Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги тошкент вилоят давлат педагогика институти ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов



Download 7,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/144
Sana02.03.2022
Hajmi7,1 Mb.
#478042
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   144
Bog'liq
Pedagogika (J.Hasanboyeva, J.Sariboyev va b.)

XV БОБ. ТАЪЛИМНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
ШАКЛЛАРИ ВА ТУРЛАРИ
§ 1. Д арс ш а к л л ар и в а уларн и т а ш к и л этили ш и га 
қуй иладиган тал аб л ар
Таълим муассасалари олдида турган вазифаларнинг ижобий ҳал 
этилиши машғулот (таълим жараёни) мазмуни, таълим шакли 
методлари ҳамда воситалари ўқувчиларни маънавий жиҳатдан 
тарбиялаш, уларда чуқур билим ва дунёқарашни ҳосил қилиш 
ишига хизмат қилади.
Таълим шакли ўқнтувчи ва ўқувчининг белгиланган таргибда, 
муайян мақсадга мувофиқ маълум режимда ташкил этиладиган 
фаолиятларнинг ташқи ифодасидир.
Қадим замонларданоқ жамиятнинг етук кишилари ўқитиш 
ишини ташкил қилишнинг ижтимоий тараққиёт эҳтиёжларига 
жавоб берадиган шаклларини топишга урунганлар. Ҳозирги вақт- 
да республика таълим муассасаларида ўқитишнинг қуйидаги 
шаклларидан фойдаланилмоқда (16-шакл).
16-шакл
Анъанавий таълим ўзида XVI асрнинг охири ва XVII асрнинг 
бошларида яшаб ижод этган буюк чех педагоги Ян Амос Комен- 
ский (1592-1670 й) томонидан асосланган синф-дарс тизими мо- 
ҳиятини акс эттиради. Мазкур тизим моҳияти қуйидагилардан 
иборат:
www.ziyouz.com kutubxonasi


а) ўқувчилар ёшлари ва тайёргарлик даражаларига кўра синф- 
лар тарзида гуруҳланадилар ва умумий ишини бажарадилар:
б) ўқув предметининг мазмуни бир қатор баравар ва изчил жой- 
лаштирилган қисмларга ажратилиб, улар бирин-кетин маълум 
жадвал бўйича келадилар.
Синф-дарс тизими асосини ташкил этувчи синф ёши ва били- 
ми жиҳатидан бир хил бўлган муайян ўқувчилар гуруҳини, дарс 
эса бевосита ўқитувчининг раҳбарлиги ҳамда назорати остида 
муайян ўқувчилар гуруҳи билан олиб бориладиган таълим жараё- 
нини англатувчи тушунчалардир.
Дарс ўқув ишларининг асосий ташкилий шакли ҳисобланади. 
Синф-дарс тизими қуйидаги мазмунга эгадир:
1. Ҳар қайси синф ёши ва билим даражасига кўра бир хил бўлган 
ўқувчиларнинг доимий гуруҳига эга бўлади;
2. Дарс жараёни асосан 45 дақиқа давом этиб, қатъий жадвал асо- 
сида олиб борилади;
3. Дарс ўқитувчи ва ўқувчиларнинг фаолият бирлигида асослан- 
ган бўлиб, бевосита ўқитувчи раҳбарлигида жамоа, гуруҳи ва 
якка тартибда олиб борилади;
4. Дарс машғулоти ўтилаётган ва ўзлаштирилаётган материалнинг 
мазмунига қараб турли хил методлар ёрдамида олиб борилади 
ҳамда умумий таълим тизимининг бир қисми сифатида, албат- 
та, тугалланган билим беради ва навбатдаги билимларни ўзлаш- 
тириш учун замин яратишга хизмат қилади^
Дарсда ўқитувчи билан ўқувчининг ўзаро муносабат жараёни 
шахсий алоқага асосланади. Ўқитувчи дарсда барча ўқувчилар фа- 
олиятини назорат қилади, шунингдек, ўқувчиларнинг ўзаро ало- 
қалари ва назоратини қўллаб-қувватлаб туради. Ўқитувчининг 
дарс жараёнидаги фаолияти ўқувчилар томонидан фан асослари- 
нинг ўзлаштирилиши уларда зарур кўникма ва малакаларни ҳосил 
бўлиши учун замин яратади.
Бугунги кунда дарсларни ташкил этишга нисбатан қуйидаги 
дидактик талаблар қўйилмоқда:
1. Дарснинг мақсади ва вазифаларининг аниқлиги ҳамда педаго- 
гик жиҳатдан т>трилиги;
2. Дарснинг таълимий. тарбиявий ва шахсни ривожл^нтирувчан- 
лик вазифаларининг бирлиги ва узв^лиги;
www.ziyouz.com kutubxonasi


3. Ўқитишнинг яхлит дарс ва унинг маълум қисмлари вазифала- 
ри ҳамда мазмунига мувофиқ келадиган, ўқувчиларнинг би- 
лиш фаолликлари ва мустақил фаолиятларини таъминлашга 
хизмат қилувчи мақбул методларни танлаш;
4. Машғулотларнинг турли шакллари: жамоа, гуруҳли ва якка тар- 
тибдаги шаклларини мақбул равишда қўшиб олиб бориш;
5. Ўқитувчининг рақбарлик вазифаси билан ўқувчилар фаол би- 
лиш фаолиятини бирга олиб бориш;
6
. Дарсларнинг ўзаро узвий ва диалектик хусусиятга эга бўли- 
шига эришиш;
7. Ўқувчиларнинг вш ва психологик хусусиятларини инобатга 
олиш;
8
. Дарсда ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялаш учун қулай шарт- 
шароит яратиш;
9. Дарсларни демократик тамойиллар асосида ташкил этиш; 
Ю.Дарсда ўқувчилар эркинлигини таъминлашга эришиш.
Бир соатлик дарсга мўлжалланган дастур ўқув материаля маз- 
мунини баён қилиш, дидактик мақсад ва талабларга мувофиқ таш- 
кил этилган машғулот тури дарс тури деб юритилади. Бошқача 
қилиб айтганда, ўқувчиларни билим, кўникма ва малака билан 
қуроллантиришда машғулотнинг асосий қисмини ишғол қилган 
таълим шакли у ёки бу дарс турини ташкил этади.
Download 7,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish