Спортнинг сузиш туридан тўгарак машғулотларини ташкил этиш бўйича тавсиялар
Амалий сузиш чўкаётган инсонни қутқариш, узунлик ва чуқурликка сузиш ҳамда сув тўсиқларидан ошиб ўтиш усулларини ўз ичига олади.
Синхрон сузиш ҳаракатларнинг турли комплексларидан иборат бўлиб, улар сувда турли фигураларни ҳосил қилиш учун қўлланиладиган акробатика ҳамда гимнастика комбинацияларидан фойдаланилган хореография элементлари бирлашмасини ташкил этади. Фигурали сузиш якка ҳолда ва гуруҳ бўлиб амалга оширилади.
Сузиш организмнинг барча, биринчи ўринда юрак-қон томирлари ва нафас олиш тизимлари фаолиятининг яхшиланишига кўмаклашади. Шиддатли сузиш пайтида спорт формасида бўлган ёш сузувчининг юрак қисқаришлари тезлиги 3-4 баробарга ошиб, дақиқасига 150-200 тагача юрак уриши кузатилиши мумкин.
Сузиш пайтида спортчи турли йўллар билан нафас олиш ритмини ҳаракатлар ритмига мослаштиради: ҳаракатнинг ҳар бир циклида у сувда бир марта чуқур нафас олади ва чиқаради.
Сузиш марказий нерв системасига ижобий таъсир кўрсатади: ортиқча таъсирчанлик йўқолади, ўз кучига ишонч пайдо бўлади. Бу сув муҳити ва жисмоний машғулотларнинг бола организмига ижобий таъсири натижасида кузатилади.
Сузиш болалар ва ўсмирлар организмини чиниқтиради. Ташқи муҳит ҳароратининг тез ўзгариши туфайли организмда ҳимоя реакциялари шаклланади. Натижада, организмнинг турли шамоллашларга қаршилиги кучаяди.
Сузишга ўргатиш
Сузишни ўрганишда сузувчилар сузиш қоидаларини ўрганибгина қолмай, балки организмнинг ҳамма қисмини ишлатишни, гигиеник қоидаларни, соғлиқни мустаҳкамлашни, ҳаракат таянч системасини мустаҳкамлайди. Лекин энг асосийси, сузиш кўникмасини эгаллашдир. Бундан ташқари сузувчилар жисмонан ва иродали чиниқиб, билим, мулоқотни эгаллайдилар.
Ўргатишнинг асосий омиллари.
Ўргатишнинг асосий омилларига умумий ривожланиш, тайёрлов ва махсус жисмоний машқлар киради.
Умумий ривожланиш машқлари асосий жисмоний сифатларни: куч, тезликни чидамлиликни, эгилувчанликни, чаққонликни оширади. Булар энг яхши даволаш омиллари бўлиб, умуртқани, кўкрак қафасини, бўғимларни ҳаракатини ривожлантиради ва бошқа жиҳатлари билан ёрдам беради.
Умумий ривожланиш машқлари: юриш, югуриш, сакраш, предметсиз машқлар ва ҳ.к билан бошланади.
Тайёрлов машқлари сузиш техникаси ўрганишига қаратилган ва у 3 турга бўлинади:
А) сувни ўрганиш
Б) сузишни енгил ўрганиш машқлари
В) сузиш техникасини ўрганиш
Сувга ўрганиш машқларида сувдан қўрқмасликни енгил сувда горизонтал ҳолатни ва оддий сузиш ҳаракатларини ўргатади.
Тайёрлов машқларини сувдаги ҳаракатларни бажараётгандек қуруқликда ҳам бажариб ўрганиш мумкин.
Қуруқликдаги тайёрлов машқларига қуйидагилар киради: Пайларни чўзиш машқлари, амартизаторли ва блокли аппаратли машқлар, гимнастика деворидаги машқлар, копток ва гантеллар билан бажариладиган машқлар. Ҳаракатларни имитация қилиш сувдаги ҳаракатни билишга ёрдам беради. Бу ҳаракатлар қуруқликда бажарилгани учун сувдаги ҳолатни билиб бўлмайди, шунинг учун уларни камроқ бажариш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |