Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Ҳаракатларнинг умумий ўзаро мувофиқлиги (координацияси)



Download 3,61 Mb.
bet11/46
Sana31.03.2022
Hajmi3,61 Mb.
#520542
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   46
Bog'liq
сузиш 17.01.2011 Гулсара опа

Ҳаракатларнинг умумий ўзаро мувофиқлиги (координацияси). Қўл-оёқ ҳаракатлари мувофиқлиги қўйидагича амалга оширилади: ўнг қўлга оқим келганда, чап оёқ билан пастдан тепага зарб билан урилади (айни пайтда ўнг оёқ пастга тушади); ҳаракатни давом эттирган ҳолда ўнг қўл қулоч ёйишнинг таянч ва асосий қисмини амалга оширади, чап оёқ пастга ҳаракатланади (айни пайтда ўнг оёқ тепага зарб билан урилади); кейин ўнг қўл қулоч ёйишнинг асосий қисмини бажаради, чап оёқ яна пастдан тепага зарб билан урилади (ўнг оёқ пастга ҳаракатланади). Чап қўлнинг қулоч ёйиш ҳаракатини оёқлар ҳаракати билан мувофиқлаштириш худди шу тартибда кечади.





Дельфин



Дельфин услубида сузиш қўл, оёқларни симметрик ҳаракати ва гавданинг тулқинсимон ҳаракатидан иборат. Тезлик жиҳатдан делфин услубида сузиш эркин услубдан кейин иккинчи ўринда туради. Амалий сузишда унинг ахамияти унча юқори эмас.


Бу услуб 50, 100-200м. масофада қўлланилади, комплекс сузишда эса 200-400 м. (биринчи бўлак 50-100 м.) ва 3-даврда комбинацияланган эстафетада 4Х100 м.
Дельфин услубида сузишда ҳаракатларнинг уйғунлашувининг бир неча вариантлари бор (оёқни бир уришли, оёқни икки уришли ва оёқни уч уришли уйғунлашуви). Энг оммалашган тури бу оёқни икки уришли вариантидир. Бу вариант ҳаракатининг хар бир даври – қўлларнинг бир ҳаракати, оёқларнинг икки урилиши, бир марта нафас олиш ва нафас чиқаришдан иборат.
Гавданинг ҳолати. Дельфин услубида сузишда сузувчининг гавдаси сув сатҳида чўзилган ва юзи пастга қараган ва сувга шўнғиган ҳолатда бўлади. Гавданинг тўлқинсимон ҳаракати ва елка қисмининг вертикал юзадаги маълум даражадаги силкиниши, «забт» этиш бурчаги бир давр давомида, ±20° чегарасида бўлади.
Оёқлар ҳаракати. «Делфин» услубида оёқлар бир вақтда узлуксиз тепадан пастга ва пастдан тепага ҳаракатини бажаради. Бу ҳаракатларда сузувчининг гавдаси фаол қатнашади.
Тайёрланиш ҳаракатлари (пастдан юқорига). Юқорига ҳаракат оёқларни тос суягида тўғрилашдан бошланади. Бир вақтнинг ўзида гавданинг бел қисми буқилади ва тос қисми пастга туширилади. Горизонтал ҳолатга еткунга қадар, оёқлар юқорига тўғриланиб ҳаракат қилади, шундан сунг тизза бўғинида букила бошлайди соннинг орка юзаси ва болдир орасида тахминан 115—135° бурчаги остида бўлади. Бу ҳаракат давомида оёқ кафтилар ичкарига бурилади, тиззалар эса 15-20 см. оралиғида ёйилади.
Ишчи ҳаракат (юқоридан пастга) Оёқнинг ва болдир бўғинларини (характнинг охирида) кетма-кет тўғриланиши, бир вақтнинг ўзида оёқларнинг тос суягидан пастга букиш ва гавданинг бел қисми юқорига кўтаришдан бошланади. Сўнгра болдир ва оёқ кафтлар пастга тез ҳаракат қилади, бел ва тос қисми эса сув сатҳига яқинлашади.
Қўллар ҳаракати. Дельфин услубида сузишда қўлларнинг ҳаракати цикли куйидаги даврлардан иборат: қўлларнинг сувга тушиб ва сув юзасида киска сирпаниши, қулоч отишнинг таянч қисми, қулоч отишнинг асосий қисми, қўлларнинг сувдан чикиши, ва кулларнинг сув юзасидан ўтиши.
Қўлларнинг сувга тушиб ва сув юзасида киска сирпаниши. Сув юзасидаги ҳаракат тугагандан кейин, тўғри ва таранглашмаган қўллар тахминан елка кенглигида ва қуйидаги кетма кетликда туширилади: кулоч отиш бўғинлари , билак ва елка. Сунгра тўғриланган куллар сувда олдинга ва пастга ҳаракат бошлайди. Куллар сув юзасига нисбатан 15-20 градусга кўтарилганда сув юзасида сирпаниш тамомланади
Қулоч отишнинг таянч қисми. Қулоч отишнинг бу қисми қўлларнинг билак ва қўл панжаси бўғинларининг букилиши билан бошланади. Қўллар пастга қараб ҳаракатни бошлайди, шу билан бирга қўл панжалари сузувчининг ҳаракат йуналишга нисбатан перпендикуляр ҳолатига яқинлашади. Қулоч отишнинг таянч қисми қўлларнинг сув орасидаги бурчак 30° бўлганда тугайди.
Қулоч отишнинг асосий қисми. Пастга ва оркага ҳаракатланишда, қўллар билак бўғинларининг букилишини давом эттиради, қўл панжасиларга олдинга олдиндан орқага каратилган ҳаракатни тортиш кучи максимал даражага боради.
Қўлоч отиш пайтида қўллар тирсак оркага ва ёнга ҳаракат қилади, кул панжасилар эса елка кенглигида бўлади ёки гавданинг укидан утадиган вертикал ҳолатга яқинлашади. Қўлларнинг сувдан чикишини енгиллаштириш учун қулоч отиш асосий қисмининг охирида қўл панжаларини ҳаракати орқага ва бир вақтнинг ўзида гавдадан бир оз ёнга ҳаракатлантирилади.
Қўлларни сувдан чиқариш. Сувдан қўллар шундай кетма-кетликда чиқарилади: елкалар, билак ва қўл панжалари. Шу билан бирга қўллар тирсак қимсмида бир вақтнинг ўзида бир оз букилади.
Қўлларнинг сув юзасидаги ҳаракати. Деярли тўғриланган қўллар бир вақтнинг ўзида ён тараф оркали сув устида ортиқча куч ишлатмасдан, аммо катта тезлик билан ҳаракат бажаради. Сув юзасидаги ҳаракат вақтида қўл панжалари ташқи томони сувга каратилган ҳолатда бўлади ва сувга ботириш олдидан пастга қаратилади.
Нафас олиш. Қўлоч отишнинг асосий даври охирида Елка қисми энг юқори ҳолатда бўлади. Шу пайтда бош сув юзига кўтарилади ва нафас олиш бошланади ва қўлларни сув юзасидаги ҳаракат биринчи ярмида тухтайди. Кейин бош сувга туширилади, қўллар эса сув юзасидаги ҳаракатни тугатади. Киска танаффусдан сунг нафас чиқариш бошланади ва цикл охиригача давом этади.
Ҳаракатни умумий мувофиқлиги. Харакатни умумий уйғунлашуви (бирлашиши) куйидагича вужудга келади: тўғриланган қўллар сув юзасида ҳаракат бошлаган пайтда (бош сувга туширилган ҳолатда) оёқлар юқоридан пастга биринчи урилишни бошлайди. Бу ҳолат қўлоч отиш ҳаракати тугаётганда тўхтатилади. Сунгра, қўллар қўлоч отишнинг таянч ва асосий қисмини 3/1 бажаради. Оёқлар эса охирги юқори вазиятга кўтарилади. Оёқнинг юқоридан пастга бўлган иккинчи ҳаракати қўлларнинг сув юзасидаги ҳаракатнинг колган 3/2 қисмига мос тушади. Қўллар тос суяги билан тенглашганда оёқларни сувга урилиши тухтайди.
Қўлларни сувдан чиқаришда сув юзасидаги ҳаракат ва оёқнинг сувга кириши вақтида иккинчи марта энг юқори ҳолатини эгаллайди. Сунгра ҳаракат цикли такрорланади.

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish