§3. Педагогик тушунчалар
Педагогика фани мустақил фан тармоғи сифатида ҳамма вақт
ўзининг асосий тушунчаларига эга. Бироқ бу тушунчаларнинг
айримлари давр ва ҳукмрои мафкуранинг ғоялари асосида ўзга-
риб турган.
Янгиланаётган бугунги педагогика илмидаги тушуичалар ва
таърифлар эса, асосан, миллий истиқлол мафкурасига мос, уму-
минсоний қадриятлар ва миллий ўзига хослик билан биргаликда-
ги уйғунлик асосида яратилмоқда.
Педагогиканииг бир-бири билан узвнй боғланган муҳим тушун-
чалари қуйидагилардир: тарбия, таълим, маълумот, инсон камо-
лоти, инсоннинг шаклланиши, ўқитнш, тарбиянинг асосий қонун-
лари ва мақсади, педагогик жараён, педагогнк муҳит, тар^ия тур-
лари (ақлий, ҳуқуқий, иқгисодий, меҳнат, экологик, ахлоқий, жис-
моний ва эстетик), тарбия услублари, таълим методлари, педаго-
гик-психологик тушуичалар (руҳият, шахс, фаолият, ўз-ўзини ан-
глаш, мулоқот, руҳий жараён ва ҳолат, малака, қобилият, жўшқин-
лик, характер, идрок, диққат, хотира, тафаккур, сезги, ҳиссиёт,
ўрганнш^ва ўргатиш).
Юқорида келтирилган педагогик тушунча (кате
1
'ория) ларнинг
барчасига таъриф бериш ва изоҳлаш мавзуимиз ҳажмий даража-
си имконидан ташқари бўлганлиги боис педагогикада энг кўп
қўлланиладиган асосий тушунчаларгагина изоҳ беришни лозим
^опдик.
Тарбия - ҳар бир инсоннинг ҳаётда яшаши жараёнида орттир-
ган сабоқлари ва интеллектуал салоҳиятларининг ижобий кўник-
масини ўзгаларга бериш жараёни.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Чунончи, тарбия кенг социал маьнода ижтимоий ҳодиса сифа-
тида қўлланилганда жамиятнинг барча тарбиявий воситаларини ўз
ичига олади.
Тарбиянинг объектив конунлари - ўқув-тарбиявий жараённи
ташкил этиш ва ижтимоий ҳаётнинг шахсни, уни ўзига хослиги
ҳамда сифатларини шакллантириш талабалардаги турғун бўлган
анъаналардир.
Дарҳақиқат, тарбия ижтимоий ҳаёт учун зарур бўлган ҳодиса-
лардир. Тарбия юксак маънавий, жисмоний баркамоллик, яхши-
нинг ёмондан фарқини англаш, юксак инсоний фазилатларини
шакллантириш қудратига эгадир. Тарбия кишилик жамиятининг
ҳамма босқичларида ривожланиб, ўсиб, авлоддан-авлодга ворис-
лик вазифасини бажарадиган ҳодиса. Лекин ҳар бир жамиятда
тарбиянинг мақсади, вазифаси, мазмуни ўзига хослиги билан фарқ
қилади.
Халқ иқтисодий, сиёсий ва маънавий заруратдан келиб чиқиб,
ёш авлодни тарбиялаш муаммолари дастлаб халқ оғзаки ижодиё-
ти, халқ педагогикаси, ёзма ёдгорлик ва пандномаларда, мутафак-
кир ва маърифатпарварларнинг асарларида бош мавзу бўлиб, ко-
мил инсон шахсини шакллантириш учун зарурий ҳодиса сифати-
да талқин этилган. Халқ оғзаки ижодиётида тарбия бош масала
сифатида тавсифланган бўлса тарбия ва одоб, ватанга чексиз му-
ҳаббат, адолат, инсоф, ботирлик, меҳнатсеварлик, билимдонлик
каби ғоялар тарбия воситаси тарзида қўлланилган. «Ватан қадри-
ни билмаган ўз қадрини билмас», «Ватанга келган иймонга ке-
лар». «Бола туққанники эмас, тарбиялаганники», «Ота ғайратли
бўлса, бола ибратли бўлар» каби халқ мақоллари бевосита тарбия-
га дахлдордир. Ҳадис илмида тарбиянинг инсон камолоти учун
чексиз муҳаббат, илмий туйғу каби сифатларнинг изоҳи ҳам бе-
рилади. «Фарзандларингизни иззат-икром қилиш билан бирга
ахлоқ-одобини ҳам яхшилангиз», «Отага итоат қилиш-тангрига
итоат қилишдир» ва бошқалар шулар жумласидандир.
Халқ оғзаки ижодиёти ва педагогикасида тарбия муаммоси
инсон учун зарур бўлган иқтисодий, ижтимоий, жисмоний, маъ-
навий, ахлоқий сифатларни қамраб олган бўлиб, тарбия орқали
амалга ошириш назарда тутилади. Алишер Навоийнинг «Маҳбуб
ул-қулуб» асарида келтирилганидек:
www.ziyouz.com kutubxonasi
Қобилга тарбия эрур ул навъқин гуҳар
Тушса, нажосат ичра ювгай кимса ани пок.
Гар ит узумига киши май бирла берса сув,
Бу тарбия билан қила олгайму ани ток.
Do'stlaringiz bilan baham: |