§ 2. Ў қ у в дастури ва ўқув реж аси, уларга қўйиладиган
тал аб л ар
^Ўқув режаси-барча таълим муассасаларида сўзсиз амал қили-
ниши лозим бўлган давлат ҳужжатидир. Унда синфлар бўйича
ўрганилиши лозим бўлган ўқув предметлари, мазкур предметлар
учун ажратилган ҳафталик соатлар ҳажми кўрсатилади.^,
Таълим муассасалари учун мўлжалланган ўқув режаси ишлаб чи-
қилади ва тегишпи вазирлик томонқдан тасдиқланади (Республика
халқ таълими ёки олий ва ўрга махсус таълим вазирлиги томони-
дан). Ўқув режаси таълим муассасаси маъмуриягига юборилади ҳамда
мазкур режа асосида ўқув жадвали тузилади. Ўқув жадвалида ҳафга
давомида ўқитиладиган ўқув предмегларининг номи ва уларга ажра-
тилган соатлар миқдори кўрсатилиб, ўқув юрги директорининг ўқув
ишлари бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Алоҳида аииқ бир фаннинг ўқув режаси шу фанни ўқитиш учун
ажратилган соатлар ва ўқув йилининг тузилишини белгилаб бе-
рувчи давлат ҳужжатидир.
Ўқув режасини тузишда қуйидаги омилларга асосланади:
1
. Ўқув тарбия ишининг мақсади, ўқувчиларга аниқ илмий би-
лим бериш, олган билимларини кўникмага айлантириб, уни
ҳаётга қўллай олишга ўргатиш.
2. Мактаб ўқувчиларига билим бериш ёшга қараб тизимга соли-
нади ва қоидаларга асосланади:
а) Бошланғич таълим-1-4- синфлар.
б) Умумий ўрта таълим 5-9- синфлар.
в) Ўрта махсус касб-ҳунар таълими, академик лицейлар, касб-
ҳунар коллежлари.
Ўқув дастури ҳам худди ўқув режаси каби муҳим давлат ҳуж-
жати бўлиб, унда муайян ўқув предмети, масалан: «Инсон ва жа-
мият» фанининг мазмуни очиб берилади ва ўқув йили давомида
ўқувчилар томонидан ўзлапггирилиши зарур бўлган билим, кўник-
ма ва малакалар ҳажми кўрсатилади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ўқув дастурлари тегишли таълим (умумий ўрта, касб-ҳунар ёки
олий таълим) туридаги барча таълим муассасалари учун ягона,
унинг талаблари тўла равишда бажарилиши мажбурийдир.
Дастур тушунтириш хати, бўлим ва мавзулар бўйича ажратил-
ган соатлар ҳажми, дастур материали мазмуни ҳамда тавсия эти-
ладиган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлади.
Тушунтириш хатида ўқув предметининг аҳамияти, унинг фан-
лар тизимида тутган ўрни, улар ўртасидаги алоқадорлик, матери-
ални ўрганиш жараёнида ҳал этилиши лозим айрим бўлим ва мав-
зуларни ўрганиш хусусиятлари кўрсатилади. Ўқитиш (таълим)
методлари ва воситаларини қўллашга доир тавсиялар берилади.
Соатлар ҳисобини асосли ўринларда ўзгартирилишига йўл қўйи-
лади.
Дастур материали бўлимлар ва мавзулар бўйича тақсимланган
бўлиб, ҳар бир мавзуни ўрганиш учун ўзлаштириши мажбурий
бўлган тушунчалар тизимини, шунингдек, кўникма ва малакалар-
нинг аниқ кўрсаткичи берилади, ниҳоят, ўқувчиларга қўйилади-
ган якуний талаблар баён этилади.
Дастурдаги материал таълим
аа
тарбия мақсадлари, дидактик та-
мойиллар узвийлик ва изчилликка мувофиқ равишда танланади ва
тақсимланади.
Ўқув дастурлари қуйидаги тамойиллар асосида тузилади:
1. Дастур мазмунининг илмий хусусиятга эгалиги;
2. Дастур мазмунининг ижтимоий-ғоявий хусусиятга эгалиги;
3. Назарий ғояларнинг амалиёт билан бирлиги;
4. Дастур мазмунининг ижобий-тарихий хусусиятга эгалиги ва
аниқ бир ғояга асосланганлиги;
5. Дастур мазмунининг муайян тизимга эга бўлиши;
6
. Ўқув предметлари ўртасидаги ўзаро алоқадорлик, боғланиш-
нинг мавжудлиги;
7. Дастурни тайёрлашда ўқувчиларнинг психологик ва руҳий ху-
сусиятларини инобатга олиш;
Ўқув режаси ва дастури таълим муассасаси маъмурияти, ўцув-
чилар жамоаларининг сўзсиз амал қилишлари лозим бўлган дав-
лат ҳужжатидир.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Дарслик - муайян ўқув предмети мазмунини ўқув дастурида
кўрсатилган ҳажмда, дидактик талабларга мувофиқ равишда ба-
тафсил баён қилиб берадиган китоб саналади. Дарсликнинг ха-
рактерли хусусияти - бу унинг мазмунининг ўқув дастури мазму-
нига мос келишидир. Дарслиқда материал бўлимлар бўйича тақ-
симланади. Ҳар бир мавзу муайян боб, унинг таркибнда бўлган
бандлар асосида очиб бериладиу
Ўқув дарслиги бир қатор талабларга мувофиқ яратилади. Ушбу
талаблар қуйидагилардан иборатдир:
1
. Ўқув дарслигида илмий билимлар тизимн ва ҳажми ўқув дас-
тури талабларига ҳажмда тегишли синф ўқувчиларининг ёш
ва психологик хусусиятларига мос бўлиши керак.
2. Дарсликда баён қилинган илмий билимларнинг назарий асос-
лари ҳамда ғоявий йўналиши тизимли ва изчил бўлиши, кел-
тирилган маълумот ва далилларнинг асосли, ишончли бўли-
ши, улар тўғри таҳлил, аниқ таъриф этилиши, тегипши хулоса-
лар чиқарилиши лозим.
3. Назарий билимларнинг амалиёт билан боғлиқлиги таъминла-
ниши лозим.
4. Дарслик фанда исбот қилинмаган, маълум таъриф ва қоида-
ларга эга бўлмаган, мавжуд масалалардан ҳоли бўлиши керак.
5. Баён қилинаётган материалнинг хусусиятига боғлиқ ҳолда те-
гишли қоида ва таърифлар берилиши, далиллар келтирилиши
ва баъзи материаллар расм, сурат, схема, диаграмма ва бошқа
тасвирлар билан бойитилиши талаб этилади.
6
. Баён қилинаётган материал ўқувчиларга тушунарли, пишиқ-
пухта ва ихчам жумлалардан иборат бўлиши лозим.
7. Дарсликнингташқи кўриниши, безаги муайян синф ўқувчила-
рининг эстетик дидларига мос келадиган бўлиши катга тарби-
явий аҳамият касб этади.
8
. Дарслик муайян синф ўқувчилари учун жорий қилинган гиги-
ена қоидаларига мувофиқ бўлиши мақсадга мувофиқдир.
9. Мавзулардаги фикрлар аниқ ва қисқа бўлиши, илмийликка
асосланган бўлиши керак.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Дарсликлар ўқув материалини тўлароқ ва чуқурроқ эгаллаб
олишга ёрдам берувчи ўқув қўлланмалари билан тўлдирилиш
лозим.
Йўналипш ва қал қилинадиган вазифаларга кўра ўқув қўллан-
маларни қуйидагича бўлиш мумкин:
а) ўқув материалини чуқурлапггирувчи ва уни эслаб қолини-
шига ёрдам берувчи қўлланмалар - хрестоматия, машқпар тўпла-
ми, ўқиш китоби, карталар:,
б) ўрганилаоиган масалаларии тасвирловчи ва бу билан аниқ
тасаввур ҳосил бўлишига ёрдам берувчи қўлланмалар - расмлар,
кўргазмали қуроллар циклли, плакатлар, диаграммалар, диапози-
тивлар, атласлар.
в) кўникма ва малакаларни ҳосил қилишга ёрдам берувчи
қўллаималар, топшириқлар карточкаси.
г) маънони тушунишни енгиллаштирувчи қўлланмалар луғат-
лар, маълумотномалар.
д) кўп мақсадга хизмат қилувчи қўлланмалар - кинофильмлар,
энциклопедиялар ва бошқалар.
Ўқув дастури ва дарсликнинг уйғунлигидан келиб чиқиб ўқув
муассасаларида таълим ва аниқ дарслар олиб борилади.
Таълимнинг мақсади мустақил жамиятимиз равнақига назарий
ва амалий қисса қўша оладиган «Баркамол авлод» ни тарбиялаш-
дир. Таълимнинг вазифаси ёш авлодни илмий билимлар, кўникма
ва малакалар тизими билан қуроллантиришдан иборат.
Дарснинг мақсади ўқитувчининг режалаштирган аниқ бир мав-
зусини ўқувчиларга билдириш ва ўқувчилар ўзлаштиртан билим,
кўникма ва малакаларни тёкшириб кўриш қамда янги мавзуга за-
мин яратишдан иборат.
Дарснинг мазмунини ўқитувчи томонидан режалапггирилган
тугал маънога эга матн ташкил этади. Уни ўқувчилар онгига син-
дириш жараёнида манба, хулоса ва ҳикоялардан фойдаланилади.
Дарс ўз олдига қўйган аниқ мақсади ва тугал мазмундан ибо-
рат. Шу мақсад ва мазмун ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига мос
белгиланганлиги, метод ва тузилиши бўлган, қатьий дарс жадва-
лига мувофиқ, ўқитувчи раҳбарлиги остида, синф ўқувчиларининг
ҳаммаси билан ёки ҳар бири билан индивидуал равишда ўткази-
ладиган илмий мулоқотнинг ташкилий формасига айланади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Дарс педагогик жараённинг асосий кўриниши. Дарс аниқ мақ-
сад тугал мазмунга эга бўлиши ва ўқувчиларнинг ёш хусусиятига
қараб, дарснинг тузилишн ҳар хил бўлади. Энди биз дарснинг
нималигини янада равшанроқ кўрсатиб бериш мақсадида дарс-
ларни турларга ажратамиз, саралаймиз ва уларнинг тузилиши би-
лан танишамиз:
1. Дарсларни асосий мақсади ва мазмунига қараб турларга бўлиш;
2. Дарсларни ўқитиш жараёниниг тақлилига қараб турларга
бўлиш;
3. Дарсларнинг тузилишига қараб турларга бўлиш.
Дарсларни турларга ажратишда биринчи қоида энг объектив
ва маъқулдир. Дарснинг мазмуни дастурда кўрсатилган бўлади.
Дарснинг мақсадн эса ана шу мазмунни билдиришдан ва билди-
рилган нарсамизга асосланнб, ўқувчиларда билим, кўникма ва
малакалар ҳосил қилишдан нборат. Бир дарснинг мақсади дастур
материалларидан ўтиш бўлса, бошқа бир дарснинг мақсади худ-
ди шу ўтилган материални қайтаришдир. Яна биринннг мақсади
эса ўқувчиларнинг уни қандай ўзлаштирганликларини аниқлаш-
дан иборат бўлиши мумкин.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Do'stlaringiz bilan baham: |