у с у л и
орқали аниқланади.
Анкеталар методи - ўқувчлардан сўраш усули бўлиб, у ўқув-
чилар жамоасининг билимлари тўғрисидаги керакли маълумот-
ларни олиш учун, уларнинг фикрлари ва қарашларини аниқлаш
учун ҳамда касбга йўллашни белгилаш учун махсус шаклда иш-
ланган бўлмоғи лозим. Анкетада кўзланган мақсадга мувофиқ са-
воллар бўлиб, уларнинг жавобларидан педагогик натижалар ке-
либ чиқиши кўзда тутилади.
Ёзма жавобларни оммавий равишда йиғиб олиш методи анке-
та методи деб аталади. Анкеталар ипшаб чиқариш мураккаб ил-
мий жараён. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги анкеталар
мазмунига, берилган саволлар шаклига, тўлдирилган анкеталар
сонига боғлиқ бўлади. Одатда, анкеталар анкета маълумотларини
ЭҲМ ни қўллаб, математик-статистик методлар билан ишлашга
имкон берадиган қилиб тузилади. Ҳужжатларнинг етарли дара-
жада аниқлик билан шундай таҳлил қилиниши педагогик жамоа-
ларнинг реал фаолиятидаги сабабли боғланишлар ва боғлиқлик-
ларни аниқлашга ёрдам беради.
Ҳисоблаш математикаси ва кибернетика методлари - ҳозирги
замон ишлаб чиқариши, фани ва техникасининг талаб ҳамда ман-
www.ziyouz.com kutubxonasi
фаатлари турмушда синалган техника воситаларини, ҳисоблаш
математикаси ва кнбернетика усулларини мактаб ишида ва педа-
гогнкада қўлланилишини талаб қилади. Педагогнк кибернетика
шакли билим бериш жараёнини ўқитиш, билим бериш жараёни-
ни бошқаришнинг алоҳида формаси сифатида ўзига хос хусуси-
ятга эга. Ш унинг учун педагогик жараён бнлан ншлаб чиқариш
жараёнларини автоматлаштириш ўртасида катта фарқ бор.
Педагогик тадқиқотларда кино, овоз техникаси, фото, телеви-
дение сингари техника воситаларидан кенг фойдаланилади. Улар
ўқувчиларнинг билиш фаолиятинн фаоллаштиришга ёрдам бера-
ди. Болалар учун қўшимча рағбатлантириш омилларини ҳосил
қилади. Булар ўқитувчилар меҳнатини маълум мақсадда енгил-
лаштиради. Кўрсатилган воситаларнинг ҳар бири болаларнинг
ёш ини ҳисобга олган ҳолда ўқув фани ва педагогик жараённи
мукаммаллаштиради.
Сониологик талқиқот методи -анкетага саволлари киритилади.
Бундан мақсад талаба-ёшларнинг касб-ҳунарга бўлган муносабат-
ларини, талабалар орасидаги дўстлик муносабатларини аниқлаш,
ўзи таълим-тарбия олаётган олий ўқув юртндаги шарт-шароит-
ларни билиш, ютуқ ва камчиликларни, ёшлар орасидаги муноса-
батларни, динга, хусусан, тасаввуфга бўлган қизиқишларини аниқ-
лаш , талабаларнинг м аънавий сифатлари дараж асини, билим
олишга ипггиёқи, адабиётлар билан таъминланганлик даражаси,
илмий ва касбий маҳоратни оширишдаги машғулотлар тури, сти-
пендиялар миқдори, ота-оналарнинг моддий ёрдами, уларнинг
маълумоти, иш жойи, талабаларнинг яшаш жойи, илмий дунёқа-
рашини шакллантиришида таъсир этувчи омиллар, уларнинг онг-
лилик даражаси жараёни, маънавий сифатлар, комилликка эри-
шиш учун тезроқ қутулиш керак бўлган салбий сифатларни аниқ-
лашдир.
Миллий дастурнинг мақсади, вазифалари ва уни рўёбга чиқа-
риш босқичларида, янги ижтимоий-иқтисодий шароитларда таъ-
лимни талаб қилинадиган даражаси ва сифатини, кадрлар тайёр-
лаш тизимининг амалда фаолият кўрсатиши ва барқарор ривож-
ланишининг кафолатларини устуворлигини таъминловчи норма-
тив, моддий-техника ва ахборот базасини яратиш каби масалалар
педагогик тадқиқотнинг асосини ташкил этади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
I V Б О Б . Т А Р Б И Я Н И Н Г М А Қ С А Д И ,
В А З И Ф А Л А Р И В А М А З М У Н И
§ 1. Т а р б и я ж а р а ё н и и и и г у м у м и й т а с н и ф и в а у с у л л а р и
Тарбия назарняси педагогика фанинннг бир қисми бўлиб, тар-
бия жараёнининг мазмуни, методларн ва ташкил этилиши >iaca-
лаларини ўргатади. Ҳаётга янгича сиёсий ва иқтисодий нуҳтаи на-
зардан ёндошиш ўсиб келаётган ёш авлод тарбнясн билан боғлиқ
жараён мазмунини ҳам қайтадан кўриб чиқишни тақозо этмоқда.
Тарбия назарнясн М арказнй Осиё мутафаккирлари ва халқ пе-
дагогикасининг тарбня борасндаги бой тажрибаларига таянади.
Тарбия назарияси ўз қоидаларини асослаш учун фалсафа, этика,
эстетика, фнзиология, психология каби фанлар маълумотларидан
фойдаланади. Тарбия назарияси педагогиканинг бошқа бўлимла-
ри: педагогиканинг умумий асослари, таълнм назарияси ҳамда
мактабшунослик билан узвнй боғлиқ.
Тарбия жараёни шахснинг муайян мақсад асосида ижтимоий
ҳаётга тайёрловчи тарихий-ижтимоий тажрибага суянган ҳолда
олиб борилувчи фаолият жараённдир. Бошқачароқ талқин этил-
ганда, тарбия жараёни ёш авлодни муайян мақсад йўлида ҳар то-
монлама вояга етказиш, унда ижтимоий онг ва хулқ-атворни тар-
киб топтирш га йўналтирилган фаолият жараёнидир.
Турли замон ва маконда ижтимоий тарбия моҳияти турлича
бўлиб, унинг мазмуни ижтимоий мақсадлардан келиб чиқиб асос-
ланган. Турлн макон ва замонда тарбня ғояси турлича ифодалан-
ган бўлса-да, аммо йўналтирувчанлик хусусияти ҳамда объекти-
га кўра якдилликни ифода этади.
Тарбия хусусида таниқли ўзбек педагоги А.Авлоний шундай
дейди: «Ал-Ҳосил тарбня бизлар учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё
ҳалокат, ё саодат, ё ф алокат масаласидир»1 Ушбу фикрлардан
хулоса чиқарсак, шахс тарб иясихусусий эмас, балки и ж ти м ои ў£
миллий илмдир. Зеро, ҳар бир халқнинг тараққий этиши, дав-
латларнинг қудратли бўлиш и авлодлар тарбиясига кўп ж иҳат-
дан боғлиқ.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-сиёсий мустақилликни
қўлга киритгач, ижтимонй ҳаётнинг барча соҳаларида туб исло-
ҳотлар олиб борилди. Ислоҳотларнинг асосий ғояси республика-
нинг ривожланиш ва тараққиёт йўли деб эътироф этилган демок-
ратик, инсонпарвар, ҳуқуқий жамиятни барпо этиш учун хизмат
қилади.
Ўз олдига фуқаролик жамиятини қуришнн вазифа қшгаб қўйган
бугунги жамиятимиз ёшлардан онгли тафаккур, замонавий дунё-
қараш, миллий ва умуминсоний қадриятларга таянган тарбия асо-
сида шаклланиб такомиллашишларини талаб қилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ги Қону-
ни, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ҳамда Ўзбекистон Рес-
публнкаси Президенти И.А.Каримовнинг қатор асар ва нутқлари-
да, чунончн «Баркамол авлод-Ўзбекистон тарққиётининг пойде-
вори», «Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда» номли асарларида
мустақил республикада ижтимоий тарбияни йўлга қўйиш мақса-
ди ва вазифалари белгилаб берилган.
Тарбия - шахсни мақсадга мувофиқ такомиллапггири ш учун
уюпггирилган педагогик жараён бўлиб, тарбияланувчининг шах-
сига мунтазам ва тизимли таъсир[этиш имконини беради.
Тарбия жараёни ўзаро боғли^ бўлган икки фаолиятни - ўқитув-
чи ва ўқувчи фаолиятини ўз ичига олади. Тарбия жараёнида ўқув-
чининг онги шакллана боради. Ҳис-туйғулари ривожланади, иж-
тимоий ҳаёт учун зарур бўлган ва ижтимоий алоқаларни ташкил
этишга хизмат қиладиган хулқий одатлар ҳоснл бўлади. Тарбия
жараёнида болаларнинг ҳаёти ва фаолиятини педагогик жиҳат-
дан тўғри уюштириш ғоят муҳимдир. Фаолият жараёнида бола
ташқаридан келаётган тарбиявий таъсирларга нисбатан маълум
муносабатда бўлади. Бу муносабат шахснинг ички эҳтиёж ва хо-
ҳишлариничйфодалайди. Психолог ва педагогларнинг тадқиқот-
лари шахсг® ташқи омилларнинг (хоҳ салбий, хоҳ ижобий) таъси-
ри боланинг уларга муносабати, боғлиқлигини кўрсатади. Бола
фаолиятини уюштиришгина эмас, балки тарбияланувчин^нг бу
фаолиятга нисбатан қалбида пайдо бўлаётган муносабатинб, тур-
ли кеч^нмаларни қандай англашни баҳолашни, ҳис қилишни анг-
лаш и эътиборга моликдир. Улардан ўзи учун нималарни мақсад
қилиб олаётганлигини билиши зарур. Буларнинг барчаси турли
www.ziyouz.com kutubxonasi
кишилар билан алоқа қилиш, жамоадаги муносабатлар жараёни-
да мураккаблашиб боради.
Тарбия жараёни ўқувчининг онгинигина эмас, балки ҳис-туй-
ғуларини ҳам ўстириб бориши, унда жамиятиинг шахсга қўяди-
ган ахлоқий талабларига мувофиқ келадиган хулқий малака ва
одатларни ҳосил қилиши лозим. Бунга эришиш учун ўқувчининг
онгига, ҳиссиётига ва иродасига таъсир этиб борилади. А гар бу-
ларнинг бирортаси эътибордан четда қолса, мақсадга эришиш
қийинлашади. Тарбия жараёнига ўқитувчи раҳбарлик қилади,
ўқувчилар фаолиятини белгилайди, уларни ижтимоий жараёнда
ипггирок этишлари учун шарт-шароит яратади.
Ижтимоий жараёнда фаол иштирок этиш орқали ўқувчилар-
нинг мустақиллиги, ижодий ташаббускорлиги ортиб боради. Фа-
олият ўқувчилар жамоаси манфаати ва истаги асосида уюпггирил-
са, бу жараёнда боланинг тенгдошлари ва ўз-ўзини англаш жара-
ёни тезлашади, бола ўз хулқи, хатти-ҳаракати учун жамоа олдида
ж авобгарликни сезиш га эриш гач ижрочи эмас, балки умумий
ишнинг фаол қатнашчиси бўлиб қолади.
Тарбияни самарали йўлга қўйиш учун унинг ҳаракатлантирув-
чи кучини-тарбия жараёнининг манбаини яхши билиш ва ҳисобга
олиш муҳимдир.
Бир сўз билан айтгацда тарбия жараёни-ҳар бир инсоннинг ҳаёт-
да яшаши (умимий фаолияг, таълим, тарбия) жараёнида ортгирган
сабоқлари ва интеллектуал салоҳиятларининг ижобий кўникмаси-
ни ўзида шакллантириш ва ўзгаларга бериш жараёнидир. Тарбия
жараёнида ички ва ташқи қарама-қаршиликлар мавжуд бўлиб, у
бевосита тарбияланганлик даражасига боғлиқ бўлади. Тарбияда
ўқувчиларнинг тарбияланганлик даражасини ҳам ҳисобга олиш
керак бўлади. Бу жиҳат унутилса, қарама-қаршиликлар кучаяди.
Тарбияланганлик - миллий урф-одатларимиз, қадриятларимиз-
га эътиқод билан риоя қиладиган, ноқонуний ишлардан ўзини тия
оладиган, ўз хатги-ҳаракатлари билан ўзгалар нафратини қўзғамай-
диган хулқ-атвордир.
Фаолият жараёнида ҳосил бўлган малака ва одатлар ахлоқ меъ-
ёрларига риоя қилишни енгиллаштиради.
Демак, тарбиячи бола шахсининг тез ривожланадиган даври -
ўқувчилик йилларида унинг онгига турли-туман фаолият (ўқиш,
www.ziyouz.com kutubxonasi
меҳнат, ўйин, спорт, бадиий ҳаваскорлик) ёрдами билан махсус
таъсир этиши мумкин.
Тарбия яхлит ж араёнда амалга оширилади, унинг таркибий
қисмлари ҳам айни бир вақтда, фаолиятнинг бирор тури асосида
амалга оширилади.
Умумий педагогик жараёнда тарбия муҳим ўрин тутади. Шахс-
ни шакллантириш бошқарув, назорат тавсифига эга бўлиб, бу бо-
рада белгиланган вазифалар тасодифий ҳаракатлар орқали эмас,
балки олдиндан белгиланган ва пухта ўйланган режалар асосида
ҳал этилиб бориладн. Тарбия жараённда унинг мақсади, шакли,
истеъдодлари, шахснинг ўзини-ўзи тарбиялаш ва қайта тарбия-
лаш жиҳатлари муҳнм ўрин тутади. Тарбия мазмуни ижтимоий
тузум буюртмаси асосида белгиланиб, унинг амалга ошиши учун
маълум шарт-шароитларнинг мавжудлиги талаб этилади. Ушбу
ғоялар яхлит тарзда қуйидагича акс этади (3-шакл).
3-ш агл
Тарбия ж араёнининг жамият тараққиётидаги роли ниҳоятда
беқиёсдир. И нсонни тарбиялаш , уни билим олиш га, м еҳнат
қилишга ундаш ва бу хатги-ҳаракатни секнн-аста кўникмага ай-
лантириб бориш лозим. Инсонни муш оҳада қилиш қобилияти-
ни тарбиялаш, ақлни пешлаш демакдир. Ақл онгни сақлайди. Онг
эса моддий ва маънавий манбага айланади. Ш у тариқа инсон се-
кин-аста такомиллаш иб, комилликка эришиб боради. Аммо бу-
нинг учун тарбиячи ва тарбияланувчидан узоқ давом этадиган
масъулият, шарафли м еҳнат ва қунт, иродани талаб этади. Бу-
нинг учун болаларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш зарур.
www.ziyouz.com kutubxonasi
М аънавий, инсоний сифатларнинг ш аклланишида оиладаги, ат-
рофдаги, жамиятдаги муҳит ва болаларга бўлган муносабат му-
ҳим роль ўйнайди.
Аниқ бир мақсадга қаратилган тарбиянинг самарадорл иги тар-
биячининг қандай методдан фойдаланишига боғлиқ.
М етод - юнонча атама эканлигини ва у айнан нимагадир йўл,
усул орқали мақсадга эришиш йўлини билдириши бизга маълум.
М етод, яъни усул ахборотни узатиш ва қабул қилиш характерига
қараб:
1. Сўз орқали ифодалаш усули.
2. Кўргазмалилик усули.
3. Амалий намуна усули.
4. Рағбатлантириш ва жазо усулига бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |