§ 3. Т а р б н я м е т о д л а р н , в о с н т а л а р и в а у л а р н и и г
м о ҳ и я т и
Тарбия методлари бола шахсини ҳар томонлама камол топти-
риш мақсади билан белгиланади ва тарбия жараёнига тааллуқли
кўпгина тарбиявий таъсирларни ўз ичига олади. Тарбия методла-
ри ижтимоий жамияг томонидан таълим муассасалари олдига ҳар
томонлама баркамол, эркин, ижодкор, мустақил фикр эгаси бўлган
шахсни тарбиялаш вазифалари билан белгиланади.
Бу борадаги вазифалар ёш авлодни Ўзбекисгон Республикаси
мустақиллигини мустаҳкамлаш, ватан равнақи, халқ фаровонли-
ги йўлида фаолият олиб борувчи шахсни тарбиялаш, уларни бу
курашга жалб эттириш орқали амалга оширилади. Ушбу ғояга
таянган ҳолда, тарбия жараёнида унинг қонуниятларига мувофиқ
тарбия методларидан фойдаланиб иш кўриш лозим бўлади.
Тарбия методлари бу ўқитувчи (тарбиячи) ва жамоа томонидан
ғоявий ва маънавий эътиқодларини, маънавий ҳис-туйғу ва одат-
ларни таркиб топтириш мақсадида қўлланиладиган шахсга тарбия-
вий таъсир кўрсатиш йўллари демакдир. Тарбия методлари ўқувчи
(тарбияланувчилар) нинг ўз шахсини такомиллаштириш борасида-
ги ҳаракатни ҳам ташкил этишни назарда тугади. Шу боис ҳозирги
замон педагогикасида тарбия методлари ўқитувчи ва ўқувчилар-
нинг тарбиявий вазифаларини ҳал қилишга қаратилган ўзаро боғ-
ланган, биргаликдаги фаолияти сифатида қараб чиқилади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ўқувчилар у ёки бу тарбиявий таъсирга турлича муносабатда
бўладилар. Бу уларнинг алоҳида хусусиятларига, тарбияланган-
лик даражасига, тарбия методларининг қай даражада ўринли ва
самарали танланганига ҳамда моҳирона қўлланганига боғлиқ.
Тарбия методларини тўғри танлаш тарбия вазифаларини ижобий
ҳал қилиш да ўқувчиларнинг ўз-ўзини тарбиялаш фаоллигини
оширишга ёрдам беради. Тарбиявий натижаларга эришишни ис-
таган ҳар бир ўқитувчи (тарбиячи) тарбия методлари ва уларннг
моҳиятини пухта ўзлаштириб олиши мақсадга мувофиқдир (8-
шакл).
8-шакл
Биринчи гуруҳ методларнинг вазифаси ўқувчининг юктимоий
онгига ҳаёт, ахоқ, меҳнат қилиш муносабатлари қоида ва меъёр-
лари ҳақида тушунча ҳосил қилиш ва билим беришдан иборат.
Тарбия жараёнида ушбу қоида ва меъёрлар шахснинг эътиқоди,
ишончи ва ҳаётий қарашларига айланади. Ушбу гуруҳга маъна-
вий, ахлоқий, эстетик, мафкуравий, ҳуқуқий, жисмоний, эколо-
гик, иқтисодий ва ҳ.к. мазмундаги суҳбатлар ҳамда намуна кўрса-
тиш методларини киритиш мумкин.
Иккинчи гуруҳ методлари ёрдамида ўқувчида маънавий маз-
мунга оид одатлар ҳосил қилади. Ўқувчи хулқида ижтимоий тар-
биянинг мазмунига мувофиқ маънавий одатлар асосида, фаолият
заминида таркиб топадн.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Фаолияг ўқувчиларнинг ижгимоий муносабат ва ижтимоий хулқ-
атвор тажрибаси билан бойитувчи муҳим манба бўлиб ҳисоблана-
ди. Иккинчи гуруҳ методлари орасида педагогик талаб методи
аҳамиятлидир. Педагогик талаб турли вазифаларнн бажарилиши,
яъни ижтимоий хулқ-атвор меъёрини ифодалаш, у ёки бу фаолият-
да қатнашиб бажарилиши зарур бўлгаи аниқ бир вазифани амалга
ошириш, у ёки бу ҳаракатни олиб боришга ундовчи бўлиши мум-
кин.
Талаблар бевосита ёки билвосига қўйилиши мумкин. Бевоси-
та тапаблар қатьий буйруқ ёки кўрсатма, ишчанлик, йўл-йўриқ
берувчи тавсифидаги кўринишда бўлади. Билвоснта талаблар ке-
чинма, интилиш туйғусини уйғотиши кўзда тутилган ҳолда мас-
лаҳат, илтнмос, таъна қилиш, фоалиятига нисбатан қизиқиш уй-
ғотиш тарзида Иамоёи бўлади. Талаблар ўқувчида у ёки бу дара-
жада онг, асос, мақсад ҳамда эътиқод мавжудлигини назарда ту-
тади. Айни вақгда ўқитувчи ўқувчиларга нксбатан қўйнлаётган
талабларнинг меъёрида бўлипш га қатъий аҳамият бериши лозим.
Бевосита ва билвосита талаб ўртасидаги асосий фарқ қуйидаги
чизмада кўрсатилган (9-шакл).
Ўқитувчи томонидан қўлланилаётган талаблар бора-бора жа-
моа талабига айланади. Ж амоа талаби ижтимоий фикр тарзида на-
моён бўлади. Жамоа (жамоатчилик) фикри ўзида жамоанинг му-
айян фаолияти, воқеа-ҳодисага нисбатан бериладиган баҳони ёки
муҳокама натижасини ифодалайди ва фаол таъсир кучи бўлиб
қолади.
Фойдали фаолият ва махсус ташкил қилинадиган вазифалар жа-
раёнида ижобий хулқ-атвор ва характерларга ўргатиб борилади.
Ўргатиш-бу ижтимоий хулқ-атворни одатий шаклга айланти-
риш мақсадида ўқувчилар томонидаи режапи ва тизимли тарзда
таш кил этиладиган турли ҳаракатлар, ташкил этиладиган амапий
ишларга ундовчи фаолиятдир.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ўргатиш ўқувчиларни тарбиялаш ва ривожлантиришнинг барча
босқичларида самарали восита саналади.
Фаолиятда машқлар меҳнат, ижтимоий фаолият, жамоа фао-
лияти ҳамда ўзаро муносабат одатларини тарбиялашга қаратил-
ганлигидир. М ашқ қилиш ўргатиш билан яқин алоқада бўлади.
Агар ўргатиб бориш негизида боланинг фаолият жараёнини эгал-
лаши ётса, у ҳолда машқ қилиш фаолияти шахс учун алоҳида
аҳамият касб этади. М ашқлантириш ўргатиб боришга суянган
ҳолда кўп бора такрорлашни, мустаҳкамлашни ва такомиллашти-
риб боришни назарда тутади, булар эса бора-бора ижтимоий хулқ-
атворни асоси бўлиб қолади.
Тарбиявий амалиётда кўпинча махсус педагогик вазиятларни
юзага келтириш зарурияти туғилади, бунда ахлоқий ҳал қилиш-
нинг мустақил танлаш учун имкон бўлади. Педагогик вазиятлар-
д а ўқувчилар ўз фикри ва хулқ-атворини қайта ўзгартириши ло-
зим бўлган шароит яратилади.
Иккинчи гуруҳ методлари орасида мусобақа ўқувчилар ама-
лий фаолиятларини таппсил қилиш методлари самарадорлигини
оширишнинг зарур ва муҳим шарти ҳисобланади. М усобақа фао-
лиятининг барча соҳаларида ўқувчиларнинг фаоллиги ва ижод-
корлигини ривожлантиришга, ўқувчилар жамоаси фаолиятини
муайян мақсадга йўналтиришга кўмаклашади. М усобақа тўғри
таш кил қилинганда жамоа ҳисси муваффақиятли шаклланади,
интизом ва ўқувчиларнинг уюшқоқлиги мустаҳкамланади.
Мусобақа алоҳида фаолият тури бўйича, шунингдек, тизимли
тарзда ҳам уюпггирилади: чунончн, энг яхши синф, энг яхши гуруҳ,
энг яхши жамоа, энг яхши макгаб ва ҳ.к.
^ Т а р б и я жараённда ўқувчиларнннг ўзлари ташаббус ва ғайрат
кўрсатиши асосида мусобақани ташкил этишларига, унинг шарти ва
кўрсаткичларини ишлаб чиқишларига эришиш муҳимдир. Шунинг-
дек, жамоанинг умумий муваффақияги, қабул қилинган мажбурият-
нинг бажарилиши, мусобақа натижаларини стендлардцакс этишини
таъминлаш тўғрисида ғамхўрлик қилиш зарур. Мусобақани расмий
ахборотлар учунгина ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас. Жамоат-
чилик фикри мусобақа фаолиятининг муҳим асоси бўлиб қолади.
Биринчи ва иккинчи гуруҳ методларининг ўзаро боғлиқ ҳолда
қўлланиши орқали онг ва хулқ бирлиги юзага келади, аммо бу ўз-
www.ziyouz.com kutubxonasi
ўзидан вужудга келмайди, балки ўқитувчининг ташкилотчилик
маҳорати ҳамда унинг ўқувчи онги, хулқига таъсир этаётган во-
ситалар хусусиятлари, аҳамиятини кўра олишига боғлиқ.
Бир сўз билан айтганда бугунги ўқувчи тарбия натижасида
эртанги комил инсон, яъни жамиятнинг баркамол аъзосига айла-
нади. Бунинг учун унинг онги ва тафаккури ривожланиб, ижобий
фазилатларни ўзида шакплантириб бориши лозим. -
Хўш, инсон онги нима ва у борлиқни, атроф-муҳитни англаши
учун қандай фаолият даражасига етиши керак?
И нсон онги - унинг идроки, ақл орқали ҳаётий ва дунёвий
ҳақиқатни фаҳмлаш асосида маънавий истиқболли фаолият дара-
жасидир.
Ақл кишининг ўз идроки, қалби ва фикри асосида дунёвий,
ҳаётий ҳақиқатларни англаш ва уларга ўз фаолиятида маънавий-
инсоний нуқтаи назардан амал қилишдир.
Учинчи гуруҳ методларига шундай методлар кирадшси, буларда
тарбияланувчилардаги ижобий хулқ-атворни рағбатлантириш,
салбий хислатларни тузатиш ёки олдини олиш, уларнинг ҳис-туй-
ғулари ва мақсадларига бевосита таъсир кўрсатишда фойдалани-
лади. У ш бу гуруҳга рағбатлантириш ва жазо бериш каби метод-
лар киради.
Рағбатлантириш методлари ўқувчиларнинг ҳаракатларини
ижобий баҳолашни кўзда тутади. Рағбатлантириш қувонч, қони-
қиш, қаноатланиш кечинмаларини пайдо қилади, тетиклик ва ғай-
рат бағишлайди, ўз кучига ишончини мустаҳкамлайди, ижобий
хатти-ҳаракатларни рағбатлантиради, ўз фаолияти ва хулқига
масъулиятини оширади. Рағбатлантириш методлари хилма-хил
бўлиб, улар таркибига маъқуллаш, кўнгил кўтариш, далда бериш,
ишонч билдириш, қайд қилиш, оғзаки ёки ёзма ташаккур билди-
риш, мукофотлаш ва бошқалар киради.
Рағбатлантириш педагогик талабларни ҳисобга олган ҳолда
қўлланилиш и лозим. Ҳар қандай рағбатлантириш ўқувчининг
жамоа олдидаги чинакам хизматларига мувофиқ бўлиши лозим.
Рағбатлантириш вақтида ўқувчининг алоҳида хусусиятларини,
жамоада тутган ўрнини ҳисобга олиш ва у кетма-кет бўлмаслиги
керак. Ҳаддан ошириб мақташ, жамоага нисбатан таққослаш та-
лабчанликни бўшапггириб юбориш, булар ўқувчида манманлик,
www.ziyouz.com kutubxonasi
худбинлик сифатларининг юзага келишига сабаб бўлади. Рағбат-
ни ташкил этишда ўқувчининг муваффақиятлари билан бнрга,
унинг жамоадаги ўрни, ахлоқий қиёфаси, шунингдек, меҳнатга,
жамоа топшириқларига, жамоанинг ўзига муносабати борасида-
ги жамоа фикрини инобатга олиш ҳам талаб этилади.
Жазо бериш методлари - бу ўқувчиларнинг хатти-ҳаракати ва
фаолиятига салбий баҳо беришдир. Жазо бериш ахлоқ меъёрла-
рига қарама-қарш и ф аолият ва хатти-ҳаракатларни муҳокама
этишни ифодалайди. Жазо бериш номаъқул хатги-ҳаракатларнинг
олдини олиши, ахлоқни тузатиши, жамоа олдида уялнши, ўзини
гуноҳкор деб билиш ҳиссини уйғотиш и мумкин. Жамоа томони-
дан ёки унинг қўллаб-қувватлаши асосида жазо бериш методлари
ҳам хилма-хил бўлиб, улар жумласи танбеҳ бериш, койиш, уялти-
риш, қизартириш, хатти-ҳаракатларни жамоа ўртасида муҳокама
қилиш, муайян фаолиятидан четлатиш ва бошқалар киради.
Жазо беришда ҳам педаш гик талабларга амал қилиш зарур.
Берилаётган жазо мақсадга мувофиқ бўлиб, ўқувчининг айбига,
салбий хатги-ҳаракатига қараб берилиши лозим. Жазо бериш чо-
ғида салбий хатти-ҳаракатнинг сабаблари унинг жамоага етказа-
диган зарари, ўқувчининг шахсий хусусиятларн инобатга олини-
ши лозим.
Жазо бериш ўқувчининг манфаатларидан келиб чиқмаслиги ёки
унинг учун хизмат қилмаслиги лозим. Жазо жамоа томонидан ҳам
берилиши мумкин. Барча ҳолларда ҳам жазо ўқувчини жисмоний
ва руҳий азобга солмаслиги, уни таҳқирламаслиги, шаънини ерга
урмаслиги, ҳуқуқини паймол этмаслиги керак.
^ Т а р б и я методларини ш ароитни, вақтни, ш унингдек, V »ap-
нинг ўзаро бир-бирига таъсирини ҳисобга олган ҳолда қўллаш
м ақсадга мувофиқдир. Тарбия методлари тарбия воситалари
билан жуда яқин алоқада ва, ҳатто, бир-бирига сингиб кетган
бўлса-да, улар бир-биридан ф арқ қилади.
Тарбия воситаларига тарбиянинг мақсадига мувофиқ таш кил
қилинган фаолият турлари киради.
Ўйин, ўқув меҳнати, спорт ва бошқа фаолият турлари шундай
воситалар ҳисобланади. Бундан ташқари тарбия жараёнида турли
предметлар, моддий ва маънавий маданият намуналари, ахборот
ҳамда техник воситалардан ҳам тарбия воситаси сифатида фой-
www.ziyouz.com kutubxonasi
даланилади. Чунончи, кўргазмали, ўқув қуроллари, бадиий-илмий
адабиётлар, санъат асарлари, радио, телевидение, компьютер, маг-
нитафои, слайдо, шунингдек, кишилар ҳам тарбия воситаси бўлиб
хизмат қилиши мумкии.
Тарбия воситаларидан фойдаланиш доимо унга мувофиқ ке-
лувчи тарбия методларидан фойдаланишни тақозо этади, чунки
улар ёрдамида оиг, ҳис-туйғу, хулқ-атвор таркиб топтирилади.
Ўқувчининг турли кўринишидаги фаолияти уюпггирилади.
Бугунги кунда тарбия жараёиида ахборот ва техник воситалар-
дан фойдаланиш га алоҳида диққат-эътибор қаратилмоқда. Улар-
дан мақсадга мувофиқ ва самарали фойдаланиш ўқувчиларнинг
маънавий камол топишига олиб келади.
Ю қорида билдирилган мулоҳазаларга таянган ҳолда мавзу
юзасидаи қуйидаги хулосаларга келиш мумкин.
1. Тарбия жараёнининг асосини ижтимоий ҳаётнииг объектнв
талабларини, шахснинг ижтимоий моҳиятиии ҳамда табиатини
акс эттирувчи қонуниятлар ташкил этгани боис тарбия жараёни-
ни илмий асосланган тарзда олиб бориш унинг қонуниятларини
чуқур ўрганишни талаб этади.
2. Тарбия жараёнининг муваффақияти уни таш кил этишда
қандай тамойилларга кўра иш кўрилаёгганлигига ҳам боғлиқ. Тар-
бия тамойиллари ёш авлодни тарбиялаш мақсадидан келиб чиқ-
қаи ва комил инсонни тарбиялашнинг мазмуни, методлари ва йўна-
лишига қўйиладиган энг муҳим талабларни белгилаб берувчи асо-
сий ғоя ва қоидалар йиғиндисидир.
3. Тарбия жараёнини таш кил этиш да ўқитувчи томонидан
қўлланиладиган методлар ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, улар
*■ ижтимоий жамият томонидан таълим муассасалари олдига қўйил-
ган ёш авлодни ҳар томонлама баркамол, эркин, ижодкор, муста-
қил фикр эгаси этиб тарбиялаш вазифалари билан белгиланади.
Тарбия методлари ўзаро ўхшаш жиҳатларига кўра уч гуруҳга бўли-
нади. Тарбия жараёнида қўлланиладиган тарбия воситалари ме-
тодлари аҳамиятини кучайтиришга хизмат қ и л ад и ^
www.ziyouz.com kutubxonasi
V I Б О Б . Ш А Х С М А Ъ Н А В И Я Т И В А
М А Ъ Н А В И Й - А Х Л О Қ И Й Т А Р Б И Я
Do'stlaringiz bilan baham: |