Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил


III. Узлуксиз методик хизмат тузилмаси ва мазмуни



Download 498 Kb.
bet3/42
Sana22.06.2022
Hajmi498 Kb.
#693540
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
Nizomlar

III. Узлуксиз методик хизмат тузилмаси ва мазмуни

6. Узлуксиз методик хизмат кўрсатиш амалдаги қонунчилик асосида белгиланган тартибда Халқ таълими вазирлигида Республика, вилоят, туман таълим бошқарув идораларида махсус бўлимлар томонидан амалга оширилади.


Узлуксиз методик хизмат тузилмаси қуйидагича ташкил этилади:

7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълими ходимларига узлуксиз методик хизмат кўрсатиш ишларини мувофиқлаштириш кенгаши Республика ташкилотларининг узлуксиз методик хизматни ташкил этиш йўналишларини белгилайди, таълим тизимида амалга оширилаётган методик хизматни мувофиқлаштиради; ДТС талаблари асосида таълим самарадорлигини ошириш борасида олиб бораётган ишларини таҳлил қилади, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан чора-тадбирларни белгилайди, амалга оширилишини назорат қилади, халқ таълимини ривожлантиришга қаратилган педагогик ва психологик илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштиради ҳамда бошқариб боради.

Кенгашга Халқ таълими вазирининг ўринбосарлари, Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бош бошқармаси, Умумий ўрта таълим мактабларида ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш ва ташкил этиш бош бошқармаси, Маънавий ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиқлари, Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти, Республика таълим маркази директори, А.Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти ректори, Мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Республика ўқув-методика маркази директори, Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик- педагогик Республика ташхис маркази директори, вилоят Методика (таълим) маркази директорлари ва вилоят ПКҚТМОИ ректорлари эгаллаб турган лавозимларига кўра аъзо ҳисобланади.


Кенгашга халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари раислик қилади. Кенгашга масалалар тайёрлаш, қабул қилинган қарорлар ижроси мониторинги ва ҳужжатларининг юритилиши масъул котиб томонидан амалга оширилади.
8. Республика таълим маркази ўқув жараёнини такомиллаштириш, таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш борасида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Халқ таълими бошқармалари тасарруфидаги Методика марказлари, туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари, таълим муассасалари методик ишларини мувофиқлаштиради.
Марказ таълим, фан, техника ва технология, иқтисодиёт ва маданият ютуқларини инобатга олган ҳолда, умумий ўрта таълим мактаблари, ихтисослашган мактаб ва мактаб-интернатлар, ёрдамчи мактаб ва махсус интернатлар, мусиқа ва санъат мактаблари, ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасалари учун замонавий ўқув режа, дастур, дарслик ва методик адабиётлар яратилишини ташкиллаштиради.
Умумий ўрта таълим муассасаларида Давлат таълим стандартлари, ўқув дастурларининг ижросини, таълим-тарбия ва методик хизмат аҳволини ўрганади, аниқланган камчиликларни бартараф этишда Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти, А.Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти, Мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Республика ўқув-методика маркази, Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик- педагогик Республика ташхис маркази билан ҳамкорликда методик кўрсатма ва тавсиялар беради. Методик таъминотга бўлган эҳтиёжни ўрганади, дарсликлар, ўқув-методик қўлланмалар ва зарурий ўқув жиҳозлари рўйхатини тузади, дарсликларнинг мазмунан Давлат таълим стандартлари талабларига мос келишини таъминлайди.
Марказ қошида ўқув фанлари ва йўналишлар бўйича Илмий-методик кенгашлар ташкил этилади. (Илмий-методик кенгашлар Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларининг қўшма буйруғи билан тасдиқланган Низом асосида фаолият кўрсатади). Илмий-методик кенгашлар ДТС, ўқув дастури, дарслик, методик ва кўрсатмали қўлланмалар, тавсиялар ҳамда бошқа методик материалларни муҳокамадан ўтказади ва нашрга тавсия этади.
Халқ таълими вазирлиги кўрсатмалари асосида муаллифлар ва дарсликлар танлови ҳужжатларини тайёрлайди, танловни ташкил этишда қатнашади.
Методика марказлари ва туман (шаҳар) туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими фаолиятини таълим муассасаларида таълим-тарбия самарадорлигини оширишга, педагогик жараённи такомиллаштиришга йўналтиради, илғор педагогик тажрибаларни ўрганади, оммалаштиради.
Ихтисослаштирилган ва айрим фанлар чуқур ўрганиладиган синфлар учун ўқув режа, дастур, дарслик ва методик адабиётларни яратишда Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти, А.Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти билан ҳамкорлик ишларини йўлга қўяди.
Вилоят, туман (шаҳар) туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлим ходимлари учун методик хизмат тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган семинар-ўқувлар ва бошқа тадбирларни Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти, унинг Қорақалпоғистон филиали, А.Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти, Мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Республика ўқув-методика маркази билан ҳамкорликда ташкил этади.
Ўзбекистонда таълим йўналишида фаолият кўрсатаётган ташкилотлар ва бошқа халқаро ташкилотлар билан белгиланган тартибда алоқа ўрнатади.
Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти, А.Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти, Мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Республика ўқув-методика маркази билан ҳамкорликда таълим–тарбияга оид муҳим муаммолар юзасидан тажриба-синов ишларининг олиб борилишини ташкил этади, педагогика фани ютуқларини таълим муассасалари амалиётига жорий этишга йўналтирилган тадбирлар ўтказади.
Халқ таълими вазирлигининг тегишли бошқарма ва бўлимлари, бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда Давлат таълим стандарти талаблари асосида ўқувчиларнинг билимини аниқлаш бўйича назорат ишларини тайёрлайди, мониторингини амалга оширади ва аниқланган бўшлиқларни тўлдиришга оид тавсиялар ишлаб чиқади, педагог кадрларнинг узлуксиз малака оширишида “Устоз-шогирд” мактаби фаолияти мониторингини олиб боради, таълим муассасаларини аттестация ва аккредитацияга тайёрлашда методик ёрдам беради, шунингдек ўқувчиларнинг Республика фан олимпиадалари, “Йилнинг энг яхши мактаби”, “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси”, “Йил педагоги”, “Йилнинг энг яхши методисти” ва бошқа кўрик-танловлар ўтказади, халқаро олимпиадаларга ўқувчиларни танлаш ва тайёрлашда иштирок этади. Мазкур тадбирларни ўтказиш бўйича меъёрий ҳужжатлар, тартиб, тавсиялар, тест-синов, ёзма иш, амалий топшириқлар ва баҳолаш мезонларини тайёрлайди.
Марказда олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириб борувчи Илмий кенгаш ташкил этилади. Илмий кенгашга Республика таълим маркази директори раислик қилади.
9. Т.Н. Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимида узлуксиз методик хизмат кўрсатишнинг методологик асослари, уни такомиллаштириш ва истиқболини прогностика қилишнинг назарий асосларини ишлаб чиқади.
Институт таълим стандартларини белгилашга йўналтирилган илмий-тадқиқот ишларини олиб боради ҳамда бу жараёнга таълим тизимининг турли йўналишларида фаолият кўрсатаётган мутахассисларни жалб этган ҳолда назария ва амалиётнинг уйғунлигига асосланган узлуксиз методик хизматни янги технологиялар билан тўлдириб боради.
Республика таълим маркази билан ҳамкорликда амалдаги Давлат таълим стандартлари, ўқув дастурларини такомиллаштириш юзасидан ўтказиладиган тажриба-синов ишларининг натижаларини таҳлил этади ҳамда хулосаларни умумлаштириб, тегишли тавсиялар ишлаб чиқади. Шунингдек, умумтаълим мактабларининг дарслик, ўқув-методик қўлланмаларини такомиллаштириш, уларнинг янги авлодини яратишга қўйиладиган дидактик талабларни ишлаб чиқади. Умумий ўрта таълим мактабларида амалга оширилаётган ўқув-тарбия жараёнининг сифатини яхшилашга, методик хизмат самарадорлигини оширишга йўналтирилган мақсадли илмий-тадқиқот ишларини амалга оширади.
Республика таълим маркази, А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ, Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Республика ўқув методика маркази, давлат педагогика институтлари, вилоят педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтларининг мутахассислари билан ҳамкорликда Халқ таълими тизимида узлуксиз методик хизмат мазмуни, уни мувофиқлаштириш кенгаши ишини такомиллаштиришга оид тадқиқотларни олиб боради ҳамда унинг натижаларини амалиётга татбиқ этишга йўналтирилган тавсиялар яратади. Халқ таълими тизимидаги алоқадор муассасалар билан ҳамкорликда узлуксиз методик хизмат кўрсатишнинг маҳаллий ва хорижий тажрибаларини қиёсий ўрганишда ҳамда унинг таҳлилий хулосаларидан фойдаланишга оид тавсиялар, кўрсатмалар ишлаб чиқишда иштирок этади. Халқ таълими вазирлиги томонидан узлуксиз методик хизматни такомиллаштириш борасида ўтказиладиган турли мақомдаги тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда Республика таълим маркази ҳамда узлуксиз методик хизмат кўрсатиш ишларини мувофиқлаштириш кенгаши билан ҳамкорлик қилади.
Халқ таълими вазирлигининг буюртмасига асосан халқ таълими тизимида узлуксиз матодик хизмат кўрсатишнинг ташкилий-педагогик, методик асосларини мустаҳкамлашга оид фундаментал, амалий ҳамда инновацион тадқиқотлар олиб боради.
Республикада амалга оширилаётган педагогик тадқиқотларни мувофиқлаштириб боради.
10. А.Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти халқ таълими ҳудудий бошқарув органлари ва халқ таълими муассасалари раҳбар ва педагог кадрларни педагогика, психология, ўқув фанлари ва уларни ўқитиш методикасининг мамлакатимиздаги ва жаҳондаги энг янги ютуқларини мунтазам равишда ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш, шунингдек замонавий ахборот ва педагогик технологияларнинг педагоглар томонидан чуқур ўзлаштирилишини ва амалиётда қўлланилишини таъминлайди.
Педагог кадрларнинг малакасини оширишга доир долзарб муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган илмий-тадқиқот ишларини олиб боради ва уларнинг натижаларини амалиётга жорий этади.
Халқ таълими тизими бошқарув органларининг раҳбар ва педагог ходимларининг малака ошириш бўйича эҳтиёжларига кўра буюртмалари асосида малака ошириш ишларини режалаштиради.
Раҳбар ва педагог ходимларнинг малакасини ошириш жараёни учун ўқув-режалар, дастурлар, методик тавсияномалар, маърузалар тўплами ҳамда ўқув қўлланмалар ишлаб чиқади ва ўрнатилган тартибда чоп этади.
Вилоятлар (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар) педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтлари, туман (шаҳар) туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларига педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш самарадорлигини таъминлаш мақсадида педагогика фани ютуқларини амалиётга жорий қилиш, ўқув–тарбия ишининг илғор тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш ва оммалаштиришда Республика таълим маркази билан ҳамкорлик қилади ҳамда методик ёрдам кўрсатади.
Тажриба-тадқиқот майдонларига амалий ёрдам кўрсатади, шунингдек илмий раҳбарлик қилади ва экспериментаторлар учун Республика таълим маркази ҳамкорлигида семинар ва тренинг машғулотлар ўтказиб боради.
Курс тингловчиларининг касбий билими, кўникмаси, малакаси, педагогик ва психологик маҳоратида қандай ўзгаришлар содир бўлганлигини аниқлаш мақсадида Республика таълим маркази билан ҳамкорликда якуний лойиҳалар тақдимотини, тест- синовларини ташкил этади.
Ижодий гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган педагогик технологияларни Республика таълим маркази билан ҳамкорликда аппробациядан ўтказади.
Институтда олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириб борувчи илмий кенгаш ташкил этилади. Илмий кенгашга институт ректори раислик қилади.
11. Мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Республика ўқув методика маркази. Мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Республика ўқув–методика маркази мактабгача таълим муассасаси учун белгиланган Давлат талабларини ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантиришга қўйиладиган Давлат талаблари ҳамда таянч дастурнинг бажарилишини методик жиҳатдан таъминлашга йўналтирилган истиқбол дастурини ишлаб чиқади ва унинг ижросини таъминлайди.
Шунингдек, йўналишга доир МТМ раҳбар ходимлари, методистлари, мусиқа раҳбарлари, логопедлар, психологлар ва жисмоний тарбия йўриқчиларининг малакасини ошириш борасидаги ишларни амалга оширади. Улар учун зарур бўлган турли кўрик- танловлар, ўқув семинарлар каби тадбирларни ташкил этади.
Марказ ҳудудлардаги методика кабинетлари иш фаолиятини, методик таъминот масалаларини, илғор иш тажрибаларни ўрганади, умумлаштиради ва уларни оммалаштиради.
Янги педагогик- психологик ғоялар ва технологияларни, инновацияларни тажриба–синовдан ўтказади. Энг самарали иш услубларини жорий этади, ўқув режалари, дастурларини, машғулотлар ишланмаларини, замонавий ўқув-қўлланмаларни яратади.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг асосий тамойиллари ва устувор йўналишларини амалда татбиқ қилиш, худудлардаги малака ошириш институтларига, туман (шаҳар) туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларига мактабгача таълим муассасалари педагог кадрларнинг малакасини ошириш самарадорлигини кўтариш, педагогика ва психология фани ютуқларини мактабгача таълим муассасалари амалиётига жорий қилиш, уларга таълим-тарбия ишининг илғор тажрибаларини ўргатиш, умумлаштириш ва оммалаштиришда узлуксиз методик хизмат кўрсатади.
Мактабгача таълим методикаси ва педагогик-психологик муаммолари бўйича илмий-тадқиқотлар олиб боради.
Мактабгача таълим муассасалари педагог ходимлари учун турли давомийликдаги курслар, семинарлар, тренинглар, машғулотлар, долзарб масалалар бўйича кенгашлар ташкил этади. Бу масалалар бўйича ўрнатилган тартибда тавсиялар, қўлланмалар тайёрлайди.
Мактабгача таълим муассасаларида таълим- тарбия жараёнида узвийликни таъминлашда муассаса раҳбари, методист, психолог, логопед, мусиқа раҳбари, жисмоний тарбия йўриқчиларининг маҳоратини ошириш мақсадида Республика таълим маркази, А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ, ВПКҚТМОИлари билан ҳамкорликда чора- тадбирлар белгилайди.
Республика таълим маркази, А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ, ВПКҚТМОИлари билан ҳамкорликда мактабгача таълим муассасасаларининг методик таъминотга бўлган эҳтиёжини ўрганади ва янги методик адабиётлар билан таъминланишини режалаштиради.
Марказда ташкил этилган Илмий-методик кенгаш мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш ва мактабга тайёрлашга оид устувор йўналишларни белгилайди, мактабгача таълим тизимида методик хизматни жонлантириш юзасидан соҳа мутахассисларининг касбий маҳоратини оширишга, педагоглар илмий салоҳиятининг кўтарилишига кўмаклашади.
Мактабгача таълимнинг оила, маҳалла ва мактаб билан узлуксизлиги, болаларни оилада тарбиялашни ташкилий, педагогик-психологик, методик жиҳатдан таъминлайди. Таълим жараёнида билим беришнинг илғор шакллари, янги педагогик технологиялар асосида илғор иш тажрибаларни оммалаштириш ҳамда меъёрий талабларининг татбиқ этилишини йўлга қўяди.

12. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоятлар Халқ таълими бошқармалари ҳузуридаги узлуксиз методик хизмат ишларини мувофиқлаштириш кенгаши ҳудуддаги узлуксиз методик хизматни ташкил этиш йўналишларини белгилайди, таълим тизимида амалга оширилаётган методик хизматни мувофиқлаштиради, ДТС талаблари асосида таълим самарадорлигини ошириш борасида олиб бораётган ишларни таҳлил қилади, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан чора-тадбирларни белгилайди ва амалга оширилишини назорат қилади, халқ таълимини ривожлантиришга қаратилган педагогик ва психологик илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштиради.


Кенгаш халқ таълими бошқармаси қошида ташкил этилади. Бошқарма бошлиғи раис, вилоят педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг ректори ҳамраислик қилади. Кенгашга масалалар тайёрлаш, унинг ижроси мониторинги ва ҳужжатларининг юритилиши масъул котиб томонидан амалга оширилади. Масъул котиб ҳар чоракда бажарилган ишлар юзасидан Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълими ходимларига илмий-методик ёрдам кўрсатиш ишларини мувофиқлаштириш кенгашига ҳисобот бериб боради.
Вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлим мудирлари ва вилоят ПКҚТМОИ проректорлари, кафедра мудирлари эгаллаб турган лавозимларига кўра кенгаш аъзоси ҳисобланади.
13. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоятлар Халқ таълими бошқармалари ҳузуридаги Методика (таълим) маркази туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари ва таълим (мактабгача, умумий ўрта таълим, мактабдан ташқари ва махсус таълим) муассасаларига Давлат таълим стандартлари (давлат талаблари) асосида таълим жараёнини такомиллаштиришга вилоят педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти билан ҳамкорликда кўмаклашади, таълим-тарбия сифат-самарадорлигини ошириш борасида методик хизмат кўрсатади.
Ўз ҳудудида жойлашган педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтлари билан Халқ таълими тизимининг ҳудудий эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда институтнинг иш режасига таклиф беради, таълимни ривожлантиришга йўналтирилган ҳамда малака ошириш курслари учун буюртмаларни шакллантиради, халқ таълими тизимининг ривожи билан боғлиқ масалалар бўйича қўшма буйруқлар, қарорлар тайёрлаш, раҳбар ва педагог ходимларнинг курсдан кейинги фаолияти самарадорлиги мониторингини олиб боришни таъминлашга доир йўналишларда ҳамкорлик ишларини ташкил этади.
Вилоят миқёсида халқ таълими тизимидаги муассасаларнинг касбий ва ахборот эҳтиёжини аниқлайди, мониторингини олиб боради ҳамда методик таъминланишини мувофиқлаштириб боради.
Педагог кадрларни педагогика, психология, методика ва илмий-оммавий адабиётлар, ўқув дастурлари, дарсликларнинг янги авлоди, ўқув-методик тўпламлар, видеоматериаллар, тавсиялар, меъёрий ҳужжатлар билан таништириб боради.
Туман (шаҳар) туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари орқали мактабгача, умумий ўрта таълим ва мактабдан ташқари таълим(махсус таълим) муассасаларида Давлат таълим стандартлари (давлат талаблари)нинг бажарилишини, вилоят педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти билан ҳамкорликда таълим-тарбия бериш жараёни сифатини ўрганади, таҳлил қилади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади, йўриқнома беради ва амалиётга жорий этилишини таъминлайди.
Вилоятда методика маркази ҳузурида ҳудудда олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириб борувчи методик кенгаш ташкил этилади. Методик кенгашга вилоят методика маркази директори раислик қилади.
14. Вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти методик хизматни ташкил этишда ҳудуддаги халқ таълими тизимидаги муассасаларнинг методик таъминоти ва аниқланган эҳтиёжлари асосида ўз дастурларини такомиллаштириб боради. Мактабгача таълим, умумий ўрта таълим муассасалари таълим-тарбиясига қўйиладиган ДТС талаблари (Давлат талаблар)нинг бажарилишини методик жиҳатдан таъминлашга йўналтирилган истиқбол дастурини вилоят Методика маркази билан биргаликда ишлаб чиқади ва бажарилишини таъминлайди.
Таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини такомиллаштиришга хизмат қиладиган оммалаштирилган илғор, янги педагогик технологияларни курс дастурлари мазмунига сингдиради.
Халқ таълими бошқармасининг мониторинг бўлими ва методика маркази ходимлари билан ҳамкорликда мониторинг натижаларини таҳлил қилади, таълим олувчилар билимида аниқланган бўшлиқларни бартараф этишда вилоят Методика маркази билан биргаликда чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалиётга жорий этади.
Вилоят Методика маркази билан ҳамкорликда мактабгача таълим, умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари (тарбиячилари)нинг ўқув фанлари бўйича ҳудудий ижодкор ўқитувчилар (тарбиячилар) уюшмаларини ҳамда “Устоз-шогирд” усулида педагог кадрларнинг узлуксиз малака оширишини ташкил этади, уларнинг фаолияти бўйича амалий ёрдам кўрсатади.
Вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳузуридаги фан ва йўналишлар бўйича институт илмий кенгашини ташкил этади.
Ўқув–методик кенгашлар вилоят тасарруфидаги ўқув муассасалари учун “Таълим тўғрисида”ги қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” талаблари асосида ўқув фанлари ва йўналишлари бўйича ўқувчиларнинг назарий-амалий ва касбий тайёргарлик даражасини юксалтириш ҳамда таълим мазмунини такомиллаштиришга оид методик тавсиялар, кўрсатмали материалларни муҳокама қилиш ва нашрга тавсия этиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади.
15. Туман (шаҳар) методик таъминлаш, ўқувчиларни касбга йўналтириш ва давлат таълим стандартлари мониторинги гуруҳи мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим (махсус таълим) муассасаларига методик хизматни ташкил этиш ва мувофиқлаштириб бориш, уларни методик адабиётлар билан таъминлаш, илғор технологияларни дарс жараёнида қўллаётган педагогларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, оммалаштириш, малакасини ошириш, ҳамда таълим-тарбия сифат-самарадорлигини ошириш йўналишидаги методик тадбирларни ташкил этиш, умумий ўрта таълим мактабларида Давлат таълим стандартларида белгиланган талабларнинг бажарилиш ҳолатини мунтазам ўрганиб, таҳлил қилиб бориш, ўқувчилар билимларидаги бўшлиқларни аниқлаш ва уларни тўлдириш чоралари кўриш, иқтидорли ўқувчиларни излаб топиш, уларнинг қобилиятларини рўёбга чиқариш учун етарли шарт-шароит яратишда методик ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади.
Туман (шаҳар) методик таъминлаш, ўқувчиларни касбга йўналтириш ва давлат таълим стандартлари мониторинги гуруҳи таълими тизимидаги муассасаларнинг методик ишлари ҳолатини ўрганади, ўқув–тарбия ишлари самарадорлигини оширишда методик хизматга оид йўналишларни белгилайди, методик хизматга бўлган эҳтиёжини аниқлайди, таҳлил қилади, методик ёрдам беради.
Туман (шаҳар) ҳудудидаги барча анъанавий ва ноанъанавий мактабгача таълим муассасалари (маҳаллалардаги мактабгача таълим бўйича жамоат марказлари, хонадон боғчалари, шанба, якшанба мактаблари ва бошқа мактабгача таълимга тааллуқли бўлган муассаса), умумий ўрта таълим мактаблари, мактабдан ташқари таълим муассасалари ва махсус таълим мактабларига таълим жараёнини такомиллаштириш, таълим-тарбия сифат- самарадорлигини ошириш борасида методик хизмат кўрсатади.
Туман (шаҳар) ҳудудидаги мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг таълим-тарбиясига йўналтирилган истиқбол ривожлантириш дастурини ишлаб чиқади, уни туман ва шаҳар халқ таълими бўлими кенгаши тасдиғига киритади ҳамда ушбу дастур асосида тадбирлар белгилайди, уларнинг бажарилишини таъминлайди.
Туман (шаҳар) методик таъминлаш, ўқувчиларни касбга йўналтириш ва давлат таълим стандартлари мониторинги гуруҳи таълим муассасалари раҳбарияти ва метод уюшма раҳбарлари билан биргаликда таълим муассасасида малака оширишга бўлган эҳтиёжни аниқлаш тизимини яратади ва унинг асосида малака оширишнинг шакл, даражасига қараб ҳар бир педагог ҳақида маълумот банкини яратади ҳамда педагог кадрларнинг ўз устида ишлаш ва малака ошириш қамровини таъминлаб боради. Шунингдек, ўқитувчи (тарбиячи)ларнинг малакасини ошириш ишларини режалаштиради ҳамда даврийлигини таъминлайди.
Таълим муассасаси раҳбарлари ва педагогларининг малака ошириш курслари давомида олган билимларини курсдан кейинги фаолиятида татбиқ эта олиш бўйича ҳар чоракда сайланма тарзда фаолиятини ўрганади ва малака ошириш курслари бўйича таклифлар бериб боради, шунингдек, уларга методик хизмат кўрсатади
Туман (шаҳар методик таъминлаш, ўқувчиларни касбга йўналтириш ва давлат таълим стандартлари мониторинги гуруҳи ҳузурида туманларда олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириб борувчи методик кенгаш ташкил этилади. Методик кенгашга туман (шаҳар) туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими қошидаги методик таъминлаш, ўқувчиларни касбга йўналтириш ва давлат таълим стандартлари мониторинги гуруҳи раҳбари раислик қилади.
Туман (шаҳар) методик таъминлаш, ўқувчиларни касбга йўналтириш ва давлат таълим стандартлари мониторинги гуруҳи таълим муассасаларида таълим-тарбия самарадорлигини ошириш, фан методика уюшмалари фаолиятини мувофиқлаштириб туриш, илғор педагогик технологиялар, тажрибалар ва методик ишларни оммалаштириш, раҳбар ва педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича эҳтиёжларни ўрганадилар. Истиқбол режаларни тузиб ижросини таъминлаб борадилар. Таълим-тарбия беришнинг замонавий усулларини таълим муассасалари амалиётига татбиқ этиш, шунингдек амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш ва чора-тадбирлар белгилаш ишларини олиб боради. Туман методик кенгаши вилоят методика кенгашида ўз фаолияти доирасида методик хизмат ва педагоглар малакасини ошириш борасида амалга оширилган ишлари бўйича ҳисобот беради.
16. Фан ва йўналишлар бўйича уюшмалар. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча туман (шаҳар) халқ таълими тизимида умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич таълим йўналиши ва ҳар бир ўқув фани, мактабгача ва мактабдан ташқари таълим йўналишлари бўйича Методика уюшмалари ташкил этилади.
Методика уюшмалари фан ёки йўналиш бўйича мактаб Методика бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, тегишли фан ва йўналишлар янги педагогик технологияларни, илғор тажрибаларни ўрганиш, ижодий ташаббусларни уйғунлаштириш, таълим-тарбия беришнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш, уларни таълим муассасаларида амалиётга татбиқ этиш, ўқитувчи (тарбиячи)ларга методик ёрдам бериш, уларнинг касбий маҳоратларини мунтазам такомиллаштириб бориш ишларини амалга оширади.
Тегишли фан ёки йўналиш бўйича ўтказилган ДТС ижроси мониторинги натижаларини ўрганади, туманда тегишли ўқув фанининг ўқитилиш аҳволини таҳлил қилади, таҳлил натижаларига кўра таълим-тарбия олувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларида аниқланган бўшлиқларни тўлдириш юзасидан чора-тадбирларни белгилайди ва амалга ошириш йўлларини кўрсатиб беради.
Методика уюшмалари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган Низом асосида амалга оширади. Методика уюшма раислари фаолияти ва кўрсатилган методик хизмат бўйича туман методик кенгашида ҳисобот берадилар.
17. Тажриба-таянч муассасалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча туман (шаҳар) методик таъминлаш, ўқувчиларни касбга йўналтириш ва давлат таълим стандартлари мониторинги гуруҳи қошида инновацион ишлар бўйича тажриба-таянч муассасалари белгиланиб, тумандаги мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактабларига ва мактабдан ташқари таълим муассасаларига узлуксиз методик хизмат кўрсатишнинг базаси ҳисобланади.
Тажриба-таянч мактабгача таълим муассасалари, умумий ўрта таълим мактаби танлов асосида Халқ таълими бўлимининг буйруғи билан белгиланади.
Тажриба-таянч мактабгача таълим муассасалари, умумий ўрта таълим мактабининг эҳтиёжларидан ҳамда жойлардаги шароитдан келиб чиққан ҳолда, тегишли фан (йўналиш) бўйича туманда битта ёки бир нечта ташкил этилиши мумкин.
Тажриба-таянч мактабгача таълим муассасалари, умумий ўрта таълим мактабларида туман педагоглари касбий маҳоратини оширишга оид ишлар ташкил этилади. Ушбу мақсадда очиқ машғулотлар (маъруза, семинар, амалий машғулотлар, йўриқнома бериш ва бошқалар), дарсдан ташқари тадбирлар (синфи, мавзуси, методик мақсади, сана, вақти, ўқитувчи исми фамилияси қўрсатилган ҳолда) ўтказиш тартиби, педагоглар ижодий ҳисоботлари жадвали тузилиб, барча таълим муассасаларига етказилади.
Тажриба-таянч мактабгача таълим муассасалари, умумий ўрта таълим мактаби раҳбари фаолияти ва кўрсатилган методик хизмат бўйича туман методик кенгашида ҳисобот беради.
18. Устоз-шогирд мактаби тумандаги ёш педагогларнинг ўз билимларини ошириб боришларида амалий ёрдам кўрсатиш, уларнинг мустақил билим олишларига амалий ёрдам бериш, узлуксиз методик хизмат кўрсатишни такомиллаштириш ҳамда ёш педагогларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилади. Устоз-шогирд мактаби педагогларнинг малакасини ва касбий маҳоратини ошириш, мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабига мослашувига ёрдам бериш, таълим жараёни бўйича эҳтиёжини аниқлаш, уларни ҳал этиш, методик хизмат кўрсатиш ишларини амалга оширади.
Таълим-тарбияга оид назарий ва амалий иш шаклларини (маърузалар, семинарлар, давра суҳбатлари, баҳс-мунозаралар, тренинг машғулотлар, очиқ дарслар, машғулотлар) ташкил этади, шунингдек, психологлар, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси”, “Йил тарбиячиси” кўрик-танлови ғолиблари билан учрашув ўтказади.
Устоз-шогирд мактаби Туман (шаҳар) туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими буйруғига мувофиқ ташкил қилинади. Устоз-шогирд мактабига туман (шаҳар) методик таъминлаш, ўқувчиларни касбга йўналтириш ва давлат таълим стандартлари мониторинги гуруҳи методисти координатор этиб белгиланади.
Ҳар чорак якунида устоз ва шогирдлар ҳамкорлиги натижаси бўйича таълим муассасаларидан ва устоз ўқитувчилардан ҳисоботларни қабул қилади, таҳлил қилади. Ҳар чорак якунидаги мониторинг натижалари бўйича юқори кўрсаткичларга эришган
1-шогирдни, Устознинг ва у ишлайдиган таълим муассасаси тегишли фан методика бирлашмасининг тавсиясига биноан устозлар рўйхатига ўтказиш масаласини кўриб чиқади.
19. Таълим муассасаларидаги педагогик кенгаш таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш, такомиллаштириш, педагогларнинг касбий маҳорати ва ижодкорлигини ўстириш мақсадида педагогик кенгаш фаолият кўрсатади.
Педагогик кенгаш таълим муассасасининг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда уни ривожлантиришнинг истиқбол йўналишини белгилайди, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда ва таълим самарадорлигини оширишда мақбул шарт-шароитлар яратишга оид қарорлар қабул қилади, педагогик жамоанинг маълум йўналишлардаги фаолиятини таҳлил қилади, якуний хулосалайди. Методбирлашма раисларининг, ўқитувчиларнинг мустақил билим олишларида устоз-шогирд, очиқ ўқув машғулотлар билвосита малака ошириш, тўғридан–тўғри малака ошириш шаклларидан фойдаланишда ўқитувчиларнинг эҳтиёжлари асосида режалаштирилганлиги, уларнинг эҳтиёжлари асосида буюртмалар беришнинг йўлга қўйилиши бўйича ҳисоботини тинглайди ва тегишли қарор қабул қилади. Малака ошириш курсидан қайтган педагогларнинг ҳисоботларини тинглайди.
20. Таълим муассасаларидаги методик ишларни мувофиқлаштириш мақсадида методик кенгаш ташкил этилади.
Методик кенгаш таълим муассасасидаги методбирлашма фаолиятини мувофиқлаштириб боради, таълим муассасаси методик ишларининг асосий йўналишларини белгилайди, илмий, методик, дидактик материаллар, ўқув дастурлари мазмуни билан таништиради, таълим муассасаларида янги педагогик технологиялар ишлаб чиқишга қаратилган илмий изланишларни ташкиллаштиради, касбий маҳоратни такомиллаштириш, дарс беришнинг турли методлари, мактабни ўқув методик ва моддий ривожлантириш борасида тавсиялар беради, таълим муассасаси педагогик ходимларининг иш тажрибаларини оммалаштиради, ёш мутахассислар билан ишлайди, йўналишлар ва фанлар бўйича методбирлашмалар ҳисоботини эшитиш, муҳокама қилиш ва улар фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар беради.
21. Таълим муассасаларидаги методбирлашмалар умумий ўрта таълим мактабларида бошланғич таълим, синф раҳбарлари йўналиши ҳамда фанлар ёки бир-бирига яқин бўлган фанлар туркуми бўйича фаолият кўрсатади.
Методбирлашма ўқитувчиларнинг касбий ва методик маҳоратини ошириш, ўқувчиларга бериладиган таълим-тарбия жараёнини замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этилишини таъминлаш борасида ўзаро тажриба алмашиш, ижодкорлик йўналишидаги изланишларни ривожлантириш ва бирлаштириш, ўқитувчининг дарсига, тарбиявий соатига, дарсдан ташқари тадбирларига қўйиладиган ягона талабларни ишлаб чиқиш ва таълим-тарбия жараёнида татбиқ этилишини таъминлайди.








Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил
4 июндаги 144 -сонли буйруғига 2-илова


Download 498 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish