Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/82
Sana21.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#71653
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   82
Bog'liq
bolalarni maktabga tajyorlashda maktab va mahalla hamkorligi

 
СаҳифаловчиМ.М.Нуриддинова 
 
 Матнларда фойдаланилган мисол, кўчирма ва маълумотлар аниқлиги 
учун мақола муаллифлари масъулдирлар. 
 
 
 
 
 
 



 
КИРИШ 
 
Таълим-тарбия соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотлар, янгиланишлар, 
ўқув-моддий негизни такомиллаштириш, капитал қурилиш, реконструкция 
ҳамда маънавий-маърифий йўналишлардаги олиб борилаѐтган ишлар 
мамлакатимизда баркамол авлод таълими ва тарбиясида энг долзарб, устувор 
масалалардан бири эканлигини ҳисобга олганда педагог кадрлар малакасини 
оширишнинг замонавий талаблар даражасида бўлиши қанчалик муҳим 
аҳамиятга эга эканлиги яққол кўринади. 
Республикамиздаги мактабгача таълим муассасаларининг моддий 
негизини 
мустаҳкамлаш 
ва 
бойитиш, 
ўқув-услубий 
ишларни 
такомиллаштириш, модернизация қилиш бўйича кенг кўламли амалга 
оширилган ишлар натижасида муассасаларга барча зарур шароитлар яратиб 
берилди. Ушбу ишлардан кўзда тутилган асосий мақсадга эришишнинг энг 
зарур шартларидан бири эса педагог кадрларнинг юқори касбий 
тайѐргарликка эга бўлишларини таъминлаш билан боғлиқдир. 
Бу вазифани амалга оширишда педагог кадрлар малакасини ошириш 
тизими фаолиятининг сифати ва самарадорлиги замонавий даражада бўлиши 
алоҳида ўрин тутади.
Ҳозирда ушбу тизимни, хусусан, унинг мазмунини такомиллаштириш 
йўналишида жиддий ишлар олиб борилмоқда. Шу ишларнинг мантиқий 
давоми сифатида мактабгача таълим мазмунини замонавий талабларга 
мослаштириб бориш соҳасидаги мавжуд илғор тажрибаларни ва иш 
усулларини ўрганиш, илмий таҳлил қилиш, умумлаштириш ҳамда ушбу соҳа 
раҳбар ва педагог кадрларига етказиш мақсад килиб олинган. 
Мактабгача таълим муассасаларида бола ривожланишининг асосий 
йўналишлари бўйича машғулотлар сифати ва самарадорлигини ошириб 
бориш бўйича илғор тажрибалар, ўзига хос ѐндашувлар ижодкор педагоглар 
томонидан амалда қўлланмоқда, шунингдек, илмий тадқиқотлар натижалари 
асосида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилиб, амалиѐтга жорий этилмоқда. 
Улар асосида мактабгача ѐшдаги болалар ривожланиши бўйича таянч режа ва 
дастурларни такомиллаштириб бориш назарда тутилади. 
Режалаштирилган фаолиятимизнинг самараси сифатида авваламбор, 
тизим педагогларининг салоҳиятига алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Бу 
борадаги ишларнинг амалдаги исботини мактабгача таълим муассасалари 
раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайѐрлаш ва малакасини оширишга 
қўйиладиган Давлат талаблари асосида курсларнинг ўқув-мавзу режа ва 
дастурлари ишлаб чиқилганлиги ва унинг такомиллаштирилганлиги, курс 
машғулотлари мазмунига тегишли ўзгартиришлар киритилаѐтганлигида 
кўришимиз мумкин. 
Мазкур мавзу бўйича долзарб йўналишларни илмий–услубий жиҳатдан 
таҳлил қилиш асосида уларни қуйидаги 4 та асосий бобларга ажратиш 
мақсадга мувофиқ деб топилди: 



1-боб. Мактабгача ѐшдаги бола маънавиятини шакллантиришда оила ва 
мактабгача таълим муассасаси ҳамкорлиги масалалари. 
2-боб. Мактабгача таълим муассасасида услубий ишларни ташкил этиш 
усулларини такомиллаштириш.
3-боб. Мактабгача таълим муассасаси педагогларининг касбий маҳорати, 
малака ошириш сифат ва самарадорлигини такомиллаштириш масалалари.
4-боб. Махсус таълим масалалари.
Мазкур тўпламга киритилган илмий ва илмий-услубий мақолалар 
республикамизда мактабгача таълим ишини яхшилаш, педагог кадрларининг 
салоҳиятини ошириш билан боғлиқ илмий-услубий фаолият олиб бораѐтган 
олимлар, илмий тадқиқотчилар, амалиѐтчи раҳбар ва педагог ходимларнинг 
илмий-изланишлари натижалари ҳамда илғор иш тажрибалари, хулоса ва 
тавсияларини ўз ичига олган бўлиб, булар республикамизда мактабгача 
таълим тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган. 

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish