Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта


Болаларни мактаб таълимига тайѐрлашда мактабгача таълим



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/82
Sana21.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#71653
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   82
Bog'liq
bolalarni maktabga tajyorlashda maktab va mahalla hamkorligi

Болаларни мактаб таълимига тайѐрлашда мактабгача таълим 
муассасаси, мактаб, оила, маҳалла ҳамкорлиги 
 
Л.Н. Эргешева
 46-МТМ мудираси


87 
Болаларни мактаб таълимига тайѐрлашда мактабгача таълим муассасаси, 
мактаб, оила, маҳалла ҳамкорлиги" 
Ўзбек ҳалқининг миллий қадриятлари, миллий маданияти, ўз она тилини 
тиклаш бўйича хамма миллатпарвар халқимиз баҳоли қудрат ҳаракат 
қилаѐтган бир даврда хар бир ота-она, маҳалла тарбячиларнинг бола 
тарбияси ва ривожланиши ҳақидаги илмий педагогик билимларни 
такомиллаштириш давр тақазосидир. Бундай долзарб мураккаб иш 
мактабгача тарбия муассасалари билан оила, маҳалла амалга оширадиган 
ягона, яхлит тарбия тизими мавжуд бўлгандагина ижобий натижа беради. 
Болага оилада яхши тарбия бериш бола ҳаѐтининг дастлабки даврларидан 
бошлабоқ, ота-она олдида турган асосий мақсад ва вазифалар, яъни ота-она 
учун ҳам қарз ҳам фарздир. Оила болага таъсир кўрсатади, уни атрофдаги 
ҳаѐтга мослайди. Жамиятда эса тарбия фақат ота-онанинг шахсий ишигина 
бўлиб қолмасдан, балки уларнинг ижтимоий бурчи ҳамдир. 
Республикамиз 
мустақилликка 
эришиб, 
миллий 
истиқлолни 
мустаҳкамлаш дамларини бошидан кечираѐтган бир даврда озод давлатимиз 
келажагини белгиловчи ѐш авлод тарбияси олдида турган фазифалардан 
бири ҳар томонлама баркамол шахсни тарбиялаш ишини тубдан 
яхшилашдир. Бу шарафли ва маъсулиятли ишда таълим тарбия тизиминини 
бошланғич босқичи бўлмиш болалар мактабгача таълим муассасалари муҳим 
ўрин тутади. Уларнинг олдида бўлажак фуқаро шахсини мақсадга мувофиқ 
мактабга тайѐрлаш муаммоси туради. 
Ризоуддин ибн Фазриддиннинг "Оила" номли рисоласида "бола 
тарбияси ѐмон ният ва қўполлик билан эмас балки сабр-тоқат, матонат, 
меҳрибонлик, чидамлилик, шафқату сезгирлик билан бўлиши керак" деган 
фикрлар берилган. 
Абу Али ибн Сино ўзининг илмий-педагогик қарашларида оилавий 
тарбия масаласига алоҳида эътибор беради. Бу тасодифий ҳам эмас, албатта. 
Чунки оила билан жамият бир-биридан ажралмасдир. 
Болаларни 
мактабгача 
тарбия 
муассасаларида 
ва 
оилада 
тарбиялашнинг бутун тизими болаларни хар хил ҳаѐтий ҳодисалардан 
ажратган ҳолда уларда яхши ва ѐмонни фарқ қилишни, ѐмонга қарши тура 
олиш қобилиятини тарбиялашга йўналтирилган бўлиши керак. 
Мактабгача тарбия муассасаларининг оила билан ишлаш тизимида 
аниқ мақсад, мазмун бўлиши керак. Ота-оналар, маҳалла биан ишлашнинг 
энг самарали шаклларин бири очиқ эшиклар кунидир. МТМ ишининг бутун 
мураккаблиги, кўп қирралилигини ва унинг болалар тарбиясидаги 
ахамиятини тушуниш учун ҳамма ота-оналар болалар боғчасига бориб 
туришлари керак. 
Очиқ эшиклар кунини ўтказиш мўлжалланганда аввал тайѐргарлик 
ишини ўтказиш зарур, яъни ота-оналарга болаларни жисмоний чиниқтириш, 
овқатлантириш, машғулотларнинг бориши, сайр қисми ва бошқа кўпгина 
нарсаларни кўриш имкониятига эга бўлишлар ҳақида маълум қилинади. 


88 
МТМ нинг мактаб билан ҳамкорлиги ҳам болаларни мактаб таълимига 
тайѐрлашда муҳим ахамиятга эга. 
Тайѐрлов гуруҳи болалари билан тез-тез мактабга экскурсияга бориб 
туриш. Мактаб бошлангич синф ўқувчиларини ота-оналар мажлисига таклиф 
қилиб туриш ҳам яхши самара беради 
Ҳозир мактабгача тарбия ѐшдаги болаларни оилада ҳар томонлама 
миллий 
руҳимизда 
тарбиялашнинг 
мазмуни 
ва 
усулларини 
такомиллаштириш, 
болалар 
тарбиясида 
оила, 
мактаб, 
маҳалла 
ҳамкорлигининг мазмуни ва усулларини такомиллаштириш бўйича ишларни 
янада жонлантириш ҳозирги замон талабларидан биридир. 

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish