Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази



Download 3,61 Mb.
bet10/46
Sana31.03.2022
Hajmi3,61 Mb.
#520542
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   46
Bog'liq
сузиш 17.01.2011 Гулсара опа

Чалқанчасига



Чалқанчасига кроль усули оёқ ва қўлларнинг галма-гал узлуксиз ҳаракатлари билан изоҳланади. Унинг бошқа сузиш спорт усулларидан асосий фарғли томони тана ҳолати ва нафас олиш (бу ҳаракат сув остида амалга оширилади)дадир. Тезлик кўрсаткичларига кўра, чалқанчасига кроль кўкракда кроль усули билан сузиш ва дельфин усулидан кейинги учинчи ўринда туради. Амалий сузишда у жабр кўрган инсон, турли юкларни транспортировка қилиш ва уларни сувда шатакка олишда қўлланилади.


Чалқанчасига кроль 50, 100 ва 200 метрга сузиш, 200 ва 400 метрга (масофанинг иккинчи қисми 50 ёки 100 метр бўлади) комплексли сузиш мусобақалари, шунингдек, 4х100 метрга комбинацияли эстафетанинг дастлабки босқичида қўлланилади.
Тана ҳолати. Сузувчи танаси сув юзаси яқинида ва сув бемалол оқиб тушадиган, горизонталга яқин ҳолатда («ҳужум» бурчаги 6-10°), елкалар бироз кўтарилган. Боши сувда, юзи тепага қаратилган, ияги бироз кўкрак қисмига туширилган.
Оёқлар ҳаракати. Кўкракда кроль усул билан сузишда бўлгани каби оёқлар билан узлуксиз, галма-гал тепадан пастга ва пастдан тепага қараб (қулоч ёйиш, тўхташ) сузувчи бўйининг тахминан 3дан 1 қисмига тенг амплитуда билан ҳаракатлантирилади. Бу ҳаракатлар тананинг мустаҳкам горизонтал ҳолатини таъминлайди ва олдинга ҳаракатланиш тезлигини сақлайди. Оёқнинг тепага ҳаракати ишчи ёки эшкак эшиш каби ҳолатда (бунда тана олдинга ҳаракатлантирилади), пастга ҳаракати эса — тайёргарлик ҳолатда) дейилади.
Тайёргарлик ҳолатидаги ҳаракат (тепадан пастга). Энг юқори ҳолатда тизза бўғимида тўғри тутиб туриладиган, оёқ кафти ичкарига қаратилган оёқ сув юзаси яқинида танага нисбатан бироз қия ҳолатда бўлади. Пастга ҳаракат тос-сон суяклари бўғимида оёқни тўғрилаш билан бошланади. Горизонтал ҳолатдан ўтиб, тўғри тутиб турилган оёқ тос-сон суяклари бўғимида тахминан 170°га тенг бурчак остида букилган ҳолда пастга қараб ҳаракатлантирилади. Кейин оёқ тизза қисмида букилиб, бу пайтда болдир ва оёқ кафти пастга ҳаракатланишни давом эттиради, сон қисми эса тос-сон суяклари бўғимида тўғриланиб, тепага қараб ҳаракатлантирила бошлайди. Соннинг олд юзаси ва тана (тос-сон суяклари бўғими қисми) ўртасидаги бурчак тахминан 130-140°га тенг бўлганда, оёқнинг тепадан пастга ҳаракати якунланган ҳисобланади.
Ишчи ҳолат (пастдан тепага). Тепага ҳаракат оёқни тизза ва болдир-оёқ кафти бўғимларида бирин-кетин тўғрилаш билан бошланади (бунда оёқни тўғри ҳолатга келтириш қулоч ёйишнинг энг сўнгида амалга оширилади), тос-сон суяклари бўғими букилишда давом этрилади. Бу пайтда сон, болдир ва панжа тепага қараб ҳаракатлантирилади. Тизза бўғими сув юзасида бўлганда сон тепага қараб кўтарилаётган болдир ва оёқ кафтидан олдин пастга қараб ҳаракатлантирилади. Соннинг пастга бундай илгарилама ҳаракати оёқнинг тизза бўғимида тез тўғрилашга имкон яратади ва бу билан оёқ панжасининг тепа-пастга кўтарилиб урилиши тезлигини оширади. Мазкур ҳаракат натижасида оёқ панжаси маълум тортишиш кучини ҳосил қилиб, у сузувчи тананинг олдинга ҳаракатланишига туртки бўлади. Оёқ тизза бўғимида тўлиқ тўғриланганида ишчи ҳолат якунланган ҳисобланади.
Қўллар ҳаракати. Битта қўлнинг ҳаракатлари цикли бўйидаги босқич (фазалар)дан иборат: қўлнинг сувга кириши ва оқим келиши, қулоч очишнинг таянч қисми, қулоч очишнинг асосий қисми, қўлнинг сувдан чиқиши, қўлнинг бош узра ҳаракати. Чалқанчасига кроль усулида қўллар билан қулоч ёйишнинг техникаси 2 хил варианти бор: тўғри ва букилган қўл билан қулоч ёйиш. Тўғри қўл билан қулоч ёйиш нисбатн осон бўлиб, айни пайтда максимал тортишиш кучининг ҳаракати муддати қисқа бўлгани туфайли самарасизроқдир.
Қўлнинг сувга кириши ва оқим келиши. Қўл сувга киритилаётган пайтда тана бўйлама ўқ бўйича сувга кирган қўл томонга бурилишни бошлайди. Шунга мос тарзда қўл тепа-пастга ва ёнга кўтарилиб, туширилади. Жуда қисқа оқим келиши сўнгида қўл тирсакда букилади, панжа перпендикуляр йўналишда ҳаракатланади ва сувни «олиш» ни бошлайди. Буларнинг барчаси 15 сантиметрдан ортиқ бўлмаган чуқурликда содир бўлади.
Қулоч ёйишнинг таянч қисми. Пастга ва олдинга ҳамда ёнга ҳаракатлантирилаётган қўл тирсак бўғимида 160°гача бурчак остида буқилади, бунда тирсак пастга тушади, панжа эса тирсакдан юқорида тана ҳаракатининг йўналишига перпендикуляр ҳолатда жойлаштирилади.
Қулоч ёйишнинг асосий қисми қўл орқага ҳаракатлана бошлаганда кузатилади. Тана бўйлаб орқага ҳаракатлантиралаётган қўл тирсак бўғимида букилишни давом эттириб, қулочнинг ўртасида елка ва билак ўртасида тахминан 120°га тенг бурчак ҳосил қилади. Панжа сув юзасида яқинида, тирсак эса панжада пастда туради. Мазкур фазанинг иккинчи қисмида қўл панжа қисмида тўғриланиб, қулоч ёйишнинг асосий қисми панжа сон қисмига етиб борганда якунланади. Қулоч ёйишнинг асосий қисми мобайнида панжа ҳаракат йўналишига нисбатан перпендикуляр ҳолатда сақланади ва сув юзаси яқинида бўлади. Қулоч ёйиш ҳаракатининг тезлашишига тананинг бўйлама ўқ бўйича тахминан 25-30°га бурилиш ҳам туртки бўлади.
Қўлнинг сувдан чиқиши. Қўлнинг сувда ҳаракатланиши якунига етканда, панжа сон қисми яқинида бўлиб, қулоч ёғишда фаоллашадиган мушаклар ҳаракатлари тўхтайди. Кейин бирин-кетин панжа, билак, елка сувда чиқиб, қўлнинг сув устидан ҳаракати (олиб ўтилиши) бошланади.
Қўлнинг сув устидан ҳаракати. Тўғри тутиб турилган қўл билан тезкор ҳаракат елка бўғимида ҳамда вертикал ёки 15°дан ортиқ бўлмаган ташқи бурчак остида жойлашган текисликда амалга оширилади. Қўлнинг сув устидан ҳаракати якунида кафт ташқарига қаратилади.
Нафас олиш. Чалқанчасига кроль усули билан сузишда нафас олиш муҳит шароитларига боғлиқ бўлмаса-да (бунда нафас олиш ва чиқариш сув устида амалга оширилади), нафас олиш узлуксиз ва маълум маромда бўлмоғи даркор. Нафас олиш кенг очиқ оғиз билан қўлнинг сув устидаги ҳаракати пайтида, нафас чиқариш эса — қўлнинг сувда ҳаракати вақтида амалга оширилади.

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish