Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/82
Sana21.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#71653
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   82
Bog'liq
bolalarni maktabga tajyorlashda maktab va mahalla hamkorligi

Тасвирий фаолиятни ривожлантириш расм чизиш, ѐпиштириш, 
аппликацияга ўргатишни давом эттириш билан боғлиқ. 
Бола фаолиятининг ьарча йўналишлари ривожлантирувчи характерда 
бўлиб, нутқни шакллантириш учун замин ҳозирлайди. 
Кар ва заиф эшитувчи болаларни нутқий ривожлантириш 
ишлари махсус машғулотларни ташкил этишни кўзда тутадики, уларда 
болаларнинг оғзаки ва ѐзма нутқи ривожлантирилади. 
Талаффузга ўргатиш кўриш-эшитиш идрокини ривожлантириш 
асосига 
курилади. 
Фонетик 
ритмикадан 
системали 
равишда 
фойдаланилади. Кун давомида икки марта 5-10 дақиқалик фонетик 
ритмика машғулотини ўтказиш тавсия қилинади. Уларда товушларни 
чиқариш, бўғинр, асосийси сўз ва жумла таркибида талаффуз қилишга 
қаратилган 
ишлар 
амалга 
оширилади. 
Нутқий 
нафас 
олишни 
ривожлантириш, нутқнинг яхлитлиги, ритми, интонацияга қаратилган 
машқлар бажарилади. 
Ўқишга ўргатиш мактабгача ѐшда катта аҳамият касб этади. Бўғинлб 
ўқиш методикасидан фойдаланилади, у қирқма алифбо билан ишлаш, 
боланинг 
босма 
ҳарфлар 
билан 
ѐзуви 
ҳисобига 
тўлдирилади 
(Э.И.Леонгард, Е.Г.Самсонова, 1991). Ўқишни шакллантириш учун 
дастлаб фаолоият турлари жараѐнида босма ҳарфлар билан ѐзилган сўзлар, 
жумлалар акс эттирилган табличкалдардан фойдаланилади. Бола уларни 
дастлаб яхлит, кейинроқ бўғинлаб идрок эта бошлайди. Ўқиган жумла ва 
сўзларини тўғри тушунишини аниқлаш жуда муҳим. Бу мақсадда бола 
ўқиб бўлгач, предметни кўрсатади, ҳаракатни бажаради, тушунганини 
расмда, аппликацияда акс эттиради. Англаб ўқиш кўникмаларини 
шакллантириш учун бола ҳаѐтидаги ҳодисаларни акс эттирадиган 
қўлбола китобчаларни тайѐрлаш ва ўқиш тавсии қилинади. Китобчадаги 
расмларни дастлаб катталар боланинг иштирокида, кейинрок боланинг ўзи 
бажаради. Қўлбола китобчалар тайѐрлаш ва ўқиш боланинг қўишга 
қизиқишини қўллаб-қувватлайди. 
Диққат, тасаввурни ривожлантиришнинг муҳим воситаларилдан бири 
ҳикоя қилиш саналади. Бунда катта ѐшли киши болага кичик ҳикояларни 


150 
айтиб 
беради, 
кўргазмалиликни 
таъминлаш 
учун 
ўйинчоқлар, 
қатнашчиларни 
акс 
эттирадиган 
фигурачалар, 
расмлардан 
фойдаланилади. Болани катта одамнинг эмоцилонал ҳикоясини кузатишга 
ўргатилади. Айнан бир хил ҳикояларни қайта-қайта айтиб бериш боланинг 
ўзи дастлаб ҳикоя қисмларини, кейинроқ бутун ҳикояларни айтиб 
беришига олиб келади. Ҳикоя қилиш жараѐнида катта мактабгача 
ѐшдаги болаларда ижодкорлик: ҳикоянинг давомини ўйлаб топиш, 
уларни мустақил тўқиш ривожланиши мумкин. 
Сўз структурасини мустаҳкамлаш учун аввал сўзларни табличкалардан 
кўчириш ва ѐд олиш, кейин сўз ва жумлаларни хотирадан ѐзиш 
кабилдардан фойдаланилади. Ёзувга кизиқишни шакллантириш учун турли 
методик усуллардан фойдаланилади: расмлар остига ѐзиш, хат-топшириқ, 
хат-илтимоснома, кўриш-эшитиш ва эшитишга оид диктантлар. Катта 
мактабгача ѐшдаги болалар қилган ишлари, бошқаларнинг қилаѐтган 
ишлари юзасидан ҳисобот ѐзишни, сюжетли расмни тавсифлаш, дам олиш 
кунлари ҳақида бир неча боғланишли гап ѐзишни билиши керак. Боланинг 
ѐзганлари 
ҳаммаси 
уларни 
тушунганлиги 
нуқтаи 
назаридан 
аниқлаштирилади, текширилади. 
Бола нутқининг ривожланиши, талаффузни эгаллаш нутқий эшитиш, 
атроф оламдаги товушлар ҳақидаги тасаввурларнинг кенгайиши билан 
чамбарчас боғлиқ. Мактабгача ѐш даврида нутқни эшитиб идрок этишни 
ривожлантириш босқичли тарзда давом эттирилади. Болаларни таниш 
овозни фарқлаш ва таниш нутқий материални (эшитиб) таниб олишга 
ўргатилади. Бу боталарда акустик образларнинг 
узоқ муддатли эшитиш хотираси, нутқни идрок этиш жараѐнида 
улар билан операциялашга кўмаклашади. 
Параллел равишда янги сўз, сўз бирикмалари, жумлаларни фарқлаш 
бўйича ишлар олиб борилади. Болага нотаниш сўзлар эшитиш учун 
тақдим этилади, бу эшитиш идрокини ривожлантириш ишлари 
изчиллигига боғлиқ тарзда амалга оширилади. Махсус машғулотлар, 
кундалик фаолиятда тўпланадиган эшитиш луғати бу материални 
тўлақонли ўзлаштиришнинг шарти бўлиб, турли типдаги сўз ва 
жумлаларнинг мазмун ва талаффуз томони шаклланишини таъминлайди. 
Эшитиб идрок этишнги ривожлантириш талаффуз устида ишлаш билан 
узвий боғлиқ. Зеро таклиф этилган материални бола оғзаки тарзда қайта 
яратади ва акустик образларни аниқлаштириш жараѐнида сўзнинг товуш-
бўгин 
ва 
ритмик-интонацион 
характеристикасини фарқлаш ва 
аниқлаштириш амалга оширилади. Эшитиш идрокини ривожлантириш 
жараѐнида бола нутқий материални идрок этиш масофаси орттириб 
борилади. Кар болаларни нормал баландликдаги, заиф эшитувчиларни эса, 
шивирлаб гапирилганни идрок этишга ўргатилади. Албатта, эшитиб 
идрок этишни ривожлантириш иш натижалари турли болаларда турлича 
бўлади. Бу эшитишнинг ҳолати, эшитишни машк қилиш муддатларига 
боглиқ. 


151 
Оилада нуткни шакллантириш, эшитиш идрокини ривожлантириш 
ишлари ота-она педагогик фаолиятининг барча бўғинларига киритилади 
ва бола ҳаѐтий фаолиятининг барча вазиятлари билан боғланиши мумкин. 
Эшитишида нуқсони бўлган болани оилада тарбиялаш ва ўқитиш 
самарадорлигининг муҳим шарти сурдопедагоглар томонидан доимий 
ѐрдам ва назорат саналади. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish