Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта


Оила ва боланинг кучли томонларини аниқлаш ва қўллаш



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/82
Sana21.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#71653
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   82
Bog'liq
bolalarni maktabga tajyorlashda maktab va mahalla hamkorligi

Оила ва боланинг кучли томонларини аниқлаш ва қўллаш: 

Суҳбат, телефон ва мактублар орқали оилаларга фарзандларининг
кучли томонлари ва ютуқлари ҳақида маълумот бериб бориш. 

Оила ва боланинг келажагига оид мақсадлари, умид ва орзулари ҳақида 
ота-оналардан маълумот олиш. 

Ота-оналарнинг бола тараққиѐтига қўшган ҳиссаларини тан олиш ва 
миннатдорчилик билдириш. 

Ота-оналарга мақсад ва ҳаракатларини боланинг кучли томонларига 
қаратишларига кўмаклашиб, уларнинг таклифларини ривожланиш 
дастурига киритиш. 

Ота-оналар фарзандлари ҳаѐтига салмоқли ижобий таъсир кўрсата
олишларини тушунишларига кўмаклашиш. 

Оила ноѐблиги ва турли-туманлигини ҳурматлаш кераклигини 
таъкидлаш. 

Оилаларнинг ҳиссиѐт ва фикрларини қабул қилиш, ҳамда
ҳурматлаш. 

Оилаларнинг маданий қадриятларини тушуниб ишлашга ҳаракат 
қилиш. 

Оила ва мактабгача таълим муассасаси ўртасида дўстона
ҳамкорликни йўлга қўйиш. 

Оила аъзоларига гуруҳ фаолиятида фаол иштирок этиш, гуруҳ 
тадбирларини ўтказиш бўйича қарорлар қабул қилиш имконини 
бериш. 

Ота-оналарни болалар таълимига жалб этиш, шу билан бирга шундай 
шакллар танланадики, ота-оналар таълим жараѐнида ўзларини қулай
ва енгил ҳис қиладилар. 

Ота-оналарни кун давомида исталган вақтда гуруҳда қабул қилишга 
тайѐр туриш. 

Оилаларга бошқа жамоат хизматларини топишга кўмаклашиш. 
 
 
Мактабгача таълим муассасасини ривожлантиришда 
жамоатчилик фикрини ўрганиш 
 
М.М.Нуриддинова 
МТМХҚТ ВА УМОРЎММ
 
Инглиз тилидан олинган ―Rublic Relations‖ (Паблик рилейшнз – PR, 
пиар) атамаси – ―Жамоатчилик билан алоқалар‖, ―Оммавий алоқалар‖, 
―Жамоатчилик билан муносабатлар‖ деган маъноларини англатади.
Жамоатчилик фикри - ижтимоий воқеаликка кишиларнинг 


16 
муносабати, қарашлари, шунингдек билдирилган ҳатти ҳаракатлар ифодаси 
ҳамдир.
Тарихий ѐндашувлар асосида шуни айтиш мумкинки, Жамоатчилик 
билан алоқалар Шарқда қадимдан оддий турмуш тарзида намоѐн бўлган, 
жумладан, одамлар фикрини билиш учун шаҳарга юрт бошқарувидаги энг 
ишончли одамлар чиқарилиб, ўзгалар фикрини билишга уринишган, одамлар 
билан мулоқот қилиб, жамоатчиликни бир ерга тўплаб уларнинг фикрларига
қулоқ солишган.
Буюк саркарда бобомиз Амир Темур ҳам ҳар жанг олдидан яқин 
қариндошлари ва дўстлари билан суҳбат уюштириб, улар фикрларини 
ўрганган. Ушбу ҳолатларни жамоатчилик фикрини ўрганишнинг дебочаси 
дейиш мумкин. 
Жамоатчилик фикри билан ҳисоблашиш масаласи узоқ йиллар турли 
баҳс-мунозараларга сабаб бўлгани тарихий манбаларда кўп учрайди. Бу 
ғояни милоддан олдин яшаган Суқрот илгари суриб, ўз шогирдларини 
ҳақиқатни билишга ундаган.
PR ибораси илк бор АҚШнинг учинчи президенти Tомас Жефферсон 
томонидан қўлланилган. У 1807 йили ўзининг ―Конгрессга еттинчи 
мурожаати‖да ушбу атамани биринчи марта қайд этган. Бундан мақсад, ўша 
даврда ҳукуматнинг жамоатчилик билан алоқаларини давлат даражасига 
кўтариш, илмий-ташкилий жиҳатдан йўлга қўйиш эди.
1
PR - Ўзбекистонда эндигина ривожланиб келаѐтган замонавий 
фанлардан биридир. Ушбу соҳада фаолият юритаѐтган ва мамлакатимизда 
PR соҳасининг ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаѐтган пияршунос 
олимлар Файзулла Мўминов, Тўлқин Эшбеков, Шавкат Миралимов, Наргиз 
Қосимова яратган адабиѐтлари Ўзбек PR шунослигида PRнинг назарий 
асосланишининг ўрганилиши жиҳатидан илк манбалар бўлиб ҳисобланади. 
PRнинг амалиѐтдаги асосчиларидан бири АҚШлик журналист Айви 
Ледбеттер Ли бўлгани ҳақида ―Паблик рилейшнз‖га оид манбаларида қайд 
этилган.
Жамоатчилик билан алоқаларнинг энг асосий йўналиши бу икки 
томонлама фикр эшитишдир. Жамоатчилик билан алоқаларни йўлга
қўйишда аввало соҳа аудиторияси яъни жамоатчилик айнан кимлардан 
ташкил топганлигини аниқлаштириш ва аудиториянинг фикрларини эшитиш 
мақсадга эришувнинг энг муҳим омили ҳисобланади. 
Мактабгача таълим - таълим тизимининг пойдевори саналади, бу 
масканларда келажагимизнинг эртанги куни эгалари тарбиланаѐтган экан 
демак, барча ҳаракатлар ва бор кучимизни ана шу тизимига қаратиш 
лозимлигини, бугунги кунда жаҳон андозаларига мос тарбия тизими ва 
замонавий бошқарувга ўтиши вақти келганлигини даврнинг ўзи тақзо 
этмоқда.
Айтиш мумкинки, мактабгача таълим муассасасининг жамоатчилик 
қисми булар энг аввало педагоглардан иборат муассасанинг жамоаси, 
1
Тўлқин Эшбек. ―Жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот хизматлари‖Т., УзМу.2012.4б. 


17 
тарбияланувчилар 
ҳамда 
уларнинг 
ота-оналари, 
масъул 
шахслар 
(ХТМФМТТЭБ), маҳалла фаоллари, ҳамкор ташкилотлар вакилларидан 
иборатдир. 
Ушбу тизимда жамоатчилик фикрини аниқлаш ва шу йўсинда 
фаолиятни ташкил этиш қийинчилик туғдирмаслигининг сабабларидан бири 
ушбу жамоа узвий ва доимий алоқадалигида намоаѐн бўлаѐтир. 
Мактабгача 
таълим 
муассасасининг 
фаолиятини 
яхшилашда 
жамоатчилик фикрини ўрганиш ва натижаларга кўра истиқболдаги 
режаларни шакллантириш мақсадга мувофиқдир. Муҳим йўналишга эга фан 
жамоатчилик билан алоқалар (PR) назарияси ва амалиѐтини малака ошириш 
институтларида танишув сифатида ўрганиб бориш, тажрибали мутахассислар 
томонидан маҳорат мактабларини ташкил этиш етук раҳбар-кадрларни 
тайѐрлашга замин яратади. 

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish