Биринчи босқич: мутахассис томонидан таълим муассасасида касбий билимлар асосларини ўзлаштириш даври (назарий билимларнинг ўзлаштириш, назарий билимларни амалиётда қўллаш кўникмаларини ҳосил қилувчи ўқув-амалий машғулотлари (маъруза, семинар ва амалий машғулотлар, педагогик амалиёт), ҳосил бўлган кўникмаларнинг малакага айланишини таъминловчи муаммоли, ижодий изланишни талаб этувчи амалий машғулотлар (жумладан, курс ва малака малакавий ишлари ҳамда магистрлик диссертацияларини тайёрлашга қаратилган машғулотлар ва бошқалар).
Иккинчи босқич: мустақил равишда касбий фаолият ташкил этиладиган давр (мустақил таълим олиш асосида касбий малакани ошириб бориш), илғор педагогик тажрибаларни ўрганиш, шахсий педагогик тажрибаларни таҳлил этиш, турли босқичдаги (халқ таълими бўлимларининг вилоят, шаҳар, туман ҳамда таълим муассасаси негизидаги) методик бирлашмалар фаолиятида фаол иштирок этиш, ҳамкасбларининг фаолиятини бевосита кузатиш (очиқ дарслар асосида), педагогик ўқиш, илмий анмуман (илмий-назарий ва илмий-амалий конференция ҳамда семинар)ларда иштирок этиш, педагогларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида касбий малакани ошириш ҳамда хорижий мамлакатларда тажриба алмашиш.
Илмий далилларнинг назарий таҳлили, уларни умумлаштириш ва тизимлаштириш, шунингдек, илғор педагогик тажрибаларни ўрганиш мутахассиснинг касбий компетентлигини ривожлантириш ва педагогик тайёргарлигини таъминлаш жараёнида муҳим аҳамият касб этувчи мезон,
йўналиш ва психологик-педагогик шароитларни аниқлаш имконини беради. Булар қуйидагилардан иборатдир:
-мутахассис касбий компетентлигини ривожлантиришга қўйилаётган талабларнинг касб-ҳунар таълим муассасалари ҳамда жамият эҳтиёжлари билан ўзаро мувофиқлиги;
-мутахассис касбий компетентлигини ривожлантиришнинг таълим ҳамда ижтимоий-маданий муҳитга боғлиқлиги;
-мутахассис касбий компетентлигини ривожлантиришнинг юқори даражадаги рефлексив бошқарувларидан иборат.
Мутахассиснинг касбий компетентлигини шаклланиш жараёнининг
биринчи босқичида кўрсатиб ўтилганидек, таълим муассасасида касбий билимлар асосларини ўзлаштириш даврида талабаларга билим беришда
шундай таълим технологияси ва воситаларидан фойдаланиш керакки, олган билимларини амалиётда қўллаш учун ҳар қандай шароитдан чиқа олиши керак. Бунинг учун умумкасбий ва ихтисослик фанларидан бериладиган билимларни талабаларга етказишда ўқув-услубий мажмуаларнинг ўрни беқиёсдир, чунки бу мажмуаларнинг таркибий қисмидаги маълумотлар ўқитувчининг ҳар қандай шароитларда ҳам имкониятларни топа олиш кўникмасини ҳам шакллантиради.
Мутахассисларни тайёрлаш ва уларни касбий компетентлигини ривожлантириш жараёнида иштирок этувчи субъектларнинг хатти- ҳаракати, юриш-туриши, муомаласи, маънавий-ахлоқий қиёфаси, ижтимоий фаоллиги ва бошқалар; таълим муассасасида қарор топган шахслараро муносабат мазмуни; ахборот воситаларининг бўлажак мутахассисларни касбий ривожлантиришга кўрсатаётган таъсири ва иштироки кабилар.
Ғарб мамлакатларида шаклланган анъанага мувофиқ мутахассиснинг
касбий малакаси унинг компетентлик, таълим тизими эса билим, кўникма ва малакалар даражаси билан ўлчанади.
Касбий компетентлик талабларининг умумий модели қуйидаги жадвалда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |