III. Мувофиқлаштириш кенгаши таркиби
13. Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги узлуксиз методик хизматнинг мувофиқлаштириш кенгаши таркиби раис, раис ўринбосари, котиб ва аъзолардан иборат бўлади. Кенгашга Халқ таълими вазирининг ўринбосарлари, Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бош бошқармаси, Умумий ўрта таълим мактабларида ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш ва ташкил этиш бош бошқармаси, Маънавий-маърифий ишлар бошқармаси бошлиқлари, Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти, Республика таълим маркази, А Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти, Мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Республика ўқув-методика маркази, Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик –педагогик Республика ташхис маркази, вилоят Методика (таълим) маркази директорлари ва вилоят ПКҚТМОИ ректорлари эгаллаб турган лавозимларига кўра кенгаш аъзоси ҳисобланади ва жамоатчилик асосида фаолият кўрсатадилар.
Кенгаш фаолиятига умумий раҳбарлик Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади. Кенгаш раиси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари ҳисобланади. Кенгаш раиси йўқлиги пайтида Кенгаш фаолиятини ўринбосари бошқаради.
Иш юритиш ва ташкилий ишларни олиб бориш учун Республика таълим маркази штатида Кенгаш котиби тайинланади.
Кенгаш ўзининг иш фаолиятини унинг умумий йиғилишида қабул қилинган йиллик режаси асосида олиб боради.
Кенгаш йиғилиши қарори йиғилишда иштирок этаётган аъзоларнинг кўпчилиги овози билан қабул қилинади.
IV. Мувофиқлаштириш кенгашининг фаолият доирасидаги ҳуқуқлари
14. Халқ таълими тизимидаги бошқарув органлари, ташкилот ва муассасалардан Кенгашнинг асосий вазифаларини бажариш учун зарур бўлган маълумотлар, материаллар ва ҳужжатларни белгиланган тартибда олиб туради.
15. Кенгашга тақдим этилган материалларни таҳлил этиш мақсадида олий ўқув юртлари, илмий- тадқиқот институтлари, ташкилот ва муассасаларнинг олим, методист, ўқитувчиларини эксперт ва тақризчи сифатида жалб қилади
16. Кенгаш ваколатига тегишли масалаларни, жойларда узлуксиз методик хизмат кўрсатиш даражасини ўрганиш учун мутахассисларни жалб қилиш ва хизмат сафарига юбориш учун таклиф киритади.
17. Ўз ваколати доирасида раҳбар, педагог ва методистларни рағбарлантириш ёки маъмурий интизом чораси кўришга оид таклифлар беради.
18. Кенгаш йиғилишлари ҳар чоракда бир марта ўтказилади.
19. Олинган маълумотлар ва уларнинг таҳлиллари натижасида Халқ таълими вазирлигига таълим муассасаларига амалий ёрдам кўрсатишга оид таклифлар беради.
20. Кенгаш йиғилишларига таълим муассасаларининг фаолиятига таалуқли масалалар бўйича алоқадор бўлган шахслар таклиф қилиниши мумкин.
|
|
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил
4 июндаги 144 -сонли буйруғига
3-илова
|
Do'stlaringiz bilan baham: |