методистлар мактабгача, умумий ўрта таълим (мактабдан ташқари ва махсус таълим) муассасаларининг педагоглари томонидан яратилган дастур, қўлланма, дидактик материаллар, кўрсатмали қўлланмалар, ўқув видеофрагментлар, проекцион плакатлар ва тавсияларни ҳамда илғор иш тажрибаларнинг ўқув методика кенгашларида муҳокамасини ташкил қилади, нашрга тайёрлайди ҳамда Республика таълим марказига тақдим этади;
таълим муассасаларида ўқувчилар билим даражаларини ДТС талаблари асосида ўзлаштириш даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилган мониторинг натижаларини таҳлил қилади ва бўшлиқларни аниқлаб, амалий-методик ёрдам кўрсатади;
таълим-тарбия ишларининг самарадорлигини ошириш, илғор иш тажрибаларни ўрганиш, оммалаштириш, илғор педагогик технологияларни жорий этишга йўналтирилган амалий тадбирларни (илмий-амалий семинар, педагогик ўқишлар, кўрик-танловлар, фестиваллар) ташкил этади ва ўтказади;
илғор педагогик тажрибалар ҳамда ижодкор педагоглар банкини яратади. Республика таълим маркази билан ҳамкорликда илғор тажрибаларни Республика миқёсида оммалаштиришни ташкил қилади ҳамда эътироф этилганларни моддий ва маънавий тақдирлашга тавсия этади;
мактабгача таълим, бошланғич таълим ва бошқа ўқув фанлари бўйича ижодкор ўқитувчилар (тарбиячилар)нинг уюшмасини ташкил этади, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;
“Устоз-шогирд” методи бўйича таълим муассасасида ўқитиш шаклида малака оширишга йўллаш масаласини кўриб чиқади ҳамда ҳудудий Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти билан ҳамкорлик қилади;
шогирдларнинг ўзлаштириш даражаси мониторингини олиб боради ва таҳлил қилади, таҳлил натижалари асосида амалий ёрдам беради, мактаб ва туман миқёсидаги фан олимпиада, беллашувлари материалларини тайёрлайди ва ўтказади, республика босқичи иштирокчиларига амалий ёрдам кўрсатади;
умумий ўрта таълим муассасаларида якуний аттестация (битирув имтиҳонлари) ни Республика таълим маркази томонидан ишлаб чиқилган материаллар (билетлар, тест топшириқлари, иншо мавзулари, баён матнлари) ва тавсиялар асосида ўтказилишини таъминлайди ҳамда назорат қилади;
вилоят оммавий-ахборот воситалари билан ҳамкорликда таълим-тарбиянинг турли муаммолари ва ютуқларига оид ўқув, илмий-оммабоп кўрсатув ва эшиттиришлар, давра суҳбатларини ташкил этади ва матбуотда ёритиб боради;
таълим тизимининг такомиллаштирилишига оид муаммоларни ҳал қилиш, ўқув муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш бўйича тегишли идоралар ва ташкилотларга ўз таклиф, фикр-мулоҳазаларини бериб боради;
юқори идора ва ташкилотларга зарурий ҳужжатлар, ахборот, маълумотлар ва таклифлар тайёрлайди;
Марказ фаолиятига оид ташкилот, муассаса ва фуқаролардан тушган таклиф, ариза ва шикоятларни белгиланган муддат ичида кўриб чиқади, уларнинг ижросини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |