Тингловчиларни инновацион педагогик фаолиятга тайѐрлаш
Ў.О.Тоҳиров
МТМХҚТ ва УМОРЎММ
бўлим бошлиғи
Янги авлодни тарбиялаш, уларни вояга етказиш, замонавий илм-фан ва
касб-ҳунарларни пухта эгаллашлари учун бугунги кун педагоглари таълим
жараѐнига оид инновацияларни жорий қилиш компетенцияларига эга
бўлишлари зарур ҳисобланади.
Ҳозирда таълим жараѐнида инновацион педагогик ва ахборот
коммуникация технологияларини ўқув жараѐнида қўллашга бўлган қизиқиш,
эътибор кундан-кунга ортиб бормоқда. Чунки, шу вақтгача анъанавий
таълимда малака оширишга келган тингловчиларни фақатгина тайѐр
билимларни эгаллашга ўргатиб келинган бўлса, замонавий технологияларда
эса, улар эгаллаѐтган билимларини ўзлари қидириб мустақил равишда, илмий
ѐндошган ҳолда ўрганиб таҳлил қилишларига, хатто хулоса ва тавсияларни
ўзлари келтириб чиқаришларига ўргатади. Малака ошириш институтлари
профессор-ўқитувчилари эса бу жараѐнга шахснинг баркамол ривожланиши,
шаклланиши, билим олиш ва тарбияланишига шарт-шароитларни яратади
ҳамда ривожлантирувчи, бошқарувчи, йўналтирувчи функцияларини ҳам
бажаради.
Шунинг учун ҳам тингловчиларнинг малакасини ошириш жараѐнида
инновацион педагогик технологияларнинг ўрни ва роли бениҳоя катта бўлиб,
тингловчиларнинг педагогик маҳоратига оид билим, тажриба ва интерактив
методлардан фойдаланиш, етук малакага эга бўлишларини таъминлайди.
Шундай экан ―Инновацион педагогика ўзи нима?‖ деган савол
туғилади. Бу борада қуйидагиларга тўхталиш мумкин.
18
Инновацион педагогика атамаси ва унга хос бўлган тадқиқотлар
Ғарбий Европа ва АҚШда 60-йилларда пайдо бўлган. Инновацион фаолиятга
оид қарашлар О.Н.Гоноболин, В.А.Сластинин, Н.В.Кузмина, А.И.Щерванов
ва бошқалар ишларида тадқиқ этилган.
Педагогика луғатларида инновация сўзининг луғавий маъноси
қуйидагича келтирилган. Инновация – (инглизча) – янгиликни киритиш
(тарқатиш) деган маъноларни билдиради.
Янгилик киритишнинг ижтимоий-психологик аспекти америкалик
инновациячи Э.Роджерс томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, янгилик киритиш
жараѐни қатнашчиларининг таснифи, уларнинг янгиликка бўлган муносабати
ва бошқаларни кўрсатган.
А.И.Григорин инновация деганда, муайян ижтимоий бирликка –
ташкилот, аҳоли, жамият, гуруҳга, янги, нисбатан турғун (унсур)
элементларини киритиб борувчи мақсадига мувофиқ ўзгаришлар эканлигини
таъкидлаган.
Бу жараѐнга икки хил қараш (Григорин, Сазонон, Степанов ва бошқ.)
мавжуд.
Биринчи қарашда, ҳаѐтга жорий этилган қандайдир янги ғоя ѐритилади.
Иккинчи ѐндашувда, алоҳида-алоҳида киритилган янгиликларнинг
ўзаро таъсири, уларнинг бирламчи, рақобати ва натижада бирининг ўрнини
иккинчиси эгаллашидир.
Педагогика адабиѐтларида инновацион жараѐннинг қуйидагича
босқичлари келтирилади. Унга кўра:
1. Янги ғоя туғилиши ѐки янгиликнинг пайдо бўлиши (кашфиѐт
босқичи) деб юритилади.
2. Ихтиро қилишлик – янгилик яратиш босқичи;
3. Яратилган янгиликларнинг амалда қўллай билиш босқичи;
4. Янгиликни ѐйиш, уни кенг тадбиқ этиш босқичи;
5. Муайян соҳада янгиликка ҳукмронлик қилиш босқичи.
Педагогик инновацияда ―янги‖ тушунчаси марказий ҳисобланиб,
педагогик фанда – хусусий, шартли, маҳаллий ва субъектив янгиликка
қизиқиш уйғотади.
Илмий йўналишларда янгилик ва инновация тушунчалари фарқланади.
Янгилик – бу восита, янги метод, методика, технология ва бошқалардир.
―Инновация‖ – бу таълим: маълум босқичлар бўйича ривожланадиган
жараѐн ҳисобланади.
Инновацион жараѐнлар, уларнинг
функциялари, ривожланиш
қонуниятларининг педагогик асосларини ўрганиш ўқув жараѐнини
замонавий педагогика ва психология фанлари ютуқлари асосида, жаҳон
стандартлари даражасида ташкил этиш имконини беради.
Демак, тингловчи, янги педагогик технологиялар, назариялар,
концепциялар муаллифи, тадқиқотчи, фойдаланувчи ва тарғиботчи сифатида
намоѐн бўлади.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда инновацион педагогик
технологияга қуйидагича таъриф бериш мумкин.
19
Инновацион педагогик технология – педагогик инновацияларни
Do'stlaringiz bilan baham: |