Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги тошкент вилоят давлат педагогика институти ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов


§ 3. Т аъ л и м қо н у н и ятл ар и в а там ойиллари



Download 7,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/144
Sana02.03.2022
Hajmi7,1 Mb.
#478042
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   144
Bog'liq
Pedagogika (J.Hasanboyeva, J.Sariboyev va b.)


§ 3. Т аъ л и м қо н у н и ятл ар и в а там ойиллари
Таълимнинг қуйидаги қонуниятлари мавжуд: тарбияловчи тар- 
бия қонуни; ҳар қандай таълим фақат ўқитаётган, ўқиётган ва ўрга- 
наётган объектнинг маълум бир мақсадга йўналтирилган ўзаро 
таъсири ёрдамида амалга оширилади; таълим фақатгина ўқитув- 
чининг фаолиятига ва ўй-фикрларига мувофиқ равишда ўқувчи- 
ларнинг фаол фаолиятлари давомида юз беради; ўқув жараёни 
ўқитувчи ҳамда ўқувчининг мақсадлари мувофиқ келган ҳолда юз 
беради; алоҳида бир шахсни у ёки бу фаолнятни ўрганишга йўллаш 
уни ушбу фаолиятга жалб этиш орқали эришилади; таълимнинг 
мақсади, билим олишнинг мазмуни ва таълим методлари орасида 
доимий боғлиқлик мавжуд бўлади; таълимнинг мақсади таълим 
мазмунини ва методини белгилаб беради.
Таълим жараёни билан ижтимоий тизимлар ва шарт-шароит- 
лар орасидаги қонуний алоқаларни ўрганиш имконини беради- 
ган тизимли-таркибий тузилиши биз таълим қонуниятларини 
ўрганиш учун етакчи методологик манба, асос деб ҳисоблаймиз. 
Кейин эса таълим таркибига кирадиган ўқитиш ва ўрганиш жа- 
раёнлари орасидаги алоқалари, энг охирида эса ўқув жараёни- 
нинг вазифалари, мазмуни. Методлари, шакллари каби айрим 
таркибий қисмлар орасидаги алоқаларни қараб чиқиш лозим.
Таълим қонуниятлари таркибий қисм сифатида таъли^ жараё- 
нига кирадиган, унинг қонуниятларидан келиб чиқадиган яхлнт 
педагогик жараён билан кенг ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг 
ўзаро алоқаларини таҳпил этишдан келиб чиқади.
Таълим жараёнининг таркибий қисмлари: мақсадлилик, рағ- 
батлантирувчи-изоҳий, мазмуннй, операцион фаолиятлари (таъ-
www.ziyouz.com kutubxonasi


лимнинг методлари, шакллари) назорат, тўғирлов, баҳо, натижа- 
вий баҳолардан иборатдир. Таьлим жараёнининг ушбу таркибий 
қисмлари педагоглар ва ўҳитилаётганларнинг ўз олдига мақсад 
танлаш, мақсад қўйишдан тартиб, уларнинг амалга оширилиб 
ҳаққоний натижалар келтирилишига қадар бўлган ҳамжиҳатлик- 
ларнинг ривожланишини акс эттиради. Шу билан бирга, таълим 
жараёнининг ушбу таркибий қисмлари педагоглар ва ўқитилаёт- 
ганларнинг маълум даражада белгиланган даврий ҳамжиҳатлик- 
ларини назарда тутиш лозим.
Таълим тамойиллари - ўқитувчининг фаолиятини ва ўқувчи- 
нинг билиш фаолияти хусусиятини белгиловчи асосий бошлан- 
малардир. Таълим тамойиллари ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятинннг 
муҳнм ички томонларини акс этгиради ҳамда турли формада, тур- 
ли мазмунда ва ҳар хил йўсинда ташкил этиладиган таълимнинг 
самарадорлигини белгилайди. Шунинг учун таълим тамойиллари 
таълим беришнинг маълум объектив қонуниятларини ўзида акс 
эттиради.
Олимларнинг таълим тамойилларининг сони ва номи тўғриси- 
даги фикрлари бир-биридан фарқ қилса ҳам, аммо, уларнинг маз- 
мунн ва ўқитиш қонуниятларини тушуниш анъанаси асосан бир 
хилдир. Бинобарин, қуйидаги таълим тамойиллари тизимини так- 
лиф қилиш мумкин: таълимнннг устуворлиги, таълимнинг демок- 
ратлашуви, таълимнинг инсонпарварлашуви, таълимнинг ижти- 
моийлашуви, таълимнинг миллий йўналганлиги, таълим ва тар- 
биянинг узвий боғлиқииги, иқтидорли ёшларни аниқлаш, юқори 
даражада билим олишлари учун шарт-шароитлар яратиш каби- 
лар. Жамият талаб қилаётган узлуксиз таълимга тегишли бу қонун- 
қоидалар, ўқитиш, билим бериш, яъни таълим жараёнига самара- 
ли таъсир кўрсатади. Педагогика таълимнинг илмий-назарий, ус- 
лубий асослари алоҳида ўрганилади.
Таълим тамойиллари ўқув юртлари олдида турган улкан вази- 
фалар асосида белгиланади. Улар ўзаро бир-бири билан мустаҳ- 
кам боғлиқ ҳолда бир тизимни ташкил этади, ҳар бир дарсда ди- 
дактик тамойилларнинг бир нечтаси иштирок этиши мумкин. Улар 
таълим олдида турган асосий мақсадларни ҳал этишга ўз ҳисса- 
сини қўшади. Таълим тизими ислоҳ қилинаётган ҳозирги жараён- 
да ўқувчи-талабаларга мустаҳкам билим бериш, уларни эркин,
www.ziyouz.com kutubxonasi


мустақил фикрлай оладиган инсонлар қилиб тарбиялашда, таъ- 
лим тамойилларининг моҳиятини чуқур англаш ва ҳаётга татбиқ 
этиш муҳим муаммолардан биридир.
Ўқув юртида бериладиган билим илмий характерга эга бўли- 
ши, фан-техниканинг сўнги ютуқ ва кашфиётларини ўзида ифода 
этиши лозим. Шундай экан ўқитувчи илм-фандаги янгиликлар- 
дан хабардор бўлиши лозим, чунки ўқув фанлари ҳам илм-фан 
асосида яратилади. Ўқитишнинг илмий тамойиллари таълим жа- 
раёнида ўқувчи-талабаларни ҳозирги замон фан-техника тарақ- 
қиёти даражасидаги олий билимлар билан қуроллантириш, айниқ- 
са талаба ёшларни илмий тадқиқот усуллари билан таништириб 
боришга қаратилган.
Илмийлик таълимнинг мазмунига ҳам, усулларига ҳам алоқа- 
дордир. Шундай экан, билим, илм-фан билан ўқув предмети ўрта- 
сида ҳамкорлик ўзаро боғлиқлик бўлишига эришиш лозим. Таъ- 
лимнинг ҳамма босқичларида илмий изоҳлардан фойдаланмоқ 
лозим.
Назарий билимларни амалиёт билан, турмуш тажрибалари би- 
лан боғлаб олиб бориш таълимнинг етакчи қоидаларидан ҳисоб- 
ланади. Таълим-тарбия соҳасидаги ютуқлар, энг аввало, назария 
билан амалиётнинг ўзаро боғлиқлигига асосланади. Шундагина 
ўқувчи-талаба ўрганаётган ўқув материалларнинг туб моҳиятини 
тушуниб етади ва амалиётда улардан фойдалана олади. Бунинг 
учун ўқшувчи таълим жараёнида ўқувчиларнинг фаол иштирок 
этишларига эришмоғи лозим. Фаол иштирок эса билимларни онг- 
ли, тушуниб ўзлаштиришга олиб келади.
Таълимдаги онглилик ва фаоллик ўқувчилардаги кўтаринки 
кайфияг, кўпроқ билишга интилиш, мустақил фикрлаш ва хуло- 
салар чиқаришга ундайди. Билимларни онгли ва фаол ўзлапгги- 
риш ўқитиш жараёнииииг психологик томонларида ўз ифодаси- 
ни топади.
Ўқитишда назарий билимлар қанчалик қатьий баён этилса, 
ўқувчи талабанинг фикр юритиши ҳам шунчалик аниқ ва равшан 
бўлади ва ўқув материалларни онгли ўзлаштириш даражаси ҳам 
ошади. Таълим тизими ислоҳ қилинаётган ҳозирги жараёнда 
ёшларнинг мустақил фикр юритиши, мустақил суръатда билим 
олишга интилиши талаб қилинади. Бунинг натижасида билимлар-
www.ziyouz.com kutubxonasi


ни ўзлаштириш жараёни ижодий тус олади. Бундай шароитда 
ўқитувчи ўқувчининг машғулотларга муносабати ва бу жараёнда 
ўзини қандай тутишига эътибор бермоғи лозим. Ёшларни ўқиш 
истаги таълим жараёнининг зарурий ва мантиқий қисмидир. Шун- 
дай экан, таълимнинг самарадорлиги ўқитувчининг ўқувчиларни 
ўқишга изчил ва мунтазам қизиқтириб боришига боғлиқдир. Бу- 
нинг учун ўқитувчи, уларни ўқишга ижодий муносабатда бўлиш- 
га, мустақилликка, ишчанликка одатлантириши лозим.
Таълим жараёни, уиииг мазмуни унда кўтарилган ҳаётий ма- 
салалар ёшлар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади. Шу сабабли 
таълим - шахс шаклланишининг асосий манбаидир.
Умуман, билимлар воқеаликнинг ҳақиқат инъикосидир. Аммо, 
воқеликнинг ҳар қандай тарзда тўғри акс эттирилиши илмий би- 
лим бўла олмайди. Масалан, мактаб ёшига етмаган бола теварак- 
атрофидаги дунёни тўғри билади, лекин ундаги инъикос етарли- 
ча чуқурмас, шунинг учун унинг билимларини илмий билим деб 
бўлмайди.
Теварак-атрофни ўраб олган дунёнинг қонуниятларини, нарса 
ва ҳодисаларнинг ички муҳим хоссаларини ва ўзаро алоқаларини 
акс эттирувчи билимларгина илмий ҳисобланади. Бу билимлар 
ақлий жиҳатдан ўсишга ҳал қилувчи ижобий таъсир кўрсатади, 
чунки улар ҳозирги замон фани, техникасини ишлаб чиқаришни, 
маданият ва санъатни ўзлапггириш имкониятини беради.
Таълимнинг илмийлиги тамойили ўқувчининг ўқув материа- 
лидаги қонуниятларнп акс эттириши, тушуниши ва ўзлаштириши 
учун тўғри шароит яратиш мақсадида зарурдир.
Ўқитиб, тарбия бериш деганда бизда таълим ва тарбиянинг бир- 
биридан ажралмаслигини тушунамиз. Шундай экан, мактаб об- 
рўси, ўқитувчи обрўси, аввало, дарсда шаклланади. Тил ва адаби- 
ёт дарсими, математика дарсими ҳар доим уларнинг тарбиявий 
имкониятларини кўра билиш, тарбия усулларидан фойдаланиш 
лозим.
i Ўқувчи-талаба илмий билимларни ўзлаштирар экан, унинг 
дунёқараши ҳам, иродаси ва ахлоқий сифатлари, иймон-эъти- 
қоди ва қобилияти ҳам ўсиб ривожланиб боради.
Таълимнинг тарбиявий имкониятларидан фойдаланишда 
ўқитувчи аввало, таълимни услубий жиҳатдан тўғри ташкил этиш-
www.ziyouz.com kutubxonasi


га, ўқув материалларининг мазмуни билан боғлиқ тарбиявий мақ- 
садларни аниқ белгилашга ва билим олишга қизиқтира олишга 
боғлиқдир. Шу билан бирга, ўқитувчининг ўқувчилар олдидаги 
обрў-эътибори ҳам муҳим тарбиявий аҳамиятга эгадир.
Ўқитиш жараёнини кўргазмали ташкил қилиш зарур. Ҳам эши- 
тиш, ҳам кўрсатиш орқали ўқув материалларини идрок қилиш, 
уларни онгли ва пухта ўзлаштириш, билимларни турмушдаги за- 
руриятини англаб етишларига асос солади, диққатни барқарор- 
лапггирадн. Шунинг учун кўргазмали материаллар ўрганилаётган 
мавзунинг мазмунига мос келиши, ўқувчи-талабанинг ёши ва би- 
лим даражасига мувофнқлашган бўлиши ҳамда улардан фойда- 
ланишнинг самарали йўл ва воситалар ишлаб чиқилган бўлиши 
лозим.
Билимлар турли йўл воситалари орқали пухта ўзлаштирганда- 
гина, у мустаҳкам эсда қолади, бу эса ўқув материалларини онгли 
ўзлаштиришга, назария билан амалиётни боғлашга, кўрсатмалик- 
ка амал қилишга ва билимларни такрорлаш орқали мустаҳкам- 
лашга боғлиқдир. Таълимнинг бош мақсади эса билимларни ти- 
зимли ва пухта ўзлапггиришдир.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 7,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish