V. Таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш кичик гуруҳининг моддий базаси
32. Таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш кичик гуруҳи давлат бюджети маблағи ҳисобига фаолият кўрсатади.
33. Таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш кичик гуруҳи фаолиятини юритиш учун тегишли хоналарга, кутубхона фондига, компьютер ва кўпайтириш техникасига эга бўлади.
VI. Таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш кичик гуруҳи методистларнинг мажбуриятлари
36. Таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш кичик гуруҳи методист мажбуриятлари:
Методист:
давлатимизнинг халқ таълимига оид қонун, қарор ва кўрсатмаларини;
юқори ташкилотлардан келган барча буйруқ, кўрсатма ва тавсияларни;
малака ошириш соҳасини қамраб олган ҳужжатларни;
таълим-тарбияга оид меъёрий ҳужжатларни;
мутахассислиги бўйича янгиликларни, психология - педагогика фани ютуқларини ва уни ҳаётга татбиқ этиш йўлларини;
методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини;
ўқувчиларнинг ДТС талабларини ўзлаштириш мониторингини олиб бориш ва аниқланган бўшлиқларни тўлдириш йўлларини;
Давлат таълим стандарти, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараёнига татбиқ этиш йўлларини;
меҳнат қонунчилиги асосларини, меҳнатни муҳофаза қилиш мезонларини;
дарсларни таҳлил қилиш ва амалий ёрдам бериш шаклларини;
таълим методларини ва воситаларини;
меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш йўлларини билиши лозим.
Таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш кичик гуруҳи методисти:
Белгиланган фан ва йўналишида ДТС, ўқув дастурлари асосида ўқувчилар билим даражаси, оралиқ назорат ишлари, якуний аттестация ва олимпиадалар натижаларини ўрганиб таҳлил қилиш, мониторингини олиб бориб аниқланган бўшлиқларни тўлдириш;
методика уюшмалари ва ресурс марказлари фаолиятини ташкил қилиш ва амалий ёрдам кўрсатиш;
ўқитувчиларга, мактаб раҳбарларига, методбирлашма ва шўъба раҳбарларига методик ишларни ташкил қилиш, такомиллаштириш, педагогик жараённи юқори даражага кўтариш, таълим-тарбия самарадорлигига эришиш борасида методик маслаҳатлар ва йўл-йўриқлар бериш;
ўқитувчиларга илғор иш тажрибаларини бир-бирлари билан ўртоқлашиш борасида имконият яратиш, илғор тажрибаларни аниқлаш, ўрганиш, умумлаштириш ва оммалаштириш;
илғор иш тажрибаларни матбуот, радио ва телевидение орқали ёритиш;
ўқитувчи ва халқ таълими соҳасидаги бошқа педагог ходимларни юқори ташкилотлар томонидан юборилган методик кўрсатмалар, буйруқлардан ўз вақтида огоҳ этиш;
янги илмий ва методик адабиётлар ҳақидаги маълумотларни ўқитувчиларга етказиш;
устоз ва шогирдларнинг ўзаро ҳамкорликда ишлашлари бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади ва ижросини назоратга олиш;
фанлар кесимида амалий-услубий ёрдамлар, вақти-вақти билан давра суҳбатлари, семинарлар ўтказиб, юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш;
ҳар чорак якунида устоз ва шогирдлар ҳамкорлиги натижаси бўйича таълим муассасасидан ва устоз ўқитувчилар ҳақидаги ҳисоботларни қабул қилиш, таҳлил қилиш;
илғор иш тажрибаларни матбуот, радио ва телевидение орқали ёритиб бориш;
тажриба-синов майдонларидаги иш фаолиятига методик ёрдам бериш;
турли анжуман, илмий-амалий конференцияларда ўқитувчиларнинг маърузалар билан иштирокини таъминлаш;
раҳбарият топшириғига кўра ҳисобот ҳамда бошқа турдаги ҳужжатларни тайёрлаш;
мактабгача, умумий ўрта таълим ва мактабдан ташқари таълим муассасаларидаги таълим-тарбия жараёнига доир фаолиятни мувофиқлаштириш;
мактаб ўқитувчилари дарсларига кириш, таҳлил қилиш ва методик ёрдам бериш;
ўқув-тарбия жараёнини ташкил қилиш методлари юзасидан семинар-ўқиш ва тренинглар ўтказиш;
илғор иш тажрибаларни оммалаштириш ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
ўқитувчиларнинг қизиқтирган саволларига жавоб бериш ва муаммоларни аниқлаш учун давра суҳбатлари ташкил этиш;
ўқитувчилар билан турли шакл ва мавзуларда (энг яхши дарс ишланмаси, энг яхши фан хонаси ва ҳ.к) кўрик-танловлар ўтказиш ишларни амалга оширади.
|
|
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил
4 июндаги 144 -сонли буйруғига
7-илова
|
Туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими қошидаги таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш кичик гуруҳининг Методик кенгаши тўғрисида
НИЗОМ
Ушбу Низом Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни рўёбга чиқаришда туман (шаҳар) туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларида олиб борилаёган таълим-тарбия ишларини ўрганиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этишга оид чора тадбирларни белгилаш ва амалий ёрдам бериш тартибини белгилайди
Do'stlaringiz bilan baham: |