ниш амалга ошади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Таълим бериш ўқувчиларга билимни тартибли баён қилиш жа-
раёнидир. Таълим ва тарбия узвий боғланган жараён бўлганлиги
сабабли тарбияланган комил инсон ақлий камолотига тартибли
таъсир кўрсатиш орқали илмли, баркамол инсон бўлиб етишади.
Таълим жараёни инсонларга нималарни бериши ҳақида Юсуф Хос
Ҳожиб ўзининг «Қутадғу билик» асарида шундай ёзган эди:
Ўқув қайда бўлса, улуғлик бўлур,
Билим кимда бўлса, буюклих олур.
Ўқувли тирикдир, ўқувсиз-ўлик,
Келу, эй ўкувсиз, ўқув ол ўлик.
Таълим инсон ақлий камолотини юзага чиқарувчи педагогика-
тарбияшуносликнинг бир қисмидир. Педагогиканинг дидактика
бўлими уни атрофлича ўрганади.
Маълумот - ўқитиш ва ўзича мустақил билим олиш жараёни
бўлиб, унинг натижасида кишида билим, иқтидор, малака ва
ижобий қобилиятларнинг ривожланганлиги, илмий дунёқараш-
нинг шаклланганлиги назарда тутилади. Педагогик маълумот
ўрта ва олий даражада бўлиб, ўрта маълумот махсус академик
лицей, педагогик коллежларда босқичлн шаклда борилади.
Натижада ўрта маълумот ҳақидаги гувоҳнома берилади. Олий
педагогик маълумотли мутахассислар университетларда, педа-
гогика институтларда, бакалавриат ва магистратура босқичла-
рида тайёрланади.
§ 4. Фанлар тизимида педагогиканинг ўрни ва
аҳамияти
Педагогика фани инсонда жаҳон тажрибаларида синалган ти-
зим бўлган бозор муносабатларини шакллантириш, миллий ме-
рос, анъаналар, миллий ва умуминсоний қадриятларнинг бой ман-
балари бўлган маънавий-маърифий тушунчалар ҳақида билим,
малака ҳосил қилишда бошқа фанлар қатори ўз ўрни ва алоқадор-
лиги бор. Педагогика биринчи навбатда фалсафа билан муштарак
ривожланиб келган. Чунки фалсафадан ажралиб чиққан педаго-
гика инсоний жамият ва табиат ривожланишининг умумий қонун-
ларидан илмий манба сифатида фойдаланади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Бугунги кунда бир қатор умумий масалалар ишлаб чиқилган-
ки, у масала фалсафада ҳам, педагогикада ҳам баробар мавлсуд-
дир. Булар жумласига, тарбия билан бошқа ижтимоий ҳодисалар
орасидаги ўзаро алоқалар: дунёқарашни, ахлоқий, меҳнат ва эсте-
тик тарбияни шакллантириш масалалари; шахс ва жамоа муноса-
батлари; таълим жараёнининг моҳиятини тушуниш ҳамда билиш-
нинг диалектик назариясини ишлаб чиқиш билан боғлиқ бўлган
генесеологик масалалар ва бошқа муаммолар киради.
Педагогиканинг аниқ масалаларини ишлаб чнқишда фалсафа-
нинг социология, этика (ахлоқ-одоб), эстетика каби тармоқлари
катга аҳамиятга эгадир.
Педагогика ижтимоий фанлардаи: иқгисодиёт, психология ва
физиологиялар билан ҳам бевосита ва билвосита боғлиқдир.
Инсоннинг ақлий ривожлаииши қирралариии, жиҳатларини
ўргаиадиган бошқа фанлардаи фарқи ўлароқ, педагогнка инсон
шахси, унинг тараққиёт босқичлари билан шуғулланади.
Бугунги кунда педагогика фаии кўп тармоқли фан сифатида
намоён бўлмоқда. Жумладан, педагогика фанлари тизимига этно-
педагогика, мактабгача таълим педагогикаси, касбий таълим пе-
дагогикаси, олий мактаб педагогикаси, ахлоқ тузатиш ва меҳнат
педагогикаси, жисмоний камолот педагогикаси, ҳарбий педаго-
гика, махсус педагогика: кар соқовлар (сурдо) педагогикаси,
кўрлар (тифло) педагогикаси, ақлий жиҳатдан орқада қолган (оли-
гофрено) педагогика, логопедагогика, педагогик маҳорат киради.
Педагогнка фанниииг бошқа фанлар билаи алмрси. Педа-
гогика фани инсон тарбияси билан шуғулланганлиги сабабли унга
ҳамма фанлар кўмаклашиши табиийдир. Инсон тарбиясининг
қайси соҳасини олиб кўрсангиз, у қайсидир фан билан алоқадор-
ликда амалга оширилади, ўша фаннинг қонун-қоидаларига суя-
нади. Педагогиканинг методологик асоси, билиш назарияси ва
тарбиядаги қонун-қоидалар бевосита фалсафа фанининг таъсирида
амалга оширилади. Абу Наср ал-Форобий «Талхису Навомиси
Афлотун» (Афлотун қонунларининг моҳняти) асарида инсон ка-
молотини фалсафа фанининг таъсирида ривожланишнии шундай
кўрсатган эди: «Яхши фазилатга эга бўлган шаҳар аҳолиси энг
бахтиёр одам бўлиши, қонунларга ихтиёрий бўйсунишини таъ-
минлаш учун қонунларни такомиллаштириш, улардаги қоидалар-
www.ziyouz.com kutubxonasi
ни мустаҳкамлаш учун зарурдир». Педагогика, психология, ман-
гиқ ҳуқуқ ва тиббиёт фанларидаги қонун - қоидаларга бевосита
боғланади. Педагогика фанида болаларни даврларга бўлиш тизи-
мини асослашда анатомия, физиология, мактаб гигиенаси каби
фанларнинг ҳам ўрни каттадир. Педагогика илмий тадқиқот ме-
тодларни такомиллаштиришда математика, физика, ЭҲМ каби
фанлар билан боғланади.
Мустақил Ўзбекистонда миллий педагогика фани бевосита
иқтисод фани билан боғланиб, бозор иқтисодиётига ўтиш муам-
моларини, иқтисодий тарбия масалаларини узвийлик билан амал-
га оширади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Do'stlaringiz bilan baham: |