Сузиш усуллари техникаси
Айни кунларда сузиш спортида қуйидаги усуллардан фойдаланилади: кўкракда кроль усули билан сузиш, чалқанча кроль, брасс ва баттерфляй. Ушбу усуллар шартли равишда икки гуруҳга ажратилади: қўл ва оёқларни галма-гал ҳаракатлантириш (қулоч отиб кроль усули билан сузиш ва Чалқанча кроль) ҳамда қўл ва оёқларни бир вақтда ҳаракатлантириш (брасс ва дельфинча баттерфляй). Ёнбошига сузиш спортда ўз аҳамиятини йўқотган бўлиб, бу усул сузишни ўргатишнинг дастлабки даврида қўлланилади. Айни пайтда мазкур усулдан амалий сузиш, сув полоси ўйини ва «Алпомиш ва Брачиной» тестларини топшириш пайтида кенг қўлланилади.
Кўкракда кроль усули билан сузиш
Кўкракда кроль усулида сузиш қўл-оёқларнинг галма-гал ва симметрик ҳаракатланиш билан таърифланади. Бу сузишнинг энг тезкор ва энг оммавий туридир. Кролчи спортчиларнинг айниқса қисқа масофаларга сузиши жуда катта қизиқиш билан кузатилади. Кўкракда кроль усулининг бу даражада кенг оммалашишига яна бир сабаб ундан сув полоси ўйинида, фигурали сузиш ва табиий сув ҳавзаларидаги сузиш мусобақаларида қўлланилишидадир.
Кўкракда кроль сузиш барча турдаги масофалар: 50, 100, 200, 400, 800, 1500 метрга, 4х100 ва 4х200 метрга эркин сузиш, 200 ва 400 метрга комплексли сузиш каби эркин усулда сузиш мусобақаларида қўлланилади.
Тана ҳолати. Сузувчи танаси сув юзаси яқинида ва сув бемалол оғиб тушадиган, горизонталга яқин ҳолатда («ҳужум» бурчаги 0-8°). Боши сувга (юзи пастга) шундай ҳолда қаратилганки, сув баландлиги пешонанинг юқори қисмига тўғри келади.
Оёқлар ҳаракати. Оёқлар билан узлуксиз, галма-гал тепадан пастга ва пастдан тепага қараб (қулоч ёйиш, тўхташ) сузувчи бўйининг тахминан 4дан 1 қисмига тенг амплитуда билан ҳаракатлантирилади. Оёқлар ҳаракати тананинг мустаҳкам, горизонтал ҳолатини таъминлайди ва ҳаракатланиш тезлигини сақлайди. Оёқнинг пастга ҳаракати ишчи ёки эшкак эшиш каби ҳолатда (бунда тана олдинга ҳаракатлантирилади), тепага ҳаракати эса — тайёргарлик ҳолатда (у тананинг олдинга ҳаракатланишига таъсир этмайди) дейилади.
Тайёргарлик ҳолатидаги ҳаракат (пастдан тепага). Энг бўйи ҳолатда оёқ тизза бўғимида тўғри тутиб турилади, оёқ кафти ичкарига қаратилган.
Танага нисбатан оёқ қия ҳолда, негаки у тос-сон суяклари бўғими қисмида букилган ҳолда бўлади. Юқорига ҳаракат тос-сон суяклари бўғими қисмидаги оёқни тўғрилаш билан бошланади. Горизонтал ҳолатга келгунга қадар оёқ тўғри ҳолда тутиб турилади. Кейин оёқ тизза қисмида буқилади, болдир ва оёқ кафти тепага ҳаракатланишни давом эттиради. Шу пайтда оёқ тос-сон суяклари бўғими қисмида пастга қараб ҳаракатлантирилади. Соннинг олд юзаси ва тана (тос-сон суяклари бўғими қисми) ўртасидаги бурчак 165-170°, болдир ва соннинг орқа юзаси (тизза бўғими) ўртасидаги бурчак эса 130-140° бўлганда, оёқнинг пастдан тепага ҳаракати якунланган ҳисобланади.
Ишчи ҳолат (тепадан пастга) оёқни тизза ва болдир-оёқ кафти бўғимларида бирин-кетин тўғрилаш ҳамда бир пайтнинг ўзида тос-сон суяклари бўғимида букиш билан бошланади. Бу пайтда оёқнинг барча қисмлари пастга қараб ҳаракатланади. Кейин болдир ва оёқ кафти пастга қараб тизза бўғимида оёқни тўлиқ тўғрилагунга қадар ҳаракатлантирилади, сон эса болдир ва оёқ кафтидан олдин тепага қараб ҳаракатлантирила бошлайди. Соннинг бундай илгарилама ҳаракати оёқ кафтининг пастга қараб ҳаракатланиши тезлигининг бутун оёқнинг қамчисимон ҳаракати туфайли ошишига туртки бўлади. Ишчи ҳолат оёқ тизза бўғимида тўлиқ тўғриланганида якунланган ҳисобланади.
Қўллар ҳаракати. Битта қўлнинг ҳаракатлари цикли қуйидаги босқич (фазалар)дан иборат: қўлнинг сувга кириши ва оқим келиши, қулоч очишнинг таянч қисми, қулоч очишнинг асосий қисми, қўлнинг сувдан чиқиши, қўлнинг бош узра ҳаракати.
Қўлнинг сувга кириши ва оқим келиши. Ҳавода ҳаракатлангандан сўнг тирсакда бироз букилган қўл сувга тўғри бурчак остида елка суяклари бўғимидан олдин киритилади ва шу тариқа ҳаракат давом эттирилади: панжа, билак, елка. Кейин қўл тўғриланади ва худди шу ҳолатда олдинга ҳамда пастга ҳаракатлантирилади. Оқим келиши тугаганда қўл тизза бўғимида бироз буқилади, панжа эса ҳаракат йўналишига перпендикуляр ҳолатда қайрилади. Бунда қўл юза билан биргаликда тахминан 15-20°га тенг бурчак ҳосил қилади.
Қулоч ёйишнинг таянч қисми. Олдинга ва тепадан пастга ҳаракатлантирилаётган қўл тирсак бўғимида 135-140°га тенг бурчак остида букилишни давом эттриб, панжа тананинг бўйлама ўқи бўйича силжийди. Бу фазанинг охирида горизотал ўқ ва қўл ўртасидаги бурчак 40-45°га тенг бўлганда панжа вертикал ҳолатга келади.
Қулоч очишнинг асосий қисми. Тана сув остида ҳаракатланиб, қўл тирсак бўғимида букилишни давом эттириб, қулочнинг ўртасида елка ва билак ўртасида 90-100 градусга тенг бурчак ҳосил қилади. кейин қўл аста-секин тўғриланиб, қулочнинг асосий қисми деярли текис ҳолатда якунланади. Қулочнинг асосий қисми қўл тос суяклари чизиғига етканда якунланган ҳисобланади.
Қўлнинг сувдан чиқиши. Қўл панжаси сон қисмига етиб келганда танани олдинга ҳаракатлантиришга қаратилган фаол мушак ҳаракатлари тўхтатилади ва елка бўғими сувдан чиқади. Кейинги онда бирин-кетин елка, билак, панжа ҳам сувда чиқиб, қўлнинг сув устидан ҳаракати (олиб ўтилиши) бошланади.
Қўлнинг сув устидан ҳаракати Букилган ёки ярим букилган қўл ортиқча ҳаракатсиз қисқа масофа бўйлаб сувдан чиқарилади ва сувга киради. Бу ҳаракат пайтида тирсак бироз кўтарилган, панжа эса сув юзасига яқин тутиб турилади.
Кўкракда кроль усулида сузишда қўл ҳаракатларини тўғри мувофиқлаштириш ҳар бир цикл давомида сузувчи ҳаракати тезлигини энг юқори, нисбатан маромлироғ бўлишига туртки бўлади. Шу сабаб қулоч очишнинг асосий қисмини бир қўл билан якунлаш ва иккинчиси билан қулоч очишни бошлаш ўртасидаги пауза шундай бўлиши керакки, бунда сузувчи ҳаракатининг эришилган тезлиги сақланиб қолиши зарур.
Нафас олиш. Ҳаракатларнинг битта цикли мобайнида бир марта нафас олинади ва бир марта чиқарилади. Нафас олиш учун бош қулоч ёяётган томон(ўнг ёки чап)га оғиз сув юзасидан юқорида бўладиган тарзда қаратилади. Нафас олиш тез ва фаол равишда кенг очиқ оғиз билан қўлнинг сув устидаги ҳаракатининг ярмида амалга оширилади. Шундан сўнг бош сувга (юз қисми билан пастга) қаратилади ва дарҳол аввал оғиз, сўнгра бурун билан нафас чиқариш бошланади. Нафас чиқариш нафас олишга нисбатан давомлироқ бўлади, нафас олиш ва чиқариш, шунингдек, нафас чиқариш ва олиш ўртасида пауза бўлмаслиги даркор.
Ҳаракатларнинг умумий ўзаро мувофиқлиги (координацияси). Кўкракда кроль усули билан сузишда қўл-оёқлар ишчи ҳаракатларининг узлуксизлиги, барча ҳаракатларнинг нафас олиш билан аниқ мувофиқлаштириш ҳисобига юқори тезликка эришилади.
Агар сузувчи ўнг қўл ҳаракати остида нафас олса, бу пайтда чап қўл оқим келиши фазасида бўлади, ўнг қўл сув юзасидан олиб ўтилиши ҳаракатининг биринчи ярим қисмини амалга оширади, ўнг оёқ тепадан пастга зарбни бажаради, чап оёқ эса пастдан тепага кўтарилади. Агар нафас олиш чап қўл остида амалга оширилса, у ҳолда шунга мувофиқ ўнг қўл, ўнг ва чап оёқлар ҳолатлари ўзгартирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |