Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил



Download 498 Kb.
bet9/42
Sana22.06.2022
Hajmi498 Kb.
#693540
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   42
Bog'liq
Nizomlar

I. Умумий қоидалар




1. Методика маркази Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоят Халқ таълими бошқармалари таркибий қисми ҳисобланади.


2. Методика маркази ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони, фармойиши ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Халқ таълими вазирининг қарори, буйруқлари ва мазкур Низомга амал қилган ҳолда ташкил этади.

II. Методика марказининг мақсад ва вазифалари


3. Методика марказининг асосий мақсади туман (шаҳар) методик таъминлаш, ўқувчиларни касбга йўналтириш ва давлат таълим стандартлари мониторинги гуруҳи, умумий ўрта, мактабгача ва мактабдан ташқари таълим муассасалари (махсус таълим) таълим-тарбия сифатини кўтаришга йўналтирилган методик тадбирларни белгилаш ҳамда уларни амалга оширишни таъминлаш, шунингдек амалий-методик ёрдам кўрсатишдан иборат.


4. Методика марказининг вазифалари:


Туман (шаҳар)лардаги мактабгача, умумий ўрта таълим (мактабдан ташқари ва махсус таълим) муассасаларига Давлат таълим стандартлари (Давлат талаблари) асосида таълим жараёнини такомиллаштириш, умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими турларида узлуксиз ўқитиладиган фанларнинг узвийлигини таъминлашга кўмаклашади, берилган таклифларни Республика таълим марказига етказади, тажриба-тадқиқот ишларини мувофиқлаштиради, шунингдек, таълим-тарбия сифат-самарадорлигини ошириш борасида методик хизмат кўрсатади ва туман (шаҳар) методик таъминлаш, ўқувчиларни касбга йўналтириш ва давлат таълим стандартлари мониторинги гуруҳиларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
педагог ходимларни педагогика, психология, методика ва илмий-оммавий адабиётларга оид ҳамда мактабдан ташқари (махсус) таълим муассасалари фаолиятини ривожлантиришга оид ўқув дастурлари, дарсликларнинг янги авлодлари, ўқув-методик тўпламлар, видеоматериаллар, тавсиялар, меъёрий ҳужжатлар билан таништириб боради;
ўз ҳудудида жойлашган педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтлари билан халқ таълими тизимининг ҳудудий эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда институтнинг иш режасига таклиф беради, эҳтиёжига асосланган якка таълимни ривожлантиришга йўналтирилган ва мавзули малака ошириш курслари учун буюртмаларни шакллантиради, халқ таълими тизимининг ривожи билан боғлиқ масалалар бўйича қўшма буйруқлар, қарорлар тайёрлаш, раҳбар ва педагог ходимларнинг курсдан кейинги фаолияти самарадорлиги мониторингини олиб боришни таъминлашга доир йўналишларда ҳамкорлик ишларини ташкил этади;
Республика Таълим маркази томонидан тайёрланган методик қўлланма, тавсия ва бошқа методик ишларни туман (шаҳар) методик таъминлаш, ўқувчиларни касбга йўналтириш ва давлат таълим стандартлари мониторинги гуруҳларига етказади;
туман (шаҳар методик таъминлаш, ўқувчиларни касбга йўналтириш ва давлат таълим стандартлари мониторинги гуруҳи мактабгача, умумий ўрта таълим (мактабдан ташқари ва махсус таълим) муассасаларида илғор педагогик тажрибаларни ўрганади, оммалаштиради, шунингдек ўқув-методик кенгашнинг қарори билан вилоят бўйича оммалаштирилган илғор тажрибаларни Республика таълим марказига тақдим этади;
таълим-тарбияга оид тажриба-тадқиқот ишларига амалий ёрдам кўрсатади ва натижалари юзасидан хулоса беради;
умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ижросини таъминлаш, таълим самарадорлигини ошириш, ўқитувчиларга методик ёрдам кўрсатиш мақсадида методик тавсия, машғулот ишланмалари, видео, аудио ўқув материаллари, тест ва бошқа назорат топшириқлари тўпламини тайёрлайди ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими қошидаги методик таъминлаш, ўқувчиларни касбга йўналтириш ва давлат таълим стандартлари мониторинги гуруҳлари орқали таълим муассасаларига етказади;
мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ва уйда тарбияланаётган болаларнинг ота-оналари учун методик қўлланмалар, тавсиялар, машғулотлар тўпламлари ва бошқа методик ишларни тайёрлайди ҳамда жойларга етказади;
туман (шаҳар) методик таъминлаш, ўқувчиларни касбга йўналтириш ва давлат таълим стандартлари мониторинги гуруҳлари орқали мактабгача, умумий ўрта таълим ва мактабдан ташқари таълим (махсус таълим) муассасаларида Давлат таълим стандартлари (давлат талаблари)нинг бажарилишини, таълим-тарбия бериш жараёни сифатини ўрганади, таҳлил қилади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади, йўриқнома беради ва амалиётга жорий этилишини таъминлайди;
фан йўналишлари бўйича Ўқув-методик кенгашларни шакллантиради, шунингдек, Ўқув-методик кенгашларни Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят Халқ таълими бошқармалари тасдиғидан ўтказади ҳамда уларнинг самарали фаолиятини таъминлайди;

Download 498 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish