Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси тергов фаолияти мутаҳасислиги



Download 0,57 Mb.
bet18/57
Sana31.03.2022
Hajmi0,57 Mb.
#521679
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   57
Bog'liq
1Kozdan kechirish

Мўлжалли (ориентирли) режа-схемада ҳодиса жойи атроф-муҳитдаги ҳолат билан биргаликда қайд этилади.
Кенг кўламли (обзорли) режа-схемада ҳодиса жойидаги барча обьектлар биргаликда қайд этилади. Ушбу режа-схема обьектларнинг ўзаро жойлашуви тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш учун ёрдам беради.
Қисмли (узелли) режа-схемада ҳодиса жойининг муҳим аҳамиятга эга бўлган алоҳида ҳудудлари қайд этилади.
Режа-схеманинг муфассал (деталли) турида эса, ҳодиса жойидаги алоҳида муҳим аҳамиятга эга бўлган из ёки предмет қайд этилади.
Режа-схемалар бажарадиган вазифасига кўра, умумий, хусусий ва махсус кўринишларда бўлади.
Умумий режа-схема ҳодиса жойининг нисбатан жойлашувини қайд этиш учун бажарилади.
Хусусий режа-схема айнан ҳодиса жойидаги ҳолатни қайд этиш учун бажарилади.
Махсус режа-схема эса, ҳодиса жойидаги махсус саволларга жавоб бериш мақсадида бажарилади.
Ҳодиса жойининг режа-схемасида қуйидагилар ўз аксини топиши керак:
1. Сарлавҳа, унда қуйидагилар ёзилиши керак:
а) режанинг масштабли ёки схематик чизма эканлиги;
б) режада нима кўрсатилганлиги;
д) режадаги тасвирнинг жойлашган ўрни;
е) режа қайси иш ва қандай тергов ҳаракати бўйича бажарилганлиги;
ф) режа тузилган сана: кун, ой, йил.
2. Масштаб (агар режа масштабли бўлса).
3. Тасвирланган ҳудуднинг «шимол—жануб» га нисбатан йўналиши.
4. Режага киритилган буюм, изларнинг баённомада кўрсатилган рақамлар билан мос келувчи рўйхати, шунингдек, шартли белгиларнинг рўйхати.
Ҳодиса жойининг режа-схемаси юқоридан оддий кўринишдаги, профил (кўндалангига ёки бўйламасига) ва чизма-маршрут кўринишларида бўлиши мумкин. Булар ичидан кўпинча тергов жараёнида юқоридан оддий кўринишдаги режа-схема қўлланилади.
Хона ичидаги воқеа жойининг режа-схемасини чизишда тўғри бурчакли координата усули ёки учбурчаклар усулидан фойдаланиш мумкин.
Ҳодиса жойида ўлчамларни олиш. Ҳодиса жойини тадқиқ этишнинг энг муҳим усулларидан бири ўлчамларни олишдир. Ўлчамларни олишда қуйидагиларга эътибор қаратиш зарур:
1) ўлчамлар олинаётганда имкони борича юқори даражадаги аниқликка интилиш ва «кўз билан» тахминий ўлчашларга йўл қўймаслик;
2) бирор буюмни ёки бир турдаги буюмларни ўлчашда бир хил ўлчов бирлигидан фойдаланиш;
3) ўлчашлар маълум бир обьектга нисбатан олинаётган бўлса, унинг олинаётган нуқтаси аниқ кўрсатилиши керак (масалан, «автомашинадан узоқлиги» эмас, «автомашинанинг олд чап ғилдирагидан узоқлиги» деб кўрсатилиши);
4) тергов учун аҳамиятга молик барча ўлчамларни олиш (масалан, мурданинг ўнг қўли кафтидан тўппончагача бўлган масофа ва ш.к.);
5) ўлчамлар мўлжаллар бўйича (девор, дарахт, қўзғалмас обьектлар) олиниши.10

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish