Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази



Download 3,61 Mb.
bet1/46
Sana31.03.2022
Hajmi3,61 Mb.
#520542
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
сузиш 17.01.2011 Гулсара опа


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ


РЕСПУБЛИКА ТАЪЛИМ МАРКАЗИ
УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА CПОРТНИНГ СУЗИШ ТУРИДАН ТЎГАРАК МАШҒУЛОТЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА МЕТОДИК ТАВСИЯЛАР

Тошкент – 2011 йил


Тузувчилар: Ф.Хўжаев, С.Н. Лозин, Х.Ю. Матназаров.

Тақризчи: В.М.Корбут, Ўз ДЖТИ Сув ва эшкак эшиш спорт


турлари” кафедраси мудири Ўзбекистонда
ҳизмат кўрсатган мураббий, доцент

Ушбу методик тавсия синфдан ташқари ўтиладиган сузиш тўгараклари учун яратилган бўлиб, басейни мавжуд бўлган умумтаълим мактаблари жисмоний тарбия ўқитувчилари,, мураббийлар учун мўлжалланган.


Ушбу методик тавсия Республика таьлим маркази ҳузуридаги “Жисмоний тарбия ” йўналиши бўйича Илмий методик кенгашнинг 4- сонли йиғилиши қарори билан нашрга тавсия этилган.
Кириш


Мураббий болаларга сузишни ўргатиш жараёнида одам ва сув муҳитининг ўзаро таъсирига боғлиқ қонун-қоидаларидан имкон қадар мақсадли равишда фойдаланган ҳолдагина тўғри сузиш кўникмасини шакллантириши мумкин. Сўнгги йилларда тадқиқотнинг объектив методлари ёрдамида болалар ва ўсмирларга сузишни ўргатиш техникаси ҳамда методикасини яхшилашнинг самарали йўлларини аниқлаш учун экспериментал ишлар ташкил этилди. Бу изланишлар натижаларидан мазкур қўлланмада фойдаланилган.

Сузиш тўртта бўлимдан иборат бўлиб, улар сузиш спорти, сузиш ўйинлари, амалий ва фигурали (бадиий) сузиш номлари билан аталади.

Сузиш спорти махсус қоидаларга кўра белгиланадиган турлар ва масофалар бўйича мусобақаларни ўз ичига олади. Беллашувлар стандарт (25 ва 50 метр) ҳажмдаги бассейнларда 50-1500 метр масофага, шунингдек, очиқ сув ҳавзаларида турли масофаларга сузиш мусобақалари шаклида ўтказилади.

Бассейнларда сузишнинг спорт (тўғри) усуллари қўлланилиб, улар ўзига хос ёки мустақил усулларга нисбатан тезлик борасида катта устунликка эгадир.


Сув ўйинлари турли ҳаракатли ва сувдаги ўйинларни ўз ичига олади. Бундай сузиш асосан ёш сузувчиларни ўргатиш ва тайёргарлик машғулотлари пайтида қўлланилади. Ўйинлар кучли ҳис-туйғуларни уйғотади, болаларнинг фаоллигини оширади, ташаббус кўрсатишга ундайди, дўстлик туйғуларини шакллантириш ва бошқаларга кўмаклашади.
Мамлакатимизда турли ёшдаги инсонлар сузиш спорт тури билан шуғулланади. Шунга қарамай, сузиш усулларини ўрганувчи ва мусобақаларда қатнашувчиларнинг аксарият қисмини болалар ташкил этади.
Сузишнинг соғломлаштириш нуқтаи назаридан аҳамияти ҳам улкандир. Сув инсон терисини тозалайди, терининг нафас олишининг яхшиланиши ва унинг мустаҳкамланишига туртки бўлади. У турли ички органлар фаолиятини яхшилайди: нафас олиш тезлашади, юракнинг қисқариши тезлиги ошади, переферик қон томирлари тонуси ўзгаради, моддалар алмашинуви тезлашади. Бу ҳолат сувда ҳавога нисбатан иссиқлик ўтказиш ва иссиқлик сиғими юқори бўлгани, шунингдек, катта зичлик борлиги билан изоҳланади. Сузиш шундай жисмоний машқ турики, у ўсмирларда бўй ўсишига туртки бўлади, чунки сузиш пайтида инсон қисман вазнсизлик ва горизонтал ҳолатда бўлиб, бунинг натижасида умуртқа поғонаси одатий гравитацион босимдан вақтинчалик халос этилади.
Шуни ёдда тутиш керакки, инсонда бир марта ўзлаштирилган сузиш кўникмаси унда бутун умрга сақланиб қолади. Сузиш кўникмаси фаолияти давомида сув муҳитига дуч келадиган касб(кўприк, тўғон, балиқчилик ва ҳ.к.)ни танлаган ҳар бир инсонда шаклланган бўлмоғи даркор. Яхши сузиш, сув тўсиқларидан ўтиш ва ёрдамчи воситалар ёрдамида сувда ҳаракатланиш кўникмаси барча ҳарбийлар учун ҳам муҳимдир.
Шу тариқа, сузиш инсон организмини уйғунликда ривожлантирадиган ва мустаҳкамлайдиган жисмоний машқ сифатида унинг ҳаракатланиш имкониятларининг ошишига, унга кундалик ҳаётда зарур қатор ҳаракатлар сифатини оширишга кўмаклашади. Шу сабаб сузишнинг жисмоний тарбия тизимидаги асосий воситалардан бири экани бежизга эмас.
Муаллифлар таклиф этилаётган методик қўлланма мутахассисларга болаларни сузишга ўргатишда қўл келишига умид қиладилар.



Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish