Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Сузишни ўрганиш пайтидаги эҳтиёткорлик қоидалари



Download 3,61 Mb.
bet24/46
Sana31.03.2022
Hajmi3,61 Mb.
#520542
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   46
Bog'liq
сузиш 17.01.2011 Гулсара опа

Сузишни ўрганиш пайтидаги эҳтиёткорлик қоидалари
Чўкаётган одамга ёрдам
Болаларга сузишни ўргатаётиб, шуни эсда тутиш керакки, ҳатто ҳамма эҳтиёткорлик чораларига жиддий амал қилинса ҳам ва машғулотларда яхши интизом бўлган тақдирда ҳам ҳамма вақт ҳам бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиб бўлмайди.
Чўкаётган болага қутқариш кругини, перно пластик доскасидан бўлган, тахтани ёки бошқа сув устида ушлаб турадиган предметларни ташлаш керак. Токи катталардан кимдир уни бориб қутқаргунча бола сув сатҳида қолиши керак ёки сув устидан предметни тест ёки арқонга илдирилган ҳолда бола билан бирга қирғоққа, хавфсиз жойга тартиб обориши керак.
Агар бола сув ютиб, сув остига кетса, ўзини йўқотиб қўймасдан тез – тез ҳаракат қилиши керак. Уни қуруқ жойга чиқариб, сувдаги барча болаларни қирғоққа чиқариб тез ёрдам чақириш керак. Жабрланувчининг оғзини очиб, уни қумдан, лойдан, сувдан тозалаш керак. Оғиздаги ошқозондан ва ҳаво йўлига кетган сувларни чиқариш учун ёрдам берувчи уни қорнини пастга, тиззаларни буккан ҳолда, боши ва оёғи пастга туширилган бўлиши керак. Тилини оғиздан чиқариб рўмолча билан жағига боғлаб қўйилади. Кейин жабрланган орқасидан секин босилади ёки тепадан пастга орқасини силаб қўяди. Елкаларни ўртасидан урилади.
Сувни чиқаргандан кейин болани текис жойга ётқизилади. Бошини орқага ташлаган ҳолда ёнида тиззада ўтириб, сунъий нафас берилади. Бир қўл билан бошини орқага ташлаган ҳолда, боланинг бурнини ёпиш керак. Бошқа қўл билан жағини босган ҳолда боланинг оғзини очиш керак, кейин чуқур нафас олиб оғзига бир текисда нафас юборилади, шундай қилиб унга сунъий нафас олдириш керак. Жабрланганнинг нафас чиқариши кўкрак қафасининг пасайиши билан бўлади. Бу пайтда ёрдам берувчи яна бир марта чуқур нафас олиб, боланинг оғзига пуфлайди. Бола қанча кичкина бўлса шунча кам ҳаво юбориш керак. Шунинг учун ҳаво йўлларини қаттиқ тўлдирмасдан нафасни олиб оғзидан юбориш керак, бир вақтнинг ўзида ҳам оғизга ҳам бурнига пуфлаш мумкин. Агар боланинг жағи қисилиб, оғзини очишни иложи бўлмаса оғиздан бурунга ҳаво юбориши керак. бурунга ҳавони жуда шиддат билан юбориш керак. Болани бошини қандай бўлмасин қаттиқ орқага ташлаш керак, бўлмаса ҳаво ўпкага эмас ошқозонга тушиши мумкин.
Пуфлашни ҳар 4-5 сек. такрорлаш тавсия этилади. Сунъий нафас бераётиб жабрланганнинг юрак уришини текшириш керак. Агар пульс сезилмаса, юрак массажини қилиш керак. Массаж қуйидагича қилинади: қўл кафтларини бир – бирини устига қўйган холда кўкрак қафасининг аниқ бир жойига қўйилади ва зарб билан 4 – 5 маротаба босилади. Турткиларнинг орасидаги вақт 1 сония. Туртки тепадан пастга, тез ва кучли бўлиши керак. Кўкрак қафасига 4 – 5 марта туртки берилгандан кейин, 1 – 2 марта ўпкага ҳаво юборилади.

Кичкина болаларда юрак массажини жуда эҳтиёткорлик билан олиб бориш керак. Кўкракни қаттиқ куч билан эмас, кафт билан эмас, бармоқлар билан секин босиш керак.


Бу ҳаракатларни бола нафас олгунча ёки тиббий ёрдам бергунча қилиш керак. Бола ўзига келиши билан, унга иссиқ чой бериб, уни қиздириш керак. Биринчи ёрдамни бераётганда осойишталикни сақлаш керак. Биринчи уринишда бола ўзига келмаслиги мумкин, тушкунликка тушмаслик керак, чунки шундай воқеалар бўлган-ки, сунъий нафас бериш бир оз вақтдан кейин ўз натижасини берган.
Машғулотларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун болаларга ҳар хил вазиятларда ўзини тутишни ўргатиш керак. Масалан, агар кескин ҳаракатлар қилинаётганда, ҳолдан тойганда ёки узоқ муддат совуқ сувда сузганда оёқлари тортишиб қолади, талвасага тушади, бу вақтда шу оёқ билан ишламаслик керак, сув остида туриб, тортишиб қолган мушакларни ишқалаш керак, иложи борича оёқларни бўшаштириш керак.
Кўп ҳолларда сув қулоққа кириб қолиб, ёқимсиз ҳолатни келтириб чиқаради. Бу вақтда қуруқликка чиқиб, қулоқни сочиқ билан яхшилаб артиш керак. Агар сув шундаям чиқмаса, бошни бир томонга эгиб, бир оёқда сакраш керак.
Агар бола нафас йўлига сув кириб қолса, сузиб тўхтаб, йўталиб, кейин бир неча марта чуқур нафас олиш керак.
Бу вақтда болани секин орқасига уриб, уни тинчлаштириш керак.
Машғулотлар вақтида болаларнинг хавфсизлиги кўпроқ катталарга боғлиқ.
Болаларни сувдаги бахтсиз ҳодисалардан асраш, улар тўғрисидаги қайғуриш мажбуриятига киради.

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish