Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази



Download 3,61 Mb.
bet5/46
Sana31.03.2022
Hajmi3,61 Mb.
#520542
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
сузиш 17.01.2011 Гулсара опа

Ўйин - сузишни ўрганиш воситаси
Ўйин сузишни ўрганишда асосий восита ҳисобланади.У ўқувчиларнинг жисмоний ва ҳаракат имкониятларини ривожлантиради. Уларда иродани, ўртоқлик ва жамоатчилик туйғуларини тарбиялайди.
Болаларни сузишга ўргатаётганда сувда ҳаракатли ўйинлардан кенг фойдаланилади.
Жамоа билан - ўйиндан қатъий назар қатнашувчилар бир неча жамоага бўлинади. Ҳар бир ўйинчининг ҳаракати, унинг маҳорати ва энергияси жамоанинг омадга эришишига қаратилган бўлади.
Жамоасиз- қатнашувчилар жамоага бўлинмасдан, ҳар бир ўйинчи мустақил равишда олдига қўйилган масалани ечишга қаратади.
Ўйинларнинг асоси одамларнинг турмуш шароити ва атрофимизда табиат ҳақидаги мавзулар сюжетли ўйинлар ҳисобланади. Улар сузишни ўрганишни бошлаган болалар орасида кенг қамровда илатилади.Буларга :
“Хоровод”, “Балиқчилар ва балиқлар” ҳамда бошқа ўйинлар киради. Сюжетсиз ўйинлар иштирокчиларга тақдим этилган машқларни мусобақа формасида бажариш кўзда тутилган. Бу ўйинлар сузишни ўрганишни энди бошлаган ўйинчилар орасида кенг қўлланилади, дарс ўйин формасида амалга оширилади.
Сюжетсиз кенг тарқалган ўйинларга “Ким биринчи”, “Ким узоққа”, “Ким тезроқ”, “Мерганчилар”, “Сувни тут” ва бошқа ўйинлар киради.
Ўйинларни танлаш ва ўтказиш талаблари қуйидагича:

  1. Ҳар бир ўйин ўқувчининг ёшига мос келиши керак. У ўйинчиларга қизиқарли ва тушунарли бўлиши керак. Болаларга нотаниш бўлган ўйинларни бошлаб қуруқликда ўтказиш тавсия этилади.

2. Ҳар бир аниқ дарсни танлаш ва йўлга қўйиш масалаларини сузишга тайёргарлик кўраётган ўқувчилар аниқлайди.
3. Ўйин шуғулланувчиларга эмоционал таъсир этувчи восита бўлиб хизмат қилиши керак.Ўқувчиларнинг ўйинда актив иштироки, қизиқиш ва ҳис-туйғу уйғотиш-ўйиннинг омадли танланганидан дарак беради.
4. Ҳар бир ўйин педагогик йўналишга эга бўлиши керак.Ўйинлар бошланғич таълим воситаси бўлиб, техника элементларини ва сузиш услубларини мукаммаллаштириш, жисмоний сифатларни ривожлантириш воситаси
5. Тренер-ўқитувчи ўйин ўтказиладиган шартларни инобатга олиши зарур.Агар машғулотлар бассейнда эмас, балки очиқ сув ҳавзаларида ўтказиладиган бўлса, керакли ташкилий талабларга риоя қилиш керак. Сув ҳарорати паст бўлган ҳолларда ўйинлар давомсиз ва кўп ҳаракатли бўлиши керак. Иштирокчиларнинг жамоаларга бўлиниши ва ўйин қоидаларини тушунтиришлар қуруқликда бўлиб ўтади.
6. Ўқитувчи-тренер ўйинчиларнинг ҳатти-ҳаракатини тўғрилаши ва назорат қилиши керак. Ўйиннинг мазмуни қандай бўлишидан қатъий назар, уни ўтказиш, тўғри ташкиллаштириб, ўйинчиларнинг ижодий фаолллигини ошириш педагогнинг маҳоратига боғлиқ. Педагог ўйин қоидаларга риоя қилишларини ва барча иштирокчиларнинг фаол қатнашишларини назорат қилади. У ўзининг ишлаш жойини шундай танлаши керак-ки, барча иштирокчиларни кўриб уларга раҳбарлик қилиб туриши керак. Агар зарурат бўлса унинг ўзи ҳам ўйинда иштирок этиши керак.
7. Ҳар бир ўйиндан кейин иштирокчиларнинг фаолиятига баҳо бериш керак. Қачонки иштирокчиларнинг уриниши тўғри баҳолансагина ўйин ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотади. Педагог диққат билан ўйинчиларнинг ҳаракатларини кузатиб, хатосиз ғолибни аниқлаши керак.
Ҳар бир ўйин қайси турга киришидан қатъий назар ўзининг қоидаларига ва ўйинчининг фаоллигини оширишга қаратилган. Қоидалар ўйиннинг боришини ташкил қилишга ва унинг натижаларини ҳисобга олишга қаратилади. Ўйин бошида ўқитувчи ўйин қоидаларини тушунтириб, уларни амалга оширишларини назорат қилади. Шуғулланувчиларнинг ўйини ҳам бунда кам эмас. Бошқа ҳолатларда ўйин қоидалари ўзгариши мумкин, буни иштирокчилар олдиндан билиши лозим. Масалан, “пятнашки” ўйинида ўқитувчи ўқувчиларни мустақил равишда сув остига кириши вазифасини қўяди. Бу ҳолатда ўқувчини сувга босиш ва уни сувдан чиқишини кутиб туришга рухсат берилмайди. Ўқитувчи ўйин қатнашчиларининг фоалиятини белгиланган натижани бажаришга йўналтириши лозим. Олдига қўйилган вазифалардан келиб чиқиб сувдаги ҳаракатчан ўйинлар асоси 5 гуруҳга бўлинади:
1.Сувнинг хусусияти билан танишишга йўналтирилган ўйинлар. Асосан кичик ёшдаги болаларни сузишга ўргатиш мақсадида 1м. гача чуқур бўлган сув ҳавзаларида ўтказилади. Ўйинларда таянган ҳолатдаги (югуриш, сакраш, пиёда юриш) ва сув остига қисқа муддатда кириш назарда тутилади. “денгизда тўфон”, “сув остида яширин”, “кузатувчилар”, “юлдузча” шу ўйинлар сирасига киради.
2. Асосан сузиш техникасини ўрганиш ва унинг алоҳида элементларини мукаммаллаштиришга қаратилган. “насос”, “стрелкалар” ,“тегирмон”, “винт”, “фонтан” ва бошқа ўйинларда нафас олиш, тана, қўлларнинг турли ҳолатида сирпаниш, оёқ ҳаракатлари яхши ўрганилади. Ўйин ҳолатида шуғулланувчиларнинг кўникмаларни ўзлаштирганликлари яққол кўринади.
3. Асосан амалий сузиш билан танишишга қаратилган ўйинлар. Улар сувга турли баландликлардан бош ва оёқ билан шўнғиш, таянчли ва таянчсиз ҳолатлардан сув остига шўнғиш кабиларни ўз ичига олади. Ўқувчиларнинг сузиш тайёргарлиги яхшиланиши билан ўйинларни қийинлаштириб бориш мақсадга мувофиқ.
4. Жисмоний ривожланиш хислатларини яхшилашга қаратилган ўйинлар. Бу ўйинларда ўрта ва юқори ёшдаги сузишни яхши биладиган ўқувчилар қатнашади. Ўйинлар чуқур бўлмаган жойларда ўтказилади.
5. Асосан сув поляси ўйини элементлари билан танишишга қаратилган ўйинлар. Бу ўйинлар чуқур ёки унча чуқур бўлмаган бассейнларда ўтказилиши мумкин. Ўйин билан танишиш тўпни бир қўлдан иккинчи қўлга ташлаш, тўпни олиб юриш, бир қўлда илиб олиш машқларидан бошланади. Иштирокчилар гуруҳи кичик ёшдаги болалардан катта ёшдаги болаларгача бўлади. Ўйиннинг мураккаблиги болаларнинг сузиш тайёргарлигига қараб белгиланади.
Ўйинлар турли предметлардан фойдаланган ва фойдаланмаган ҳолатда ўтказилиши мумкин. Предметлардан фойдаланиб ўтказилганда (тўп, футбол камераси, енгил шест, байроқчалар ва бошқалар) олдиндан тайёрланади ва созлиги текширилади.

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish