Таълим муассасаси педагогининг компетентлик модели
1.1.-жадвал
№
|
Компетентлик
|
Таърифланиши
|
1
|
Ижтимоий-
маданий
|
-Мустақил ҳаёт йўлини топа олиши, жамиятдаги роли ва ўрнини англаб етиши. Мустақил равишда таълим олишга ҳамда ўрганиш-га қодирлик;
-Ижтимоий борлиқни ҳис эта билиш ва тушуниш. Ўқув ва бошқа вазиятларда аниқ мақсадни белгилаш ҳамда қарор қабул қилиш;
-Чуқур ўзлаштириши зарур бўлган билим ва фаолият тажрибасининг доирасини кенгайтириш;
-Инсон ва инсоният ҳаётининг маънавий-аҳлоқий асосларига оид билимлар мажмуаси. Бағрикенглик. Хушхулқлик. Низоларни ҳал эта олиш ва музокаралар олиб боришга қодирлик;
-Ўз эҳтиёжларини қондириш учун ички фаолиятида маъсуллик ва эҳтиёжни ҳис этиш. Мушкул вазиятларда тўғри йўл тута билиш.
Шахслараро ўзаро фаолиятга қодирлик. Жамоабўлиб ишлашга қодирлик.
|
2
|
Ижтимоий фаолиятга оид
|
-Фуқаролик, ижтимоий-меҳнат соҳасидаги билим ва тажрибалар-ни эгаллаш;
-Касбий, шахсий мавқеини ривожлантириш борасидаги билим ва тажрибаларни эгаллаш.
|
3
|
Предметли
|
Педагог харакатларининг сифати булиб, таълим жараёнини сама-рали олиб боришга каратилган. Мазмуний ва услубийжихатлари-ниўз ичига олади.
|
4
|
Услубий
|
Педагог харакатларининг сифати бўлиб, замонавий талабларга жавоб берувчи ўкув жараенини оптимал даражада ташкиллаш-тиришга тайер эканлигини англатувчи ва шу билан бирга малака-сини доимий оширишга, хар хил педагогик технологияларни мукаммал узлаштирганга, ўз тажрибасини умумлаштириш ва трансляция килишга тайёргарлик даражаси билдиради.
|
5
|
Коммуникатив
|
Педагог харакатларининг сифати бўлиб, куйидагиларни таъмин-лайди:
- Хамкорлик ва бир-бирини тушунишга асосланиб, таълим жараёни иштирокчилари билан ўзаро мулокотни йўлга кўйиш махорати;
- профессионал фаолияти доирасида олинган натижаларни жамоага етказа олиши.
|
6
|
Ахборотий
|
Педагог харакатларининг сифати бўлиб, ахборот муҳити билан ўзаро харакатдаги билим, малака, кўникма ва рефлексив йўрикларга эга булиш тушунилади.
|
7
|
Ўқув-билишга оид
|
-Мақсадникўрабилиш, фаолиятнирежалаштириш, унингмазму-нинитаҳлилқилишбўйичабилимвамалакалармажмуасиниэгаллаш;
-Касбийфаолиятдамустақилфикрлашватадқиқотчилик. Касбийфаолиятдаижодийфикрлашваянгиликларяратиш.
|
8
|
Амалий фаолиятга
оид
|
-Ҳаракатваамалларниянгивазиятлардақўллайолиш, янгиахбо-ротларичидатезйўналишолишкўникмалариниривожлантириш;
-Мақсадга интилувчанлик. Пешқадамлик(лидерлик).
|
9
|
Интеллектуал-ликкаоид
|
-Таҳлил қила олиш, тизимли, мантиқий ва амалий равишда фикрлай олиш;
-Аналогияга келтириш, таққослай олиш.
|
10
|
Креативликка оид
|
-Танқидий фикрлашга қодирлик. Ноанъанавий (ностандарт) фикрлай олиш. Бетакрорлик;
-Тадбиркорлик. Инновацион фаолиятга қодирлик.
|
11
|
Ҳиссийликка оид
|
-Рефлексиягақодирлик (ўзруҳийҳолатинитаҳлилқилаолиш);
-Жамоавий ва маъсулиятли (пухта, тарозига солиб) фикрлашга қодирлик.
|
12
|
Лойиҳалаш
|
-Муаммоларнингечиминитопабилиш. Қарорларниқабулқилишгақодирлик;
-Лойиҳаларни бошқаришга қодирлик. Сифатни ва натижани кўзлаш.
|
13
|
Бошқарув-чанлик,
ташкилотчи-ликкаоид
|
Ўз вақтини ва фаолиятини режалаштириш ҳамда ташкиллаштира олиш.
|
14
|
Ҳуқуқий
|
Педагог харакатларининг сифати бўлиб, профессионал фаолияти-да муаммоларни ечимини аниклашда норматив-хукукий хужжат-лардан самарали фойдалана олишни таъминлашга каратилган.
|
15
|
Маъданият
|
Куйидаги сохалардан педагог яхши билимга, тажрибага ва мала-кага эга бўлиши керак:
- умуминсоний маданият;
- инсоният, халклар ва инсон хаетидаги ахлокий асослари;
- оилавий, ижтимоий, жамоавий харакатлар ва урф-одатларнинг маданий асослари;
- инсон хаетида илм ва диннинг ахамияти ва уларнинг дунёга таъсири;
- маданий хордик ва уй юмушларидаги компетенцияси.
|
Компетенция ўз билимларини тинмай бойитиб боришни, янги ахборотларни ўрганишни, шу кун ва давр талабларини ҳис этишни, янгибилимларни излаб топиш маҳоратини, уларни қайта ишлашни ҳамда ўзамалий фаолиятида қўллашни талаб қилади. Компетенция эгаси бўлганмутахассис муаммоларни ечишда ўзи ўзлаштириб олган, айнан шушароитга мос метод ва усуллардан фойдаланишни яхши билиши, ҳозиргивазиятга муносиб бўлган методларни танлаб олиб қўллаши, тўғрикелмайдиганларини рад этиши, масалага танқидий кўз билан қараши кабикўникмаларга эга бўлади.
Психологик ва педагогик адабиётларни таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, «касбий компетентлик» ва «профессионализм» тушунчаларисинонимлар сифатида қаралади. Бироқ уларнинг моҳиятини аниқлашдафарқлар мавжуд. Одам профессионализми компетентлик билан бирқаторда унинг касбий йўналганлиги, шахс касбий муҳим сифатларинингмавжудлиги билан таъминланади.
Касбий компетенция мутахассиснинг касбий тайёргарлигижараёнларида шаклланади ва такомиллашиб боради. Олий ўқув юртидаолиб борилган таълим касбий компетентлик асосларини шаклланишижараёни деб қаралса, малака ошириш тизимидаги ўқиш бу касбийкомпетенция такомиллашуви ва янада чуқурлашуви жараёни саналадиҳамда компетенциянинг олий даражага кўтарилиши деб баҳолаш мумкин.
Бунда, албатта, “компетентлик” ва “квалификация”-“малака”тушунча-ларининг педагогик моҳиятини бир-биридан фарқ қила билишниталаб қилади. Мутахассис учун берилган малака ундан мазкур касб бўйичатажриба талаб қилмайди, балки ўқув жараёнлари давомида олган билим ва
кўникмаларини таълим стандартлари талабларига жавоб беришинитаъминлайди. Квалификация бу касбий таълимнинг шундай тури вадаражасики (тайёргарлик), у мутахассис учун маълум бир иш жойдаишлаш имконини беради. Мутахассис ўзи учун зарур бўлган касбийтажрибага эга бўлмай туриб, малака ошириши мумкин. Шулардан кўриниб
турибдики, “профессионализм” тушунчаси “касбий компетенция”тушунчасига нисбатан анча кенгроқдир. Профессионал- ўз касбинингустаси бўлиш, нафақат билиш, уларни қандай амалга оширишнибилишгина эмас, балки ана шу билимларни ҳаётга татбиқ эта олиш ҳамдасамарали натижаларга эришиши ҳам демакдир. Одам профессионализмилаёқатлилик билан бир қаторда унинг касбий йўналганлиги, шахс касбиймуҳим сифатларининг мавжудлиги билан таъминланади.
Компетенция эса ўз касбига муносиб, ўз касбини ҳар томонлама уддалайолади деган маънони англатади. Шундай қилиб, педагогик касбийкомпетенция профессионализм билан маҳоратли ёки педагогик маҳоратўртасида турувчи тушунча экан. Ўзбек тилида “профессионализм”ни“мастер”-“уста”, “мастерство” -“маҳорат” сўзлари билан умумлаштириб,устоз атамасини ҳам қўллаш мумкин.
Юқоридаги фикрлардан шундай хулоса чиқариш мумкинки, ўқитувчисини касбий компетентлигини ривожланишининг тузилмаси индивидуалликнинг шаклланиш ва ривожланиш мақсадларини тасаввурқилиш, яъни ижодий фаолият мақсадини белгилаш ҳамда ижодий фаолиятда муваффақиятга эришишга интилиш, ижодий тасаввурнинг ривожланиши, ижодий фаолият шароитида ўз ҳиссий ҳолатларини бошқариш, шунингдек, ижодий фаолиятни амалга оширишдаги қатъиятлилик, мақсадга интилувчанлик, ечимини топилиши қийин бўлган вазиятларни енгиб ўта олиш, изланувчанлик ҳолатида ўз-ўзини бошқара олиш, ўз ижодий ечимларини таҳлил қила олиш қобилиятларини ривожлантира олиш, ижодкор индивидуал шахс сифати тасаввурларнинг, мустақил фикрлашнинг ривожланиши кабилардан иборат экан.
Фикримизча олий таълим муассасаларида самарали таълим муҳитини ва унинг компонентларини лойиҳалаш шарт-шароитлари халигача етарли эмас. Инновацион таълим муҳит шаклланишида ички ва ташқи компонентлар ҳамма вақт ҳам аниқ ажратилмайди. Инновацион таълим муҳитини қуйидагилар билан ифодаланади:
инновацион таълим муҳитда ижтимоий-маданий, касбий-илмий муҳит ифодаланади;
илмий ва касбий институтлар ва унга қарашли меҳнат тақсимоти таълим бошқармалари илмий ишлаб чиқариш меҳнатва бошқа ташкилотлар таълим тараққиёти мақсадида йўналтирилган инновациялар;
инновацион таълим муҳитини шакллантиришда функционал структура моделини таъминлаш ваOTM эхтиёжи учун индивидуал рўйхатга олиш.
Ички ва ташқи инновацион таълим муҳитга таъсир қилувчи факторлар иқтисодий ҳолат босқичи узлукли таълим олиш, оилавий аҳвол ОТМга тайёргарлик, таълим кредити олиш имконияти ва бошқалар.
Таълим муҳитини ташқи компонентларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
- Болония жараёнини амалга ошириш, Ўзбекистон таълим тизимини имкон қадар ўзгартириш ва дунё миқёсига чиқариш.
- ўқув жараёни бошқарувида (кўриб чиқиш) ва уни ташкиллаштиришни таълим муассасалари ва ташқи дунё алоқасини кўриб чиқиш.
Болония жараёни ўз-ўзидан инновацияларни тадқиқ қилади, янгиликлар кетма-кетлиги қўлласа, амалиёт жараёнларини ҳамда натижаларни глобал, таълим маконида тадқиқ қилади.
Шуни айтиш керакки, ривожланган Болония ўқув жараёни Ўзбекистон ўқув муҳитида Ўзбекистон талабалари илмий ва амалий билим олиши бошқа мамлакатларида тан олинган.
Бутун таълим жараёни инновацион ривожланиш ушбу жараёнларда компонентларини тўлдириш ёки камчиликларни тўлдириш барқарор тизимидан иборат.
ОТМда инновациялар қуйидаги мақсадларни ўз ичига олади:
- қамрови, шароити, усул воситалари, таълим муассасалари формаси ва бошқарув жараёни янгиликларини ифодалаш;
- инновацион таълим муҳитини шакллантириш методларига биринчи навбатда ички мотивация ва рағбатлантириш киради.
ОТМ энг муҳим самарали шарт-шароитларни амалга оширишда таълим муассасасида ички муҳит ҳам ташқи муҳит ўринли ҳисобланади.
Шунингдек тизимни ифодалаган холда ташқи компонентлар ички компонентлар билан ўзаро боғлиқликда инновацион муҳитни ташкил қилади.
Ҳозирги таълим сохасида вазифалар янги тартибда ривожланиши, ушбу жараённинг сифати ошиши ва ривожланиши туради.
Бизнинг ОТМнинг инновацион таълим муҳити ички компанентларнинг тахлили шуни кўрсатади:
ташкилий тизим, стандартлаштирилган мониторинг хизмати, сифатли битирувчи шакллантирувчи маркази, ахборот технологиялари маркази ва бошқалар.
интелектуал (махсус фанларни ўтиш учун ташкилот базасига етакчи мутахасисларни жалб қилиш).
иқтисодий таъминот ва талабаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
ишлаб чиқариш жараёнида талабаларни замонавий технологик ва саноат жиҳозлари билан таьминлаш имконияти, тажриба- ишлаб чикариш майдонлари тармоғи.
Инновацион тармоқлар, интернет, электрон кутубхона, мультимедия воситалари, лицензияга эга тизимли ва амалий дастурий таьминот (операцион тизимлар), офис ва график пакетлар, дастурий таьминот тизими маълумот базаси бошқарув тизими,хавфсизликни таьминлаш тизими.
Бугунги кунда таълим муассасаси коллективида, унинг бошқарув мотиви ва таълим тизимини такомиллаштириш ўта зарур. Бундан ўқувчилар таълим олишда янги кўринишдаги мақсад ва вазифалар, қолаверса уларни амалга ошириш ва ўқув шакллари ҳамда бошқарувга оид ишлар талаб этилади.
ОТМ ички муҳитида инновацион йўналишни шакллантириш, ўқитувчилар таркибини кенгайтиришга ёрдам беради. ОТМда янги ва замонавий шарт-шароитларда инновацион усулда ички шароитда олиб борилишига тайёргарлик ўқув жараёнига қуйидагиларни қўшади:
-билимни шакллантириш,дастурий таъминотлар асосида билим ва кўникмани эгаллаш;
-ўз фани доирасида электрон ресурсларни ташкил қилиш ва модернизациялаш,лойиҳасини ишлаб чикиш таълим олувчилар доирасини кенгайтиради;
-аниқ инновацион жараёндаўзига жалб қилувчи жараёнида,таълим олувчиларнинг самарали натижалари;
-инструментал, шахслараро тизимли ва махсус ваколат инновацион таълим муҳитини ифодалаб анъанавий ўқитувчи ва талабаларнинг фаолияти ривожини оширишни фаоллаштиради, ёки аксинча муҳитнинг ўзи ўқитувчи ва талаба қатнашувчи ички жараёнида ривожланади.
Инновацион таълим муҳитини шакллантириш аниқ бир мақсадга йўналишни ахборотлашган жамият талабларига жавоб берувчи ушбу муҳит тузилиши ва таркибининг доимий ўзгаришини кўзда тутади. Таълим муҳитини ўзгартиришни лойиҳалаш инновацион қайта ўзгартиришнинг аниқ схемасини обьект ва предмет аниқлигини ишнинг мақсади, вазифаларини, фаразларини кўзда тутади. Энг асосий босқичлардан бири тажриба босқичини аниқлаш ва муддатни ўрнатиш ҳамда кутилган натижага баҳо бериш. Энг муҳим масалалардан бири тажриба босқичларининг мавжудлиги ва унинг муддатларини белгилаш ва кутилган натижага эришиш. Бундай боғлиқлиқ юқори натижага эришишни таьминлайди, қолаверса ёмон натижани ҳам олдиндан билиш керак. Ўтказилган назарий таҳлилий изланишлар таълим соҳасида инновацион муҳитда қуйидагиларни ажратиб ўтади:
- талаблар ошади, жамиятда мутахассисларни тайёрлаш сифати;
- ўқитувчилар таркиби ва бошқарув органи таълим соҳасида таълим жараёнини модернизацияси кетма-кетлигининг зарурлигини ва бу инновацион лойиҳаларга асосланганлигини англатади;
-давлат ва жамиятда юқори малакали кадрларни тайёрлаш юқори ўринни эгаллайди;
-тайёрлов жараёнида қуйидаги зиддиятлар юзага келади;
-махсус атамалар, тузилиши ва шакли, ўқув методларида кадрлар тайёрлаш сифати баҳоси;
-техник материал холати ва ўқув ишлаб чикариш базаси, илмий таълим муҳитини таьминлаш замонавий ва иқтисодий талабларга жавоб бермайди, бу эса ички таълим тизимида муаммоларга дуч келинади. Ёш малакали кадрларнинг ва асосан юқори техникавий мутахассислар камлиги туфайли муаммо хал бўлмайди;
-касбий таълим тизими мутахассислрни ўз қизиқиши бўйича тайёрлайди бу эса янги иқтисодий талабларга жавоб бермайди.
Олий таълим муассасалари муҳитида самарали инновацион таълимни шакллантиришда куйидагиларни киритиш мумкин: Инновацион таълим тизимини шакллантиришда тизим ва моҳиятини аниқлаш. Техник профилни рўйхатга олиш орқали ОТМда инновацион таълим тизимини шакллантириш, ягона дастур асосида кетма-кет бажариладиган мақсадли инновацион лойиҳаларни “назарий, ҳаётий жараён маҳсулоти” га мувофиқ шакллантириш. Бунда лойиҳанинг буткул жараённи бошланишдан тортиб баҳолагунга қадар бўлган дарсни ўз ичига олади. Бу ҳолатда бир лойиҳанинг якунланиши йиғиндисининг бошланиши ҳисобланади.
Таълим муассасалари хақидаги таълим йўналишлари таҳлил қилиш орқали изланувчилар аниқ таълим муассасани кўзда тутадилар, қолаверса таълим муассаса моддий базалардан ташкил топади. Ижтимоий компонентлардан шахслараро муносабатдан тузилган. Барча факторлар ўзаро боғлиқлик бир-бирини тўлдиради ва атрофдаги хар бир субъектга таъсир кўрсатади. Аммо одамлар, таълим муҳитини ташкиллаштиради ва маълум даражада таъсир кўрсатади.
Муҳит бу нафақат шу муҳитнинг объекти ва субъекти балки ўқув жараёни воситаси бўлиб барча объектларни тўлдирадилар. Бу эса “контент” деб аталади. Айнан контент барча таълим муассасасидаги муҳитнинг самарали электрон ресурси ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |