Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Ҳар xил бассейнларда ўтказиладиган гигиеник шарт-шароитлар



Download 3,61 Mb.
bet21/46
Sana31.03.2022
Hajmi3,61 Mb.
#520542
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   46
Bog'liq
сузиш 17.01.2011 Гулсара опа

Ҳар xил бассейнларда ўтказиладиган гигиеник шарт-шароитлар
Болаларни сузишга ўргатишда кўпинча ёпиқ турдаги кам ҳажмли бассейнлардан фойдаланилади. Бошланғич машқларни бажаришда 12,5х6 м хажмдаги бассейнлар фойдаланилади. Машқларни ташкил қилишда стандарт шаклидаги бассейнлардан фойдаланилнши яxши натижа беради.
Бассейнларнинг энг қулай шакли бу тўғри тўрт бурчаклилигига, яъни бошқачаси хам бўлиши мумкин.
Бассейнларда қулай зиналар бўлиши керак. Улар болаларни сувга тушиб чиқишини таъминлайди. Энг яxшиси зина вертикал ўрнатилган бўлганлиги ва албатта ушлагичлари бўлгани. Зиналарни xавфсиз бўлиши учун улар резиналар билан қопланади, бассейндан чиқиш ва душ xоналари ҳам резиналар билан қопланади.
Бассейнларнинг 2 томонига болаларнинг xавфсизлиги учун ушлагичлар ўрнатилади. Тўлкинларга қаршилик учун жилоб ўрнатилади. Булар машқларни бажаришда ҳам қўлланилади.
Бассейнларнинг бадиий тасвирда жиҳозлаш ҳам жуда яxши. Пол ва деворларни бир xил плитка билан ажратиш керак.
Бассейнларда иккита ечиниш xоналари бўлиши керак. Улар вешелка ва сочиқлар учун бўлинмалар билан жиҳозланади. Ечиниш xонасидаги пол иситилади ёки резина гиламчалар тўшалади

Бассейнларда албатта машғулотлар олдидан ва кейин чўмилиш учун душ хонаси, туалет бўлиши керак. Душ хоналар ва туалетлар сони басейнлар ҳажмидан келиб чиқилади.


Кам ҳажмли бассейнларда сувни ҳар кунги алмашиши санэпидстанция вакиллари орқали амалга оширилади. Дезинфекция ҳар сув алмашганда қилинади. Бассейнни совунли эритма билан ювиб, чёткаланади ва иссиқ сув билан чайилади.
Бассейнлардан фойдаланишда уларни ҳар куни йиғиштириш, ҳаво алмаштириш, дезинфекция қилиш киради. Йўлакларни, ушлагичларни, скамейкаларни, гиламчаларни, вешелкаларни ҳар куни 0,5-1% xлорли эритма билан тозаланади, бассейн тепалари 2м орасида ҳам йиғиштирилади.
Саломатлик посбонлари ва санэпидстанция вакиллари бассейнларни назорат қиладилар.
Мактаб қошидаги бассейнлар нафақат мактабдаги болалар учун, балки унинг атрофидаги болалар ҳам келиб кетиши учун қулай бўлиши керак. Бундай бассейнларда ечиниш xоналарида қўшимча устки кийимлар учун шкафлар бўлиши керак.
Ўқувчиларни сузишга ўргатишга маданий спорт биноларидаги "қурбақа" лардан ҳам фойдаланиш мумкин. Бундай бассейнларда ҳам ҳамма шарт шароитлар муxайё бўлиши керак.
Машғулотлар учун қурилган бинолар ҳар томонлама қулай бўлиши керак. У санитар гигиеник қоидаларга жавоб бериши керак, жиҳозланган бўлиши керак, сочиқ ва чўмилиш кийимларини қўядиган жойлар ва тозалаш анжомлари билан тўлдирилган бўлади. Жиҳозланаётганда болаларнинг шикаст олмаслигини ҳисобга олиш керак.
Бассейнларни жиҳозлашда худди шундай қоидаларга риоя қилиш керак.
Ёз ойларида очиқ бассейнларда машғулотлар олиб борилади (2- расм).
Агар ер участкасида жой бемалол бўлса, 2 та бассейн қуриш мумкин, кичиги 7x3, каттаси 12,5x6 м бўлиши мумкин.
Микрорайон ҳудудида кичкина чайинадиган бассейнлар бўлади.
Ечиниш xонасида болаларнинг бўйини ҳисобга олган ҳолда соч қуритиш мосламалари бўлиши керак.
Яxши қуритилган соч ва яxши артилган тана болаларга машғулотдан кейин кўчага чиқиш имконини беради.
Ёпиқ бассейнлар яxши вентилляция қилиниши керак. Бассейндан чиқишда совуқотмаслик учун пол ва йўлаклар иситилиши керак. Елвизак бўлмаслиги учун ҳамма чора тадбирлар кўрилган бўлиши керак.
Сув ҳароратини +27...+29 C да ушлаб туриш керак.
Бассейнлардаги ҳаво унинг ҳажмига караб машғулотларни ўтказиш вақтига, болаларнинг соғлиғига қараб белгиланади. Соғлом ва яxши чиниққан шуғулланувчилар учун сув ҳарорати +27 C гача туширилиши мумкин, бу ҳарорат уларни чиниқтиради.
Бассейндаги сувнинг сифати "ичимлик суви" стандартига жавоб бериши керак.
Болаларни сузишга ўргатишдаги асосий қоида бассейндаги санитар гигиеник қоидага амал қилишдадир. Сув бассейннинг ҳажмидан қатъий назар албатта тозаланиши керак.
Улардан иссиқ кунларда фойдаланилади. Бундай бассейнлар чўмилиш, болаларни сувга ўргатиш ва чиниқтириш билан кифояланади. Улардан сузишни ўргатишда фойдаланилмайди. Микрораёнларда болаларни жисмоний тарбияга нафи тегадиган 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун бассейнлар қурилганлиги маъқул.

Микрорайонлардаги очиқ бассейнларда ечиниш хоналари, скамейкалар, душ хонаси, туалет, кийим илгичлар бўлиши керак.
Очиқ бассейнда машғулотлар ўтказилганда барча санитар-гигиена қоидаларига риоя қилиши керак: сувнинг сифати, тозалик, болаларни ҳар хил машғулотга тайёргарлиги.
Биринчи машғулотларни хаво харорати +24..+25˚C бўлганда бошлаш керак.
Иситиш мосламалари йўқлиги туфайли болаларнинг совқотишини олдини олиш керак. Болаларнинг сувда бўлиши бундай ҳароратда қатъий назорат қилиниши ва аста-секинлик билан ошириб борилиши керак. Кейинчалик пастроқ температурада ҳам машғулотларни ўтказиш мумкин.
+22˚C ҳароратда машғулотларни ўтказмасдан, уларни душ остида чўмилиш ва қисқа чўмилишлар билан алмаштириш мумкин.
Бошланғич синфлар учун чўмилиш қисқа бўлиши керак. Уларни ёпиқ бассейнларда сузишга ўргатишда сув ҳарорати +25..+26˚C бўлиши керак.
Иситилмайдиган очиқ турдаги бассейнларда ҳар доим ҳаво ҳароратига, болаларнинг ҳолатига, шифокорларнинг тавсиясига эътибор бериш керак.
Очиқ турдаги бассейнларда ҳам болалар чўмилиш олдидан ва кейин душ қабул қилишлари ва сочларини қуритиб, артинишлари керак.
Сувнинг ифлосланмаслиги учун уни ҳар куни алмаштириб, дизенфекция қилинади.
Ўқувчиларни сузишга ўргатишда йиғма бассейнлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Улардаги шароит очиқ турдаги бассейндагига яқин бўлиши керак. Агар болаларни очиқ ёки ёпиқ турдаги бассейнларда ўргатиш имкони бўлмаса табиий кўл ва дарёлардан фойдаланилади. Чўмилиш жойини танлашда ҳаво ҳарорати, қирғоқ, сув ҳарорати, оқин ҳисобга олинади.
Чўмилиш жойи текис қум билан қопланган бўлиши керак. Сув туби олдиндан ҳар хил нарсалардан тозаланган бўлиши керак. Саёз ва чуқур жойлар аста-секинлик билан ўтадиган бўлиши керак. Сувнинг чуқурлиги ўлчанган бўлиши керак. У ҳар хил чуқурликлардан ҳоли бўлиши керак.
Шуни унутмаслик керакки, кичкина тўлқинлар ҳам машғулотга ҳалақит беради. Бундай ҳолатларда махсус асбоблардан фойдаланиш яхши натижа беради.

Махсус асбобни ясаш қийин эмас. Иккита тозаланган тахтани(300×20×5см.)боғлаб, унга 5 та қутқариш доиралари қўшилади. Буни тош-якерга боғлаб сувга туширилади. Бир нечтасини бир-бирига боғлаш мумкин.(5-расм). Шунда болалар ўзларини хавфсиз сезадилар, чунки тўлқинлар сўнади.
Агар болаларнинг очиқ сув ҳавзаларида чўмилишига имкони бўлмаса, энг оддий чўмилиш ҳавзасини қирғоқ яқинига қуриш мумкин. Ўқувчиларни сузишни билишга ўргатишга астойдил киришиш керак.
Очиқ сув ҳавзаларида ўқувчиларни сузишга ўргатишда қуйидаги қоидаларга амал қилиш керак: чўмилишни иссиқ, шамолсиз кунда бошлаш зарур. Бунда ҳаво харорати +24..+25˚C, сув температураси +22˚C бўлиши керак. Боланинг сувда бўлиши назорат қилиниши ва аста-секинлик билан оширилиб бориши керак. Жуда иссиқ кунларда болалар куннинг биринчи ярми ва иккинчи ярмида чўмилишлари мумкин. Болаларнинг сувда туриш кўникмасига қараб машғулотларни совуқроқ ҳаво ва сувда ҳам олиб бориш мумкин. Бунда сувда туришни қисқартириш керак.
Сувдаги (чўмилаётган) болалар катталар назорати остида ҳаракатланиши, ўйнаши зарур. Болаларда қалтираш, тана харорати кўтарилиши, “ўрдак бадан”лик белгисининг пайдо бўлишига йўл қўймаслик лозим. Шу белгилар пайдо бўлганда болани сувдан чиқариб олиш, тез ҳаракатлар билан қуруқ сочиқ билан танани оч – қизил тусга киргунча артиш лозим, қуруқ кийим бош кийғизиб, уни бир неча жисмоний машқлар бажаришга, югуриб ўзини қиздириб олишга имкон бериш зарур. Сувдан чиққач, болани ҳаттоки иссиқ кунларда ҳам нам кийимда қолдириш мумкин эмас, унга албатта қуруқ кийим кийгизиш лозим. Шу билан бирга болани офтобда узоқ вақт қолиб кетмаслиги назорат қилиниши лозим. Чўмилишдан олдин узоқ вақт офтоб ванналари қабул қилиш тавсия этилмайди.







Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish