II. Узлуксиз методик хизматнинг мақсад ва вазифалари
4. Узлуксиз методик хизмат кўрсатишнинг асосий мақсади:
халқ таълими тизимини ривожлантиришга йўналтирилган ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш, таълим-тарбия жараёнининг долзарб эҳтиёж ва муаммоларини аниқлаш, уларнинг энг оптимал ечимини излаш ва белгилаш, педагогнинг эҳтиёж, талаблари билан мувофиқлаштириш асосида ҳар бир педагогнинг умумкасбий ва педагогик маҳоратини ошириш, ривожлантириш йўлларини белгилаш;
узлуксиз равишда малака ошириш шакллари ва мазмунини белгилаш, тузатиш ва ўзгартириб бориш;
мустақил ижодий ишлашлари учун тавсиялар ишлаб чиқиш;
илғор педагогик тажрибаларни аниқлаш, уларни оммалаштириш ҳамда тарғиб қилишнинг мақбул шакл ва мазмунини белгилаш;
таълим-тарбия жараёнининг истиқбол йўналишларини аниқлаш, натижасини олдиндан лойиҳалаш;
ўқувчиларнинг билим самарадорлигини ошириш, иқтидорли ўқувчилар билан ишлашда амалий ёрдам кўрсатиш, таълим-тарбия сифатини ошириш ва такомиллаштиришга оид тавсиялар яратиш каби жараёнлардан иборатдир.
5. Узлуксиз методик хизмат кўрсатишда амалга ошириладиган вазифалар:
халқ таълими тизимида фаолият юритувчи ходимларнинг касбий маҳоратини ошириш, ахборотларга бўлган эҳтиёжларини ўрганиш ва мониторингини олиб бориш;
таълим жараёнида педагогларнинг илмий, педагогик, психологик, дидактик ва методик усуллардан фойдаланишидаги бўшлиқларни аниқлаш, тўлдириш йўлларини белгилашни мувофиқлаштиришда ҳамкорлик чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
таълим муассасаларида илғор педагогик технологиялар асосида ўқувчи-ёшларга таълим-тарбия бераётган ижодкор, ташаббускор ўқитувчи (тарбиячи)лар ҳақида ахборотлар банкини яратиш;
таълим муассасаларидаги методик ишларни ўрганиш ва таҳлил қилиш орқали уларнинг фаолиятини такомиллаштириш йўлларини аниқлаш;
раҳбар ҳамда амалиётчиларни педагогика, психология, методикага оид янгиликлар билан таништириб бориш учун педагогик (меъёрий-ҳуқуқий, илмий-методик, методик ва бошқалар) ахборот банкини ташкил этиш;
мактабгача таълимга қўйиладиган талаблар, умумий ўрта таълимнинг янги таҳрирдаги Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари, дарсликлар янги авлоди, ўқув-методик тўпламлар, видео-материаллар, тавсияномалар, меъёрий ҳужжатлар мазмуни билан таълим муассасалари ҳамда педагогларни хабардор қилиб бориш;
педагог ва раҳбарларнинг методик эҳтиёжларини ўрганиш, аттестацияга тайёргарлик ҳамда аттестация ва малака ошириш курслари оралиқ даврида амалга ошириладиган ишларни белгилаш;
ўқув фанларидаги янгиликлар, таълим-тарбия ишлари бўйича илғор педагогик технологиялар, иш тажрибаларни ўрганишга, ўқитувчи ва тарбиячилар малакасини оширишга йўналтирилган ўқув-методик семинарларни ташкил этиш ва ўтказиш;
таълим самарадорлигини ошириш, таълим-тарбия жараёнини такомиллаштиришга қаратилган методик йўриқномалар, тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш;
таълим-тарбияга оид тажриба- тадқиқот ишларини ташкил этиш ва унинг боришини назорат қилиш, хулосаларини ўрганиш, таҳлил қилиш, умумлаштириш ва юқори ташкилотларга ҳисобот тайёрлаш. Таълим муассасалари негизида янги педагогик технологияларни, илғор ғояларни аппробациядан ўтказиш учун тажриба-тадыиот майдончаларини ташкил этиш ва методик ёрдам кўрсатиш;
Давлат таълим стандартлари, ўқув дастури, дарслик, методик ва кўрсатмали қўлланмалар, тавсиялар ҳамда бошқа методик материалларни илмий-методик кенгашдан ўтказиш ва нашрга тайёрлаш ишларини ташкиллаштириш;
таълим жараёнига ўқитишнинг замонавий илғор шакллари, методлари ҳамда янги ахборот-коммуникатив воситаларни жорий этишда педагогларга кўмаклашиш;
Халқ таълими вазирлиги кўрсатмалари асосида ўқув адабиётларини яратиш бўйича муаллифлар таркиби танлови ва ўқув адабиётлари танлови ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш, танловни ташкил этишда амалий ёрдам бериш;
белгиланган тартибда Ўзбекистонда таълим йўналишида фаолият олиб бораётган ва бошқа халқаро ташкилотлар (ЮНЕСКО, ЮНИСЕФ ва ҳ..) билан алоқа ўрнатиш;
фан, методик хизмат кўрсатиш ва малака оширишнинг самарадорлигига эришишда ҳамкорлик фаолиятини уйғунлаштириш;
педагог ва мактабгача таълим муассасалари ходимларининг малакасини оширишда ҳозирги замон ижтимоий ва илмий техника тараққиётига жавоб берадиган илғор шаклларни, педагогик технология, инновацияларни таълимнинг техника ва ахборот воситаларини жорий этиш;
матбуот орқали илғор тажрибаларни, таълим соҳасидаги янгиликларни тарғибот қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |