I. Умумий қоидалар
1. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоят Халқ таълими бошқармалари ҳузуридаги Методика (Таълим) марказлари қошида умумтаълим фанлари ва йўналишлари бўйича Ўқув-методика кенгаши фаолият кўрсатади.
2. Ўқув–методика кенгаши вилоят Халқ таълими бошқармаси буйруғига мувофиқ ташкил этилади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, “Узлуксиз таълим тизими учун ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш концепцияси”, таълим бошқарув органлари томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатлар ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
3. Ўқув-методика кенгаши аъзолари 11-15 кишидан иборат бўлиб, унинг таркиби ҳар икки йилда Методика (Таълим) маркази таклифига биноан қайта кўриб чиқилади. Зарур ўзгаришлар Ўқув–методика кенгаши йиғилишида муҳокама қилиниб, Халқ таълими бошқармаси, вилоят Методика (Таълим ) маркази раҳбарияти билан келишган ҳолда расмийлаштирилади.
4. Методика (Таълим) маркази методистлари иш тақсимотига кўра, Ўқув–методика кенгаши котиби ҳисобланади. Улар йиғилишларни мазкур Низом асосида юқори савияда ўтказилишига ҳамда ижросини таъминлашга, Методика (Таълим) маркази раҳбариятига ҳисобот бериб боришга масъулдирлар .
II. Ўқув–методика кенгашининг мақсад ва вазифалари
5. Ўқув–методика кенгаши вилоят тасарруфидаги ўқув муассасалари учун “Таълим тўғрисида”ги қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” талаблари асосида ўқув фанлари ва йўналишлар бўйича ўқитувчиларнинг назарий-амалий ҳамда касбий тайёргарлик даражасини юксалтириш, таълим мазмунини такомиллаштиришга оид методик тавсиялар, кўрсатмали материалларни муҳокама қилиш ва нашрга тавсия этиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади.
6. Вилоят бўйича фанлар ва фан йўналишлари бўйича илғор иш тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштириш юзасидан амалий тавсиялар беради. Ижобий самара берган методик ишларни вилоятда оммалаштириш учун вилоят Методика маркази методик кенгашига ҳамда Республика бўйича оммалаштириш учун Республика Таълим маркази қошидаги илмий-методик кенгаш муҳокамасига тавсия этади.
7. Йиғилишларда устоз ва шогирдлар ҳамкорлиги натижаси бўйича таълим муассасаларидан ва устоз ўқитувчилардан ҳисоботлар эшитиб боради ва амалий ёрдам беришга оид чора тадбирлар белгилайди;
8 Давлат таълим стандарти талаблари асосида фанлар ва йўналишларнинг барча турлари бўйича фан ўқитувчиларининг касбий маҳоратларини такомиллаштириш, илғор педагогик технологиялар билан таништириш бўйича тавсиялар беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |