Педагогик компетенцияларнинг юқорида қайд этилган икки тури бир-бири билан чамбарчас боғланган ва бир-бирини тақоза этади. Шу сабабли, мазкур компетенцияларни шакллантириш жараёнига мажмуали ёндашиш талаб этилади.
№
|
Хусусий педагогик компетенциялар
|
Моҳияти
|
Компетенциявий ёндошув талаблари асосида педагогик фаолиятга киритиладиган ўзгартиришлар
|
1.
|
Методологик компетенция
|
Ўз мутахассислиги бўйича ўқитиш жараёнини ташкил этишнинг дидактик асосларини эгаллаш
|
Компетенциявий ёндошувнинг концептуал асосларини эгаллаш
|
2.
|
Ташкилотчилик компетенцияси
|
Ўқитишнинг барча шакллари: дарс, дарсдан ташқари ишлар, экскурсия ва синфдан ташқари машғулотларда таълим-тарбия жараёнини мақсадга муфовиқ ташкил этиш
|
Ўқитишнинг барча шакллари: дарс, дарсдан ташқари ишлар, экскурсия ва синфдан ташқари машғулотларда техник ва инновацион технологиялардан уйғун фойдаланган ҳолда мақсадга мувофиқ ташкил этиш
|
3.
|
Лойиҳалаш компетенцияси
|
Компетенциявий ёндашувнинг концептуал асослари эътиборга олинган ҳолда таълим-тарбия жараёнини мақсадга мувофиқ лойиҳалаш
|
Техник ва инновацион технологияларнинг концептуал асосларини эътиборга олган ҳолда ўқитиш жараёнини мақсадга мувофиқ лойиҳалаш
|
4.
|
Медиа компетентлик
|
Мутахассислиги бўйича ахборот тўплаш, уларни жамлаш, қайта ишлаш
|
Таълим-тарбия жараёнида инновацион технологиялар ва Интернет материалларидан уйғун фойдаланиш
|
5.
|
Конструктив
компетенцияси
|
Ўқув материалларининг мантиқий йўналишини эътиборга олган ҳолда қайта ишлаш
|
Компетенциявий ёндашувнинг концептуал асослари эътиборга олинган ҳолда техник ва инновацион технологиялардан фойдаланиш мақсадида ўқув материалларига ишлов бериш
|
6.
|
Ўқитишнинг методик ва дидактик таъминотини яратиш компетенцияси
|
Ўқитишнинг барча шакллари: дарс, дарсдан ташқари ишлар, экскурсия ва синфдан ташқари машғулотларда таълим-тарбия жараёнини мақсадга муфовиқ ташкил этишнинг методик ва дидактик таъминотини яратиш
|
Ўқувчиларнинг ёш, психологик ва эргономик хусусиятларини эътиборга олган ҳолда ўқитишнинг барча шакллари: дарс, дарсдан ташқари ишлар, экскурсия ва синфдан ташқари машғулотларнинг методик ва дидактик таъминотини яратиш
|
7.
|
Илғор иш тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштириш компетенцияси
|
Ўз педагогик маҳоратини орттириш мақсадида илғор ўқитувчиларнинг иш тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштириш йўлларини билиш
|
Ўзи ўқитадиган фани бўйича техник ва инновацион технологияларни қўллаш юзасидан методик тавсияларни ўрганиш ва амалиётга жорий этиш
|
УОТМ педагогларнинг инновацион таълим муҳити талаблари асосида педагогик компетентлигини ривожлантириш учун қуйидагиларга эътиборни қаратиш: