Болаларни машғулотга тайёрлаш ва уларнинг гигиеник тарбияси.
Сузиш машғулотларидан олдин болалар билан махсус суҳбат ўтказилади. Уларга душда ювинаётган пайтда, сувда ва машғулотдан кейин риоя қилинадиган шахсий гигиена қоидалари ҳақида сўзлаб берилади. Болаларни яна бассейнда, ечиниш хоналарида, душда бўлиш тартиб қоидалари билан таништирилади, сув муолажалари, соғликни мустаҳкамлаш учун чўмилиш ва сузиш, чиниқиш ҳақида сўзлаб берилади, бассейн хонасини кўрсатиш ва ҳар кимда қандай чўмилиш анжомлари бўлиши зарурлигини тушунтириб бериш зарур.
Бассейн машғулоти учун ҳар бир бола сочиқ, совун, резина бош қалпоқ, чўмилиш кийими, алмаштириш учун оёқ кийими, мочалка, тароқ бўлиши керак.
Чўмилиш анжомлари ва сочиқ ота-оналар томонидан сотиб олинади. Машғулот бўладиган куни болалар ҳамма керакли нарсаларни ўзи билан махсус сумкада олиб келади. Машғулотдан кейин болалар ҳамма нарсаларни сумкага солишади, совун ва мочалкаларни олдиндан сув ўтмайдиган халтачага солишади. Машғулотдан олдин ёки машғулотдан кейин душда ювиниш учун болада “Сланце” туридаги енгил резина оёқ кийими бўлгани маъқул.
Болаларнинг гигиеник тарбияси ва кўникмалари унда жамоат жойларда, ҳаётда тўғри хулқга эга бўлиши, шахсий ва жамоат гигиенасини шакллантиришни, соғликни асраш аҳамиятли роль касб этади. Мактабда, уйда турли турдаги фаолиятга ижобий таъсир кўрсатишга кўмаклашади.
Гигиена тарбияси, мактаб ташкилотларида, ўқув-тарбиявий жараённинг ҳамда жисмоний соғломлаштириш ишларининг ажралмас қисми бўлиши керак.
Сузиш жараёнида болаларда сув муолажаларига бўлган одат, уларга зарурият уларга ижобий муносабат шаклланади, сув муолажалари билан боғлиқ бўлган зарур ҳаракатларни мустақил равишда шакллантириш махорати ортади, ва шу билан бирга гигена кўникмалари- тозалик, саранжомлик хислатлари мустахкамланади.
Сузиш машғулотларининг муваффақиятли ўтиши учун болаларда мустақил ечиниш ва кийиниш, аниқ кетма-кетликни сақлаган холда, кийимни тартиб билан буклаб қўйиш ёки осиш, оёқ кийимини жойига қўйиш кўникмаларини шакллантириш керак.
Болаларга сузишдан олдин душда ювиниб чиқишни эсига солиш керак, бунда уларга ёрдам бериш керак, уларни мустақил артиниб, таранишига ўргатиш керак.
Тренер-йўриқчи шуни эсда тутиши керак-ки бола тарбиясида юқори натижаларга эришиш учун шахсий гигиена ва оддий жамоа гиигена қоидаларини бажариш ( ахлат ташламаслик, мебел ва деворларни кир қилмаслик, хонага киришдан олдин оёқ кийимларини артиш, хулқий маданияти, саранжомлик ва интизомлилик махоратини шакллантириш керак. Болаларни ўраб турган катталарнинг ўзлари озода ва гигиена соғлик учун зарурлигини тушунтириш катта ахамиятга эга.
Очиқ сув хавзаларида машғулотлар узоқлиги мавсум бошида 5-10 дақиқа кейинчалик эса аста-секинлик билан 90 дақиқага чўзилади.
Сув ҳавзасида тренер йўриқчиси билан болалар кузатувчиси бир – бири билан келишилган ҳолда ишлаши мақул. Болаларнинг сувга тушиши ва чиқиши фақатгина тренернинг рухсати билан бажарилади. Болалар сувга тушаётганда ҳам чиқаётганда ҳам албатта саналади. Чўмилиш пайтида болалар ҳамшра кузатуви остида бўлиши керак.
Сувдан чиқиб болалар қуруқ артиниши керак, қуруқ кийимлар кийиш керак. Тренер йўриқчи ҳар бир болага машқларни қандай бажарилганлигини ва уйга вазифа – сувда юзни тиқиб туришни ўрганиш, қўл ҳаракатларини ва сувда нафас чиқаришни ўрганишни буюради.
Do'stlaringiz bilan baham: |