Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази



Download 3,61 Mb.
bet13/46
Sana31.03.2022
Hajmi3,61 Mb.
#520542
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   46
Bog'liq
сузиш 17.01.2011 Гулсара опа

Старт техникаси
Спортча сузишда старт муҳим ўрин эгаллайди. Вақтида ва олий даражада бажарилган старт спортчига сузиш вақтида яхши натижаларига эришишга ёрдам беради.
Старт майдончасидан старт қуйидагича бажарилади: спортчи биринчи командада старт учун тайёр ҳолатни эгаллайди ва бажариш командасида (отиш ёки марш) стартни бажаради. Сувдан старт командасига эга биринчи ҳолатда спортчи сувга сакрайди, иккинчи командада эркин ҳолатни эгаллайди ва учинчисида сувдан старт командасини эгаллайди. Старт майдончасидан ва сувдан старт техникасини шартли равишда қуйидагиларга бўлиш мумкин: Эркин ҳолат, тайёргарлик ҳолати, туртки, ҳавода учиш, сувга кириш ва сирғалиш, сузиш ҳаракатларини бошлаш ва юзасига чиқиш.
Старт майдончасидан старт спортчининг эркин ҳолати буйруқдан кейин тез ва самарали сакрашни бажара оладиган ҳолатда бўлиши керак. Энг кенг тарқалган ҳолатлардан бири сувчининг товонлари бири – бирига параллел равишда 15-25 см. орасида бўлганда оёқ учи старт майдончасининг олд қисмида бўлиши керак. Оёқ ва тиззаларниниг букилиши 120-160 гр.ни ташкил қилади. Тананинг эгилиши тана ва тоснинг олд бурчаги билан белгиланади (20-60гр.) Қўллар орқа ва тепага, озгина ёнга, юз қисми пастга қаратилади, бунда бошнинг тўғри туриши горизонтал ҳолатга яқинлашади.



Эркин ҳолатдаги сузувчининг ҳолати
Ҳавода учиш. Тананинг ҳавода учиш тезлиги ва унинг узунлиги, туртиниш кучига ва ҳаракатига, шунингдек қўл ҳаракатларининг олдинга ҳаракатланиши оёқ ва пайларнинг очилишига боғлиқ. Учиш вақтида сузувчининг танаси тўғри бўлади : оёқлар тўғри оёқ учлари чўзилган, қўллар олдинга қаратилган бош қўллар орасида, кафтлар пастга қаратилиб бир – бирига ёпиштирилган бўлади. Учишнинг бошида спортчининг боши тепада бўлади, аста – секин ҳаракат бошдан пастга ўтади. Учиш узунлиги қоида бўйича 4 м дан ошмаслиги керак. Учиш вақтидан нафас ушлаб турилади. Сувга кириш ва сузиш. Тана суви – тўғри 20-30 гр. Оралиғида киради. Бундай бурчак спортчига сувга энг кам киришни (40-60 см) ва энг тез ва энг узун сузишни таъминлайди . Сузиш (сирғалиш) олдин ярим ой шаклини, кейин тана олдинги ҳаракатини бошлайди, горизонтал ҳолатда олдинга озгина тепада.
Сузиш ҳаракатларининг бошланиши ва тепага чиқиш. Биринчи сузиш харакатларини сузиш тезлиги билан сузувчининг ҳаракатлари тенг бўлганда бажариш керак. Бундан ташқари сузувчининг танаси сув юзасига яқин бўлиши керак.
Ҳар бир сузиш ҳаракатининг қоидалари мавжуд. Кролъ сузишда ҳаракатни оёқлар бошлайди, кейин тана сув юзасига яқин келганда битта қўл иш-ҳаракатни бошлайди. Брассча сузишда ҳаракатни қўллар бошлайди. Дельфинча сузишда ҳаракатни оёқлар бошлайди. Тана сувга яқинлашганда биринчи ҳаракатни қўллар бажаради, шундан кейин нафас олади. Ёнбош сузишда тана стартдан кейинги сирғалиш оқибатида сувга яқинлашади. Биринчи ҳаракатни тепа қўл бошлайди, у танани ёнбош ҳолатида бўлишини таъминлайди ва эркин ҳолатга келтириб, сузиш ҳаракатларини бошлайди.

Старт майдончасидан старт ҳаракатларини бажариш фазалари:
а) ўтириб ва қўл ҳаракати билан
б) учиш
в) сувга кириш ва сузиш.
д) юзага чиқиш.
Сувдан чиқиш старти. Судья стартер командаси билан сузувчи сувга тушиб, старт жойига сузиб келади, бассейн деворига юза билан кириб туради, тепадаги махсус ушагичларни ушлайди. Иккинчи командир сузувчи эркин ҳолатга келади. Бунинг учун товонларини параллел равишда елка кенлигида очиб бассейн деворларига қўяди, оёқ учларини юзага чиқишига йўл қўймаслик керак. Оёқлар буқилади, тана сонга ёпишган бўлиши керак. Қўллар текис ва параллел туриши керак, бош эса олдинга сал эгилган бўлади.

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish