Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги тошкент вилоят давлат педагогика институти ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов



Download 7,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/144
Sana02.03.2022
Hajmi7,1 Mb.
#478042
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   144
Bog'liq
Pedagogika (J.Hasanboyeva, J.Sariboyev va b.)

шакллантиришдан иборатдир.
Оила муҳнтида ташкил этиладиган жинсий тарбия болалар-
ни жинсий жиҳатдан чиниқтириш, уларни тозалик ва озодалик-
ка ўргатиш, ўз соғлиги учун ғамхўрлик қилиш ва масъулиятли
бўлишларини таъминлашга қаратилган ҳаракатлар мазмунини
ифода этади. Болаларнинг соғлом бўлишларида уларнинг кун-
далик ҳаётий режимга амал қилишлари ниҳоятда муҳимдир. Ота-
www.ziyouz.com kutubxonasi


оналар ёки оиланинг катта авлод вакиллари болаларнинг дам 
олишлари ва меҳнат қилишларини тартибга солишга аҳамият 
беришлари керак.
Организмнинг бир маромда ишлапш бола саломатлигини сақ- 
лаш ва мустаҳкамлашга ёрдам бериб қолмай, шу билан бирга унинг 
барча юмушлари тартибли ва сифатли бажарилиши учун ҳам им- 
кон яратади.
Марказий асаб тизимининг мустаҳкамланиши учун яхши дам 
олиш талаб этилади. Тиниқиб ухлаш бош мия-асаб ҳужайралари- 
нинг тўла ором олишини таъминлайди. Бу эса бутун организм- 
нинг мўътадил ўсишига, унинг иш қобилятини сақлаш ва қайта 
тиклашга ёрдам беради.
Инсон саломатлигини сақлашда эрталабки бадан тарбиянинг 
аҳамиятини болаларга тушунтириш ҳамда уларнинг эрталабки 
бадан тарбия билан шуғулланишига кўниктириб бориш ота-она 
назоратини талаб этади. Бадантарбия болани саранжомликка, ин- 
тизомга ҳам ўргатиб боради.
Овҳатланишнинг тўғри ташкил этилиши ҳам боланинг соғлом 
бўлиб ўсишининг асосий омилларидан биридир. Ота-оналар то- 
монидан белгиланган муайян соатларда овқатланишга, овқатла- 
нишдан аввал қўл ювишга, овқатдан сўнг оғиз чайишга, шунинг- 
дек, кунига икки марта (эрталаб ва кечқурун) тиш тозалашга, ҳаф- 
тада бир марта ванна (ёки душ, ҳаммом) да чўмилишга, қўл ва оёқ 
тирноқпарини олишга одатлантириб бориш зарур. Ушбу ҳолат- 
лар болада жисмоний маданиятни шаллантиради.
Оила тарбиясида болаларнинг ақлий жиҳатдан тарбиялаш ҳам 
муҳим ўрин тутади. Бу борадаги дастлабки вазифа ота-она томо- 
нидан боланинг қизиқиш ва эҳтиёжларини кўра билиш асосида 
тасаввур, идрок, тафаккур, хотира ҳамда диққатни такомиллаш- 
тиршга ёрдам берувчи машғулотларга жалб этишдан иборатдир. 
Шунингдек, маълум йўналишлар бўйича болада қизиқишни уй- 
ғота олиш, уни ривожлантириб бориш ҳам талаб этилади. Бу бо- 
рада ота-она ёки оиланинг бошқа аъзолари дунёқараши, эҳтиёж 
ва қизиқишлари доираси ҳамда улар томонидан кўрсатилаётган 
намуна тарбиявий омил бўлиб хизмат қилади. Оила муҳитида бо- 
ланинг ақлий жиҳатдан тарбияланиб боришида конструкторлик 
ўйинлари (кубиклар ёрдамида уйлар қуриш, кесмалар асосида
www.ziyouz.com kutubxonasi


фано (тасвир) лар ҳосил қилиш ва бошқалар), фикр доирасини 
кенгайтиришга ёрдам берувчи спорт ўйинлари (шахмат, шашка) 
ни ташкил этиш турли мавзулардаги крассворд ва ребус топиш- 
моқларини ҳал қилиш театр, музей ва кўргазмаларга ташриф бу- 
юриш ҳамда илм-фан, техника ва технология тараққиёти юзаси- 
дан суҳбатларнинг уюпггирилиши бу борада ўзининг ижобий са- 
марасини беради.
Ахлоқий тарбия оила тарбиясининг ўзагини ташкил этади. 
Оилада уюштирилажак ахлоқий тарбнянинг мақсади болаларда 
энг олий ахлоқий сифатлар ота-она ҳамда оиланинг бошқа аъзо- 
ларига, шунингдек, атрофдагиларга нисбатан меҳр-муҳаббат, кат- 
таларга ҳурмат, кичикларга мурувват, камтарлик, тўғри сўзлик, 
меҳнат севарлик, саховат, инсонпарварлик, адолат, виждон, ор- 
номус, ғурур, интизом, ижтимоий бурчни англаш ва ҳоказоларни 
шакллантиришдан иборатдир. Шахсда мазкур сифатларнинг қарор 
топишида оиладаги муҳит, оила аъэоларининг психологик жиҳат- 
дан ўзаро яқинликлари, эҳтнёж, қизиқиш ва ҳаётий ёндашувлари- 
даги умумийлик, бир-бирларини ҳар қандай вазиягда қўллай олиш- 
лари, ота-оналари томонидан барча фарзандларга нисбатан қўйи- 
лаётган талабларнинг ҳамда уларга кўрсатилаётган эътиборнинг 
бир хил бўлиши оила тарбиясида ижобий натижаларга эришиш- 
нинг омиллари саналади. Оилада муайян анъананинг қарор топ- 
ганлиги, унга оила аъзолари томонидан билдирилаётган ҳурмат, 
шунингдек кекса авлод вакилларининг шахси, уларннг ижобий 
снфатлари, меҳнатда эришган (гарчанд у оддий бўлса ҳам) ютуқ- 
лари, атрофдагилар билан муносабати борасидаги суҳбат ёки хо- 
тираларнинг ташкил этилиши болаларда ҳаётий эътиқоднинг 
шаклланишини таъминлайди.
Оилада таппсил этилаётган эстетик тарбия болаларда гўзаллик- 
ни ҳис қилиш, ундан завқланиш, табиат гўзалликларидан баҳра 
олиш асосида ҳис-туйғу, идрок, тасаввур ҳамда қарашларни юза- 
га келтириш ва уларни ҳаётни севишга ўргатишдек вазифалар- 
нинг ижобий ҳал этилишини назарда тутади. Болалар ёшлигида- 
ноқ сохта гўзалликлар (ярим яланғоч ёки яланғоч бадан, меъёри- 
дан ортиқ қўлланилган пардоз, урфга кириб бораётган косметик 
операциялар «маҳсули», ўта даражадаги ялтироқ мато ёки тақин- 
чоқлар) гўзалликни тимсоли эмаслигини англаб етишлари лозим.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Бола тасаввурида ҳақиқий, табиий гўзаллик (ям-яшил табиат, на- 
фис қор учқуни, нозик гуллар, беғубор осмон, виқорли тоғлар, 
тиниқ, зилол сув булоқлари тонгги мусаффо ҳаво, бепоён дала- 
лар, қушлар овози, шарқироқ сув, камалак жилоси, шунингдек 
очиқ, хушсурат чеҳра, чиройли табассум, ширалн овоз. Таъсир- 
чан бадиий ва санъат асарлари, юксак маҳорат билан яратилган 
ўйинчоқлар, ярашиқли либослар ва бошқалар) нинг намоён бўли- 
ши учун шарт-шароит яратиб бериш мақсадга мувофиқцир. Бола- 
ларда ҳақнқий гўзалликни ҳис этиш туйғуси табиат бағрида, му- 
зей, кўргазма ва кино-театрларда бўлиш туфайли шаклланади. Шу 
боис мактабгача тарбия ҳамда бошланғич синф ўқувчилари би- 
лан табиат бағрига, кўргазма ва кино театрларга уюпггирилган 
саёҳат ҳамда ташрифлар катга тарбиявий кучга эгадир.
Меҳнат тарбияси ҳам оила тарбиясининг асосий йўналишла- 
ридан бири саналади. Шахснинг мустаҳкам тавсиф ва қатьий ирода 
эгаси бўлиб вояга етишида меҳнатнинг аҳамияти каттадир. Бола- 
ларни оилада тўғри тарбиялашда оила хўжалигининг юритиш 
ишига жалб қилиб туриш ката аҳамият касб этади. Болалар томо- 
нидан бажариладган оилавий юмушлар уларнинг жисмоний ва 
ақлий камолоти даражасидан ортиқ бўлмаслиги, уларни тезда то- 
лиқишлари ёки майиб бўлишларига сабаб бўлмаслигн лозим. Бо- 
лалар зиммасига уларнинг ёши, ривожланиш даражаси, жисмо- 
ний қувва">ига мувофиқ юмушларни тақсимлаб берилиши, берил- 
ган топшириқларниғг бажарилишини, уларнинг сифатини катта- 
лар томонидан назорат қилиб туриш, бажарилган топшириқлар- 
нинг ҳаққоний баҳосига эга бўлиши боланинг меҳнатга бўлган 
ҳавасини оширади, унда ўз кучига ишончини юзага келтирадн.
Оилада мустақил равишда, айрим юмушларнинг ўзаро ҳамжи- 
ҳатликка асосланган ҳолда бажарилишига эришиш катта аҳами- 
ятга эга.
Меҳнатни ташкил этишда ота-оналарнинг шахсий намунаси 
ака-опалар ибрати, шунингдек, ота-онанинг бола билан бирга 
ишлашлари катта тарбиявий кучга эгадир.
Оиладаги меҳнат болаларни фаросатли бўлишга ишни режали 
олиб боришга, вақтдан унумли фойдаланишга, тежамкор бўлиш- 
га, шунингдек, ўзгалар меҳнати ҳамда инсон меҳнати маҳсули 
бўлган неъматларни асраб-авайлашга ўргатади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Оилада, шунингдек, атроф-муҳит муҳофазасига оид тарбиявий 
ишлар ҳам ташкил этиладики, бу ҳолда болаларда «инсон-таби- 
ат-жамият» тушунчалари ўртасидаги ўзаро мувофиқлик бораси- 
даги ғояларнинг қарор топишига замин ҳозирлайди. Оила муҳи- 
тида ташкил этилаётган ҳовли саҳнини супуриб-сидириш, гулзор 
ташкил этиш, кўчатлар ўтказиш ҳамда уларни парвариш қилиш, 
ахлатларни сув ҳавзаларига ташламаслик, ўсимлик ва ҳайвонлар- 
га нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш каби ҳаракатлар 
болаларда табиатни асрашга нисбатан масъуллик туйғуларини 
шакллантиради.
Оилавий ҳаётнинг меъёрида бўлиши кўп жиҳатдан оила бюд- 
жетининг ҳолатига ҳам боғлиқ. Шу боис оила аъзолари меҳнати 
эвазига яратилаётган моддий маблағларни тежаб-тергаб, улардан 
оқилона фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бу эса болаларни 
ёшликдан пул билан муомила қилишга ўргатиш, ўзининг шахсий 
ҳамда оила аъзоларининг буюмлари, шунингдек, оила аъзолари 
мулкига нисбатан масъулиятли ёндашишга кўниктириб бориш, 
имконини беради. Болаларга пулнинг инсон меҳнатига тўланади- 
ган қиймат эканлигини тушунтириб бериш учун оиланинг энг 
муҳим эҳтиёжлари учун ишлатилиши лозимлигини уқтириш улар- 
нинг иқтисодий тарбиясига ижобий таъсир кўрсатган бўлар эди. 
Оилада ташкил этиладиган иқтисодий тарбия болаларда иқтисо- 
дий саводхонликни ҳамда иқтисодий тафаккурни шалланишида 
муҳим ўрин тутади. Болаларда иқтисодий тафаккурни ҳосил 
қилишда ота-она, оиланинг катга ёшли аъзоларининг намунаси 
катга тарбиявий таъсир кучига эгадир.
Оила шароитида уюштирилаётган суҳбатлар орасида ҳуқуқий 
мавзудаги суҳбатлар алоҳида диққатга сазовордир. Оммавий ах- 
борот воситалари орқали аҳоли эътиборига ҳавола этилаётган 
ҳуқуқий мавзудаги кўрсатув мақолалар, эшитгиришлар, шунинг- 
дек, оммабоп ҳуқуқий адабиётлар ҳамда уларда илгари сурилаёт- 
ган ғоялар юзасидан ўтказиладиган суҳбатлар, болаларда ҳуқуқий 
тасаввур, идрок, тафаккур, саводхонлик, фаоллик, масъуллик, 
эътиқод ва салоҳиятни қарор топишига олиб келади. Оила муҳи- 
тида болаларга уларнинг бурчлари тўғрисидаги маълумотларни 
бериб бориш, ўз навбатида, ҳуқуқлардан фойдаланиш йўлларини 
кўрсатиб бериш бу борада яхши самаралар бера олади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Оила болаларда ватанпарварлик, инсонпарварлик туйғулари- 
ни ҳосил қилувчи ўзига хос маскан саналади. Болалар «Ватан» 
«Халқ» тушунчаларининг моҳиятини дастлаб ана шу масканда 
ўзлаштириб оладилар. Зеро, оиланинг ўзи Ватанинг бир бўлаги- 
дир. Оила шаънини ҳимоя қилиш, уни сақлаш тўғрисида қайғу- 
риш Ватан шаъни, эл-юрт манфаати учун курашиш туйғулари 
билан узвнй боғлиқ бўлишига эришиш оилада ташкил этилаётган 
ижтимоий-сиёсий тарбиянинг асоси бўлиши лозим.
Download 7,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish