VIII. Ўқув-методика кенгашининг молиявий таъминоти
36. Ўқув–методика кенгаши аъзоларининг сарф-харажатлари асосий иш жойлари ҳисобидан тўланади.
37. Ўқув –методика кенгашида фаол иштирок этувчи аъзолар кенгаш тавсиясига асосан иш жойларидан моддий рағбатлантирилиши мумкин.
|
|
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил
4 июндаги 144 -сонли буйруғига
6-илова
|
Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими қошидаги таълим муассасаларининг ўқув тарбия жараёнини методик таъминлаш кичик гуруҳи тўғрисида
НИЗОМ Мазкур Низом тумандаги мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим (махсус таълим) муассасаларига узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тартибини белгилайди
I. Умумий қоидалар
1. Туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими қошидаги таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш кичик гуруҳи фаолият кўрсатади ва у халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш, ўкувчиларни касбга йўналтириш ва давлат таълим стандартлари мониторинги гуруҳининг таркибий қисми ҳисобланади.
2. Таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш кичик гуруҳи мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим (махсус таълим) муассасаларига методик хизматни ташкил этиш ва мувофиқлаштириб бориш, уларни методик адабиётлар билан таъминлаш, илғор технологияларни дарс жараёнида қўллаётган педагогларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, уларни оммалаштириш, малакасини ошириш ҳамда таълим-тарбия сифат-самарадорлигини кўтариш йўналишидаги методик тадбирларни ташкил этиш, методик ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади
3. Таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш кичик гуруҳи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, Халқ таълими вазирлиги, Республика таълим маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоят халқ таълими бошқармалари, Туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг қарор, буйруқ ва кўрсатмалари ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
4. Таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш кичик гуруҳи ўз фаолиятини Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман(шаҳар) бўлимининг бошқа йўналишлари ҳамда бошқа ташкилотлар ва жамоа бирлашмалари, вилоят педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти билан ҳамкорликда амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |