И высшая цель и содержание работы этого педагога должен быть только
– ребенок !
Болаларни мактаб таълимига тайѐрлашда мактабгача таълим
муассасаси, мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлиги
З.Х.Ахмедова
Учтепа тумани ХТМФМТТЭБ
Мактабгача таълим бўлими услубчиси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги ПҚ-
2133-сонли қарори билан ―Соғлом бола йили‖ Давлат дастури эълон
қилингач, мактабгача таълим муассасалари ўз фаолиятларини ота оналар
билан узвий ҳамкорликда ташкил қилиш борасида аниқ чора тадбирлар
белгилаб олдилар. Айниқса, муассаса ва оиланинг соғлом болани
шакллантириш, тарбиялашга доир фаолиятига алоҳида эътибор берилмоқда.
Хар бир таълим муассасаси худудида мактабгача таълимга қамралмаган
болаларни аниқлашдан бошлаб, уларни муассасага жалб этиш ва ота оналар
эхтиѐжларини ўрганиб таҳлил қилишдан тортиб, уларни амалга ошириш
чораларини топиб кенг қўллашгача бўлган ишлар бу тадбирнинг бош
мазмунини ташкил этади. Таълим муассасаси оила, унда ўсаѐтган мактабгача
ѐшдаги болани муассасага жалб этишнинг барча чораларини фаол қўлламоғи
керак.
-Бола нега таълимга жалб этилмаган? Нима учун боланинг боғчага боришига
нисбатан оилада жиддий ѐндашув шаклланмаган?
-Оиланинг имконият ва эхтиѐжлари нимадан иборат?
-Бу эхтиѐжларни қондириш йўллари нимадан иборат?
- Қандай қилсак оила таълим муассасасига томон юз буради?
- Нима қилсак оила боланинг таълим тарбия олишида асосий маъсул
81
эканлигини хис этади каби қатор саволлар хар иккала томонни баравар
қизиқтириши лозим.
- Ўз навбатида мактабгача таълим муассасаси хам ўз фаолияти мазмунига
танқидий назар ташлаб, унда нималарга янада жиддий ѐндашиш кераклиги,
-педагоглар салохиятини ошириш чоралари нимада эканлиги,
- ота оналар ўртасида тарғибот ташвиқот ишларини қандай ташкил этиш
мумкинлиги,
- муассасада таълим жараѐнини сифат жихатдан такомиллаштириш усул
услубларини жорий этишга янада кўпроқ ахамият бериш зарур эканлигини
чуқур хис қилиш лозим.
Болаларнинг соғлиги, рухияти ва ахлоқини ўрганиб, уларнинг
тўлақонли таълим тарбия олишларига шароит яратиши, ривожлантирувчи
мухитни ташкил этиши, таълимнинг юқори самарали усул ва услубларини
кенг қўллаши зарур.
Болада адаптация (мослашув) енгил ўтиши нималарга боғлиқ?
-Боланинг мактабгача таълим муассасасига осон мослашуви, аввало, ота
оналар ва муассасанинг узвий ҳамкорлигига боғлиқ.
- Муассасада
бола таълим тарбия оладиган муҳит оилага
яқинлаштирилган бўлиши лозим.
- Оилада эса бола муассасада одатланган кун тартиби қўллаб қувватланиши
шарт.
- Боланинг қизиқишлари, ўзлаштириши, муаммолари борасида ота-она
муассаса педагогларини мунтазам хабардор этиб боришлари лозим.
- Ўз навбатида, педагоглар ҳам болаларнинг муассасадаги ютуқлари,
қийинчиликлари борасида ота- оналарга маълумот етказиб, тегишли тавсия
маслаҳатлар берилиши мақсадга мувофиқ бўлади.
- Боланинг кичиккина муваффақиятлари ҳам эътироф этилиши лозим. Болага
нисбатан инсоний муносабат, унинг шахсини ҳурмат қилишга қаратилган
дўстона руҳдаги мулоқот боланинг шахс сифатида янада баркамол бўлиб
боришига асос бўлади.
― Оила– болага ва таълим муассасасига қандай ёрдам бериши мумкин?
Бола таълим муассасасига бажонидил боришни исташи учун мактабгача
таълим муассасасига оила томонидан бола ҳақида максимал маълумотлар
берилиши керак.
Бола учун муассаса ва оилада яратилган шароитлар бир -бирига яқин
бўлиши керак. Боланинг муассасага мослашуви енгил кечиши учун
муассасада оилага яқин шароитлар яратилиши керак.
Таълим муассасаси талабларига риоя қилиш, уларни қўллаб қувватлаш,
педагогик жараѐнда бевосита иштирок этиш кутилган натижани беради.
Ўзаро ҳамкорлик ишлари режа асосида мунтазам олиб борилса,
ривожлантирувчи муҳит яратилишида иштирок этилса
Таълим-тарбия мазмуни юзасидан таклиф мулоҳазалар бериб турилса, бола
82
шахсида мактабгача таълим муассасаси ҳақида ижобий тушунча тасаввурлар
шакллантирилса болаларнинг муассасага бориш, мослашиш жараѐни
бирмунча осон кечади.
Do'stlaringiz bilan baham: |