Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил


IV. Методика уюшма ҳужжатлари



Download 498 Kb.
bet28/42
Sana22.06.2022
Hajmi498 Kb.
#693540
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   42
Bog'liq
Nizomlar

IV. Методика уюшма ҳужжатлари

39. Методика уюшмаси фаолиятига доир қуйидаги ҳужжатлар бўлиши шарт:


йиллик иш режа;
йиғилиш баённомалари;
ҳисоботлар;
Методика кенгаши фаолиятига алоқадор бўлган ўқув-методик ҳужжатлар нусхаси;
Методика кенгашига халқ таълими бошқаруви органларидан келиб тушган ўқув- методик ҳужжатлар нусхаси.









Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил
4 июндаги 144-сонли буйруғига 10-илова

Таълим муассасаларининг Методик кенгаши тўғрисида
НИЗОМ

Ушбу Низом таълим муассасаларидаги методик ишларнии мувофиқлаштириш юзасидан амалга ошириладиган иш мазмунини белгилаб беради.




I.Умумий қоидалар

1.Таълим муассасаларидаги методик ишларни мувофиқлаштириш мақсадида умумий ўрта таълим мактабида( мактабгача таълим муассасаларида) Методик кенгаш ташкил этилади.


2. Методик кенгаш жамоа органи бўлиб, таълим муассасасида методик хизмат кўрсатувчи ходимларни бирлаштиради.
3. Методик кенгаш таълим муассасасида методик ишларни ташкиллаштиришда йўриқнома берувчи орган ҳисобланади.
4. Методик кенгаш ўз фаолияти давомида “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги” Конвенцияга, “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига, халқ таълими бошқаруви органлари ва таълим муассасаси томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатлар, умумий ўрта (мактабгача) таълим муассасаси Устави ҳамда ушбу Низомга амал қилади.

II. Кенгашнинг асосий вазифаси


5. Методик кенгаш ўқув муассасаларига қўйилган қуйидаги вазифаларни бажариш учун ташкил этилади:


таълим муассасасидаги методик ишлар, метод бирлашма фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
таълим муассасаси методик ишларини асосий йўналишларини белгилаш;
таълим муассасаларидаги методик хизмат кўрсатишнинг мақсад ва вазифаларини белгилаш;
илмий, методик, дидактик материаллар, ўқув дастурлари билан таъминлаш;
таълим муассасаларида илғор педагогик технологияларни жорий этишга қаратилган изланишларни ташкиллаштириш;
касбий маҳоратни такомиллаштириш, дарс беришнинг турли методлари, мактабни ўқув методик ва моддий ривожлантириш борасида тавсиялар бериш;
таълим муассасаси ходимлари аттестациясида иштирок этиш;
илғор педагогик технология асосида дарс ўтиш методларини синовлардан ўтказиш;
ижодий ишлаётган илғор иш тажрибага эга бўлган педагогларни аниқлаш ва уларнинг иш тажрибаларини оммалаштириш;
таълим соҳасидаги илғор иш тажрибалар билан тажриба алмашиш мақсадида бошқа таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш;
дарс (машғулот) жараёнига янги ўқув –методик ва дидактик материалларни татбиқ этиш ҳамда замонавий ахборот технологиялари, ресурс марказларидан фойдаланишни жорий этиш;
ёш мутахассисларга илғор педагогик иш тажрибага эга бўлган ўқитувчи (тарбиячи)ларни бириктириш;
ўқитувчи(тарбиячи)ларнинг педагогик ва методик маҳоратини оширишга доир ишларни амалга ошириш;
педагогларнинг курсдан кейинги фаолиятларини таҳлил қилиш ва уларни ўз устида ишлаш режаси бўйича ижодий ҳисоботларни эшитиш;
ташқи ва ички назорат натижаларига кўра ДТС талаблари бажарилишида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгилаш ва бажарилишини назорат қилиш;
йўналишлар ва фанлар бўйича методбирлашмалар ҳисоботини эшитиш, муҳокама қилиш ва улар фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар бериш;
педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш бўйича материалларни тайёрлаш;
фан ойликлари, фанлар бўйича синфдан ташқари (факультатив,тўгарак) ишлари фан олимпиадаларининг биринчи босқичлари, кўрик-танловлар ўтказилиши ва улар самарасини назорат қилиб боради.



Download 498 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish