Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги тошкент вилоят давлат педагогика институти ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов



Download 7,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/144
Sana02.03.2022
Hajmi7,1 Mb.
#478042
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   144
Bog'liq
Pedagogika (J.Hasanboyeva, J.Sariboyev va b.)



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ
Ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов,
О. Ҳасанбоева, М. Усмонбоева
П
Е
Д
А
Г
О
Г
И
К
А
ўқув қўлланма
Тошкент
Ўэбекнстон Республнкасн Фанлар академияси
«Фан» нашрнётн
2006
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ушбу китоб педагогика олий ўқув юртларининг
мутахассис факультетлари талабалари, педагогика лицейлари
ва коллежларининг ўқувчилари учун Ў збекистон
Республикаси Халқ таълими Вазирлиги, Республика таълим
маркази томонидан ўқув қўлланма сифатида нашрга тавсия
этилган.
Масъул муҳаррир:
п.ф.д., проф. Н.С. Сайдаҳмедов
Та
1
физчилар:
проф. К.Х. Ҳошимов
п.ф.д., проф. М. Ҳайдаров
ISBN 978-9943-09-012-5 
© Ўзбекистон Республикаси
ФА «Фан» нашриёти, 2006 йил.
www.ziyouz.com kutubxonasi


К И Р И Ш
Инсонни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш, халқимиз- 
нинг азалий орзуси бўлиб, аждодларимиз маърифат, маънавият 
ва маданиятни қандай қилиб ёш авлодга ўргатиш - уларни ко- 
милликка етаклаш йўлларн, қонун - қоидаларини муттасил изла- 
ганлар. Бу эса педагогика фанини майдонга келишига сабаб 
бўлган. Чунки, инсонни маърифатли ва маънавий комилликка эри- 
шишн педагогика фанининг етакчилнгнда амалга оширнлади.
Педагогика-тарбия ҳақидаги фандир. Педагогика - грёкча сўз 
бўлиб «пайдогогос» - бола етакловчи маъносини англатадн. Ин- 
сонларнинг маърифий ва маънавий баркамолликка муносабатла- 
рини ўзгарнб бориши натижасида педагогика (болани тўғри ҳаёт- 
га бошлаш санъати) фани халқ орасида ўз мавқеига эга бўлди. Шу 
тариқа инсонни тарбияловчи фан сифатида педагогика дунёвий 
фанлар тизими қаторидан алоҳида ўрин эгаллади. Унинг бош ма- 
саласи тарбияднр.
Тарбиядаги кенг маъно таълим, ривожланиш, маълумот билан 
боғланган ҳолда баркамол инсонни вояга етказишни ўзида мужас- 
самлаштирадн.
Инсонни тарбияси ҳақидаги ғоялар, қоидалар, қонунлар даст- 
лаб қиссаларда, пандномаларда, ёзма ёдгорликларда, халқ оғзаки 
ижодида асослаб берилган бўлса, кейннчалик мустақил фан тар- 
зида ўз мавқеини мустаҳкамлайди.
Зотан, ота-боболаримиз азал-азалдан бола тарбияснга алоҳида 
эътибор қаратганлар. Имом ал-Бухорий, -Исо ат-Термизнй, Беру- 
ннй, Аз-Замахшарий, Навоий, Бобур, Огаҳий, Абдулла Авлоний, 
Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпон сингари улуғ олиму адиб- 
лар, фозилу фузалолар таълим-тарбия борасида кўп асарлар бит- 
ганлар. Шарқ педагогикасининг асосчнлари ҳисобланмиш Форо- 
бийнинг «Фозил одамлар шаҳри», Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу 
билиг» асари Алишер Навоийнинг «Маҳбуб ул-қулуб»н, Кайко- 
вуснннг «Қобуснома»си, Воиз Кошфийнинг «Футувватномаи Сул- 
тоний» асари кабилар бунга далилдир. Тарихдан маълумки, бир 
вақтлар Шарқ педагогикаси гуллаб-яшнаган. Олмон олими Хер- 
лер «Шарқ Европанинг муаллимидир», деганда ана шу ривожла- 
ниш даврини кўзда тутгандир, эҳтимол.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Бугун республикамиздаги барча олий ўқув юргларида педагоги- 
ка фанини киритилиши, яъни ҳар қандай касб-ихтисослик эгаси пе- 
дагогика асосларидан хабардор бўлишини таъминлаш замирида ин- 
сон камолоти ётади.
Қабул қилинган «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» нинг 
миллий моделидаги бош муддао комил инсон тарбияси, мустақил 
фикрловчи ижодкор шахсни тарбиялаш масалаларидир. Бу вази- 
фани эса педагогика асосларидан хабарсиз киши меъёрига етка- 
зиши амримаҳолдир.
Ушбу маънода бўлажак ўқитувчилар олдига қўйиладиган янги 
педагогик тафаккурни шакллантириш вазифаси бугунги педаго- 
гика фанининг моҳиятини ташкил этади, шунингдек, жамият ол- 
дига кўндаланг турган миллий мактаб моделини яратиш миллий 
таълим тизимини унинг мазмунини жаҳон тажрибаси мезонлари- 
га мос давлат стандартлари асосида яратиш вазифасини ҳал этиш 
ўзбек педагогикаси фанининг ҳам олдига қўйилган.
Ўзбекистон Республикасидаги педагогик олий ўқув юртлари- 
да ўрганиладиган педагогика фани ўқитувчилик касбига тайёр- 
лаш тизимида алоҳида ўрин тутади ва ихтисосга йўналтирувчи 
фан ҳисобланади.
Мазкур ўқув фани ўзбек халқининг миллий қадриятлари, урф- 
одат ва анъаналари, халқ педагогикаси ақидаларига асосланиб, 
бўлажак ўқитувчини миллий мустақиллик шароитида ёш авлод- 
ни тарбиялаш, шахсни камол топтириш, эътиқод ва маслаклари- 
ни шакллантириш, маънавий- ахлоқий юксалтириш жараёнига 
олиб киради.
Маърифат дарғаси Абдулла Авлоний «Туркий Гулистон ёхуд 
ахлоқ» асарида педагогика фанига қуйидагича таъриф берган эди:
«Педагогия - яъни бола тарбиясининг фани демакдир. Илми 
ахлоқнинг асоситарбия... боланинг саломатлилиги, саодати учун 
уни яхши тарбия қилмоқ, танини пок тутмоқ, унга яхши хулқлар- 
ни ўргатмоқ, ёмон хулқлардан сақлаб ўстирмоқдир». Педагогика 
комил инсонни тарбиялашда ҳаётий тажрибаларга суянган ҳолда 
юксак маънивиятни, миллий мафкурани шакллантирувчи, қонун
- қоида ва методларни ўрганувчи ҳодисалар доирасидаги фандир.
Педагогика фани ижтимоий фанлар тизимига кириб, ўзининг 
назарий, илмий ва амалий асосларига эга.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Педагогиканинг назарий асослари: Педагогика фанининг на- 
зарий асослари инсон камолотига қаратилган, халқ яратган бой 
тажриба, илмий тадқиқотга доир назарий ва методик манбаларга 
Ўрта Осиё ва жаҳон маърифатпарвар, мутафаккир олимларининг 
асарларига суянган ҳолда комил инсонни тарбиялаш, ўқитишнинг 
қоида ва умумий қонуниятларига асосланади.
Педагогиканинг миллий асослари: Педагогиканинг миллий 
асоси таълим масалаларини ҳар бир миллатнинг миллий мероси 
билан умумбашарий, умуминсоний қадриятларни боғлаган ҳолда 
амалга оширишдир. Ҳар бир миллатнинг ўзига хос мерос ва қад- 
риятларига суянган ҳолда тарбияшунослик масалаларининг мил- 
лий асосда ёш авлодга етказиш мазмуни, шакли, метод ва тамой- 
илларини миллийлапггиришдир.
Бир сўз билан айтганда, бугунги педагогика фани ҳақли ра- 
вишда табиатни олий маҳсулн-инсоннинг маънавий-маърифий 
шаклланиши, унинг шахс сифатида ривожлашпш ва мустақнл 
фикр юритувчи комил инсон бўлиб етишивн йўлндагн қоиуми- 
ятларни ўргатувчи фан сифатида жамиятда ўз ўрнини топншн 
лозим.
Бу эса инсоният ўзлигини аиглашга янгича ёндошиш фақат 
унинг ўзига, жамиятга, табиатга муносабатларида эмас, балки 
унинг фаолиятида илмий-амалий, ислоҳий ўзгаришлар содир этиб, 
янгича фикрлаш асосларинн эгаллашга замнн яратади. Ҳар қаи- 
дай мутахассис ўзлигини англаши фуқаро маънавий-интеллекту- 
ал етук шахс бўлиб етишиши учун педагмика асосларидан етар- 
лича хабардор бўлиши шарт.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 7,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish