Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги тошкент вилоят давлат педагогика институти ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов


А л и ш е р Н а в о и й . Ҳайрат ул-аброр. Тошкент: Ғафур Ғулом нашриёти



Download 7,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/144
Sana02.03.2022
Hajmi7,1 Mb.
#478042
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   144
Bog'liq
Pedagogika (J.Hasanboyeva, J.Sariboyev va b.)

А л и ш е р Н а в о и й . Ҳайрат ул-аброр. Тошкент: Ғафур Ғулом нашриёти,
1989. 76-бет.
www.ziyouz.com kutubxonasi


I I I Б О Б . П Е Д А Г О Г И К А Ф А Н И Н И Н Г И Л М И Й
Т А Д Қ И Қ О Т М Е Т О Д Л А Р И
§ 1. М е т о д ҳ а қ и д а т у ш у н ч а , п е д а г о г н к т а д қ и қ о т
Метод (лотинча-теи>ёа8-йўл сўзидан) тадқнқот йўли, назария, 
таълимот деб тржима қилннади. Илмнй тушунча сифатида «ме- 
тод» сўзи кенг маънода муайян мақсадга эришиш йўлини, тор 
маънода табиат ва ижтимоий ҳаёт ҳодисалари ва қонуниятларини 
билиш мақсадида қандайдир вазифани ҳал этиш усулини билди- 
ради.
Объектив дунёни билиш, назарияда нимани ўрганиш керак, 
кимни ва қандай тарбиялаш лозим деган масалалар мавжуд бўлиб, 
улар ўзаро узвий боғлиқдир.
Педагогика фани ўз мазмун моҳиятини бойитишда, янгилаш- 
да мавжуд педагогик ҳодиса ва жараёнларни унинг мақсади ва 
вазифаларига мувофиқ келадиган усуллари билан ўрганилади.
Усул ва метод тушунчалари ўзаро боғлиқдир, чунки уларнинг 
ҳар бири метод сифатида ҳам, усул сифатида ҳам намоён бўлади.
Педагогика фани ўз мазмун моҳиятини бойитишда, янгилаш- 
да мавжуд педагогик ҳодиса ва жараёнларни унинг мақсади ва 
вазифаларига мувофиқ келадиган усуллар билан ўрганади.
Умуман, педагогика амалиётида ўқитиш усуллари ва методла- 
рининг жуда катта бойлиги тўпланган. Уларни танлашда турли 
шароитлар, ўқитилаётган фаннинг характери, болаларнинг ёш 
хусусиятлари, олдинги тайёргарлик даражаси ва ҳоказолар ҳисобга 
олинади.
Ушбу илмнинг илмий тадқиқот усуллари деганда ёш авлодни 
тарбиялаш, билимли қилиш ва ўқитишнинг реал жараёнларига хос 
бўлган ички йўллари, услублари ва воситалари мажмуи тушуни- 
лади. Педагогика фанининг илмий тадқиқот усулларини қанча- 
лик тўғри танласа, таълим-тарбия мазмунини янгилаш ва тако- 
миллаштириш шу даражада юксалади. Аммо шуни таъкидламоқ 
лозимки, илмий тадқиқот методлари тизими ҳали ҳозиргача фан- 
да тўла яратилган, ҳал этилган эмас.
М авжуд методлар (усуллар) асосан қуйидагилардир:
1. Адабиётларни ўрганиш методи;
42
www.ziyouz.com kutubxonasi


2. Кузатиш методи;
3. Суҳбат методи;
4. Болаларни ижодини ўрганиш усули;
5. М актаб ҳужжатларини таҳлил қилиш методи;
6. Эксперимент, тажриба-сннов усули;
7. Тест синовлари методи;
8. Статистик маълумотларни таҳлил қилиш усули;
9. Математика ва кибернетика усуллари;
Ю .Социологик тадҳиқот методи.
Ўқитиш методи ўқитувчи ва ўқувчилар назарий ҳамда амалий 
билиш фаолиятининг таълимий вазифаларини бажариплга қара- 
тилган илмий вазифаларни бажаришга қаратилган йўлдир, дейди 
проф. Р.А.Мавлонова. У ўқиш методларига қуйидаги муайян та- 
лабларни қўяди:
1. Ўқув материалиии ўрганишнинг ўқитувчи тавсия этган йўли 
фикрлашнинг диалектик-материалистик усули мустақил қараш- 
лар, иродавий хусусиятлари ва хулқнинг шаклланишига олиб 
бориши керак. Ана шу талаб нуқтаи назаридан метод тарбия- 
вий тусда бўлиши лозим.
2. Ўқиш методининг илмий асоси яққол ва аниқ бўлиши зарур. 
Ш ундагина ўқитувчи мазкур метод орқали қандай масалалар 
қўйилиши ва ҳал қилиниши мумкинлигини, қандай масалалар- 
ни ҳал қилиб бўлмаслигини кўра олади.
3. Ўқитишнинг тизимлилиги унинг самарадорлигини белгилайди.
4. Ўқитиш методииииг тушунарлилиги: ўқитишнинг йўли ўқувчи 
учун қабул қилиниши ва қўлланиши, ўқув материалини ўрга- 
нишнинг усули эса билимларни ўзлаштиришнинг имконият- 
ларига мувофиқ бўлиши лозим.
5. Ўқитишнинг онглилик ва фаоллик зарурияти ниҳоятда жид- 
дий талабдир.
6. Билимларнинг пухталиги ва асослилигига эътибор.
7. Ўқитиш методикасида назарий ва амалий ҳодисаларнинг му- 
вофиқлиги.
Ҳар қандай методдан бирор мақсадга эришиш кўзда тутилади 
ва шунинг учун у қандайдир мақсад қўйишни унга эришиш бўйи- 
ча фаолият усулини, ана шу фаолиятни амглга оширишда ёрдам 
берадиган воситаларни билишни тақозо этади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Бир сўз билан айтганда, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг хатти-ҳара- 
катларига асосланган педагогик метод натижасида ўқувчилар би- 
лим, иқтидор ва кўникмаларга эга бўладилар, ўз дунёқарашини, 
тафаккурини ва маънавиятини юксалтиригпга эришадилар.
Таълим-тарбияга тааллуқли хатти-ҳаракатларни тафаккурга 
асосланиб таҳлил қилиш педагогика ва дидактикада ягона усул 
ҳисобланган.
Ян Амос Каменскийнинг «Буюк дидактика», К.Д.Ушинский- 
нинг «Инсон тарбия предмети сифатида» асарларида масалага 
шундай ёндошишни кўриш мумкин.
Ўқув-тарбия жараёни ҳақнда жиддий хулоса чиқариш учун мун- 
тазам равишда олиб борилган кузатишлар, тажриба, фактларга асос- 
ланган эмпирик тадқиқотлар натижаларига асосланиш зарур.
Download 7,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish