ХУЛОСА ....................................................................................
|
69
|
|
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ .............
|
71
|
КИРИШ
Малака иши мавзусининг долзарблиги ва унинг асосланиши. Бугунги кунда давлат ҳокимияти ва бошқаруви соҳасидаги ислоҳотлар фақатгина янги бошқарув тузилмаларини яратишга, замонавий тeхнологияларни бошқарув жараёнига жорий этишга қаратилиши билан бирга раҳбар кадрлар фаолият самарадорлигини оширишга ҳам йўналтирилган. Зеро, бошқарувни самарали ташкил этишда етакчилар, яъни раҳбар кадрларнинг ўрни ва роли бeқиёсдир.
Шу ўринда саволлар туғилади. Раҳбар шахс қандай инсон? Барча раҳбар ва етакчиларга хос бўлган умумий хусусиятлар борми? Улар қандай сифат соҳиблари бўлиши кeрак? XXI асрда раҳбар кадрларнинг замонавий қиёфаси қандай бўлиши кeрак? Бу каби саволларга мақбул жавоб топиш бугунги куннинг долзарб масаласидир.
Глобаллашув шароитида раҳбардан талаб қилинаётган яна бир хислат унинг ўз атрофида соғлом фикрловчи, изланувчан, тадбиркор ва ишбилармон кишиларни жалб этиши ва жамлашида кўринади. Бундай раҳбар янгиликка интилувчи, кучли етакчидир. Ташаббускорона иш қайнаб турган жойда эса муҳит ҳам соғлом, одамларнинг кайфияти ҳам яхши бўлади. Бундан ташқари, собиқ тоталитар тузумга хос асоратлар – боқимандалик, бепарволик, юқоридан топшириқ кутиш, ташаббуссизлик иллатларидан холи бўлиш, юқори даражадаги ташкилотчилик қобилиятига эгалик, мустақилликни мустаҳкамлаш вазифаларини амалга оширишда халқ билан ўзаро ҳамкорликда иш юритиш раҳбар кадрларга қўйиладиган талаблардир. Шунингдек, раҳбар ўз атрофига соғлом кучларни тўплаб, уларга таяниши, расмиятчиликка бeрилмаслиги, бошқарувнинг маъмурий-буйруқбозлик усулларидан воз кечиши, ўз билими, малакасини мунтазам ошириб бориши, янгича тафаккур тарзига эга бўлиши, фикрлар хилма-хиллигини инкор этмаслиги ва ўз фаолиятида ҳурфикрлиликдан оқилона фойдаланиши, ўзгаларнинг фикрини тинглаши ва ҳурмат қилиши, ўз манфаатини инсонлар манфаатлари билан уйғун кўриши ва, албатта, “Элим дeб, юртим дeб ёниб яшаш”и, фидойилик қилиши лозим.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисга мурожаатномасида билдирган “Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак”1 тамойили барча бўғиндаги раҳбарлар фаолиятида асосий қоидага айланиши лозим”, деган фикрларини юқоридаги хусусиятларнинг асл ва жамланма маъноси, десак хато қилмаган бўламиз. Ижтимоий ўзгаришлар таъсирида маънавий соҳа, жумладан, таълим тизими моҳияти, мақсади ва талаблари бутунлай янгиланди. Энди умумий Олий таълим муассасалари раҳбарларидан замон талабларига жавоб берадиган, ташаббускор, ташкилотчи, жамоани санъаткорона ва самарали бошқарув қобилиятига ҳамда бу жараёнга боғлиқ масалаларини ижобий ҳал қила олиш малакасига эга бўлиш талаб этилмоқда.
Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг касб даражаси ва малакасини муттасил ошириб бориш, уларни замонавий талабларга мувофиқ мунтазам қайта тайёрлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш асосида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш борасида муҳим пойдевор бўлди. Фармонда қуйидагилар олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштиришнинг муҳим йўналишлари белгилаб берилган бўлиб, улар қуйидагилардан иборатдир:
- олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг педагогик ва касб даражасини мунтазам ошириш асосида уларнинг қонунчилик нормалари, назария, илмий ва амалий тадқиқотлар, технологик тараққиёт ва ўқитилаётган фанлар бўйича инновациялар, шунингдек, ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий услублари соҳасидаги сўнгги ютуқларни чуқур ўрганиш;
- юқори самарали замонавий таълим ва инновация технологиялари, илғор хорижий тажрибани кенг жорий этган ҳолда, олий ўқув юртларининг педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича малака талаблари, ўқув режалари, дастур ва услубларини тубдан янгилаш;
- олий ўқув юртлари ўқитувчиларининг глобал Интернет тармоғи, мультимедиа тизимлари ва масофадан ўқитиш усулларидан фойдаланган ҳолда, замонавий инновацион педагогика, ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаши ва уларни ўқув жараёнига фаол татбиқ этиши;
- олий ўқув юртлари педагог кадрларининг чет тилини амалий ўзлаштириш даражасини ошириш ва ундан ўз касб маҳорати, педагогик ва илмий фаолиятини муттасил ошириб бориши учун кенг фойдаланиш2.
Бугунги кунда таълим тизимини бошқаришда профессионал менежерлик асосларини мукаммал эгаллаш орқали раҳбар кадрлар ўз касбий маҳоратларини ошириши, бошқарувнинг замонавий усулларини амалиётга жорий этиши, таълим ва табия жараёнини ташкил этишнинг самарали, ижобий натижаларни кафолатловчи усул ва методикаларини ўзлаштириши мумкин.
Биринчи Президентимиз И.Каримов ўз асарларида бугунги кун раҳбарлари қуйидаги талаблар асосида иш юритишлари зарурлиги таъкидлайдилар: “1) ҳар бир мутасадди раҳбарнинг ўз ишига бўлган масъулиятини тубдан ўзгартириш, шахсий жавобгарлигини ошириш, уларнинг онгидан “Ҳеч ким менга тегмаса бас, тинчгина куним ўтса бўлди”,- деган фикрни чиқариб ташлаш; 2) ўз соҳасида компетентли, яъни ўз ишининг устаси бўлиш, ўз соҳасининг сирларини ҳар томонлама чуқур билиш” [20, 37]. Бу эса ўз навбатида Олий таълим муассасалари раҳбарларининг компетентли ёндашув доирасида таълим сифатини баҳолаш имкониятини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |