83
меҳрибонлиги, ғамхўрлиги оиладаги фарзандларнинг муносабатлари тўғри
шаклланишига ѐрдам беради. Шундай экан, ота-она боланинг биринчи
тарбиячиси хисобланади ва ҳар бир ота-она фарзандида мактаб ҳақидаги илк
тасаввурни ҳосил қилиши лозим ва бу ўринда ота-оналарга маҳалла ва шу
ҳудудда жойлашган мактабгача таълим ходимлари томонидан жиддий ѐрдам
бериш талаб қилинади, яъни мактабгача таълим муассасаси ва маҳаллалар
қошида ―Саводхонлик марказлари‖ни ташкил этиш лозим.
Албатта ѐш авлоднинг баркамол шахс бўлиб
етишишида дастлабки
таъсир этувчи омил бу – мактабгача таълим хисобланади. Ҳозирги кунда
болаларни
мактаб
таълимига
тайѐрлашда
мактабгача
таълим
муассасаларнинг роли жуда катта. Сабаби боланинг дастлабки дунѐқараши
шаклланишида мактабгача таълим муассасаси психологи, тарбиячи ва барча
педагог ходимларининг ўрни катта аҳамият касб этмоқда, яъни болалар илк
саводхонликни мактабгача таълим муассасаларида олмоқдалар. Болаларни
ақлий, ахлоқий ва жисмоний етук инсон қилиб тарбиялашла муассасаларда
қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда, улар болаларда зукколикни,
зеҳнини, тафаккурини, хотирани кучайтириш мақсадларига қаратилган.
Бугунги мактаб боласидан аниқ билимларгина эмас, фикрлаш кўникмаси,
катталар ва тенгдош ўртоқларини тушуниш, улар билан ҳамкорлик қилиш ҳам
талаб этилади. Шунинг учун бола мактабга қадам қўяѐтганида қанчалик
билимга эга эканлиги эмас, балки унинг янги билимларни эгаллашга тайѐрлиги,
атроф-оламга мослашиши кўникмаси, воқеа-ҳодисани мустақил
равишда
таҳлил этиши ва мустақил ҳаракат қилиши муҳимроқ ҳисобланади.
Мактабгача ѐшдаги боланинг мактаб таълимига ўтиши ҳамиша унинг
ҳаѐти, ахлоқи, қизиқиш ва муносабатларида жиддий туб ўзгаришларни юзага
чиқаради. Шунинг учун мактабгача ѐшдаги болани мактабгача таълим
муассасасида ѐки уйдаѐқ мактаб таълимига тайѐрлаш, боланинг ѐш хусусиятига
доир билим, кўникма ва малакалар билан таништириш керак бўлади. Бундай
таништирув мослашув даврининг жиддий қийинчиликларидан халос бўлишга
ѐрдам беради ва шунинг учун муассасаларда тарбиячилар томонидан,
оилада
ота-оналардан боланинг мактабга тайѐргарлиги ундаги идрок, кузатиш, хотира,
тафаккурнинг ривожланиши, вақт ва фазовий тушунчалар олами, ижтимоий
ҳодисалар ҳақидаги тасаввурларнинг шаклланиши лозимлигини англатиш
зарур.
Хулоса қилиб айтганда, болаларнинг мактаб таълимига тайѐргарлигининг
ўзига хос томонлари мавжуд бўлиб, жисмоний, психологик, ақлий, ахлоқий
тайѐр болаларгина мактаб таълимига тайѐр ҳисобланади. Бу жараѐнда эса
мактабгача таълим муассасасининг ва ота-онанинг роли муҳим аҳамиятга эга,
яъни мактабгача таълим муассасаси педагог ходимлари томонидан бериб
келинаѐтган таълим-тарбияни оилада ота-оналар ўз назоратларига олсалар;
оилада боланинг ички имкониятларини, эҳтиѐжини ва қизиқишлари, ѐши ва
индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиб ақлий зўриқишга йўл қўймаслик,
болага индивидуал ѐндашиш; ва энг асосийси - ўйин фаолиятидан фойдаланиб,
болада таълим фаолиятига оид кўникмаларни шакллантириб, уни мактаб
таълимига тайѐрлашдир.