Болаларни мактаб таълимига тайѐрлашда мактабгача таълим
муассасаси, мактаб ва маҳалла ҳамкорлиги.
М.Р. Шамсутиллаева
463-МТМ услубчиси
Бугунги кунда давлатимиз сиѐсатининг устивор йуналишларидан бири
булган баркамол авлод тарбиясига қайғуриш, уларнинг хуқуқ-ларини химоя
қилиш ва рўѐбга чиқариш , жамият учун билимли салохиятли шахс этиб
етиштириб чиқариш хар бир жамият аъзоси, оила, қолаверса хар бир
фуқаронинг мақаддас бурчи , инсонийлик маъсулиятидир. Бу сиз келажак
хақида
сўз
хам
бўлиши
мумкин
эмас.
Хар қандай давлат, ҳалқ, мамлакат ўз келажагини болалар вояга етмаган
ѐшлар тимсолида кўриши табиий. Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда
азалдан болаларнинг ѐшлигидан руҳий ақлий ва жисмоний тарбиясига
алоҳида аҳамият бериб келинган.
90
Мустақил Ўзбекистондавояга етмаган ѐшлар муаммосига у ѐки бу
даражада алоқадор бўлган ҳар бир ташкилот ѐки шахснинг вояга
етмаганларни баркамол этиб тарбиялашда ўз ўрни , ахамияти ва ўзига ҳос
таъсири бор.
Жумладан , миллий қадриятларни асраш, миллат шаъни ғурури учун жон
куйдириш туйғусини ѐшлар шуурига сингдиришда оила- мактаб- махалла
хамкорлигида тарғибот ишларининг олиб борилиши яхши самаралар беради.
Болаларнинг ҳуқуқ ва бурчлари . аҳлоқ одобига жавобгарликнинг барча
маъсулиятини нафақат ота-она ва мактаб жамоасига, балки давлат ва
нодавлат , жамоат ташкилотлари эвазига тушади.
Маҳаллаларда ― Оила-маҳалла- мактаб‖ концепцияси бўйича оилалар,
боғча ва мактаблар билан хамкор ҳолда ахборот алмашинуви йўлга
қўйилган.
Маҳалланинг негизини шубҳасиз оилалар ташкил этади. Оила
инсон
табиати,
феъл
атвори,
дунѐқарашини
гўдаклигидан
шакллантирадиган биринчи ―жамият ‖ ҳисобланади, шарқда эса қадимдан
оила муқаддас ―Ватан‖ саналган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64 – моддасида
шундай дейилган:―Ота-она ўз фарзандларини балоғатга етгунларича қадар
боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар‖.
Нотинчлик ва зиддиятларни бошидан кечирган оилаларнинг вакиллари
фарзандларига тўлақонли таълим ва яхши тарбия беришлари учун ўзлари
саводли ва муайян касб хунарнинг эгаси бўлишлари шарт. Нотинч оила
сохибларининг малакасини ва билим даражаси юқори эмаслиги, бу эса
оилада соғлом мухитни ташкил этиш, фарзандларни тўғри тарбиялашда
уларни тўлиқ билим олишларида ота ѐки онанинг ўзлари етарлича хабардор
эмасликларидан дарак беради. Бу эса мактабгача тарбия ѐшидаги болаларни
энг аввало саводини чиқариш, уни мактабга тайѐрлашдек буюк
мақсадимизга путур етказади. Мактабгача тарбия ѐшидаги болалрни боғчага
қатнаѐтган қатлами тарбиячиларнинг ѐрдамида, боғчага қамраб олинмаган
болалар эса ― маҳалла мактаб боғча‖ концеп--циясига мос равишда
тузилган алохида режа асосида мактабнинг ―Биринчи қўнғироқ‖
байрамига болаларни қатнашишларини албатта уюштиришлари шарт. Бу
байрамга шу болаларниота- оналарини ҳам таклиф этиш о та- оналарнинг
ўз фарзандлари олдидаги маъсулиятини кучайтиради. Мактаб муҳити ,
байрам муҳити мактабгача тарбия ѐшидаги болаларда мактабда ўқишга
бўлган иштиѐқни оширади. Шу тадбирда қатнашган тайѐрлов гурух
болалари билан тарбиячи ва ота- она МТМ услубчисининг ―мактаб билан
хамкорлик‖ режаси асосида иш олиб бориши лозим. Бу режада
маҳалланинг асоси МФЕ биносидан бошлаб танишишлари ―Махалла‖ бу
―Ватан‖ ичра ―Ватан‖ эканлигини маҳалла фаоллари билан учрашув давра
сухбатларида тушинтиришимиз лозим.
Қуйидаги тадбирлар билан параллел равишда тайѐрлов гурух болаларини
саводга ўргатиш машғулотларини ўз вақтида ота- оналар ва бошланғич
91
синф ўқитувчилари иштироки системали равишда ўтказиб боришлозим.
Махалла фаоллари ўқитувчи ва тарбиячиларнинг фаол иштирокида болаларни
Тошкент шахрининг энг қадимги ва зиѐратгох жойларига, музейларга
экскурсиялар уюштиришлари лозим. Бу экскурсиялар натижасида болалар
қандай қадимий шаҳарда қандай мўътабар инсонлар яшаб ўтган юртда
яшаѐтганликларини хис қиладилар. Болаларда шу аждодларга мос авлодлар
бўлишга уларнинг ишларини давом эттиришга, билим олишга, машғулот
вақтида тарбиячининг барча фикрини уқиб олишга иштиѐқ уйғотади. Бундан
ташқари тарбиячилар ѐрдамида ота- оналар билан биргаликда мактабдаги 1-
синфнинг барча фанлари бўйичадарс давомида болаларнинг иштирокини
амалга ошириш жуда катта натижалар беради. Махаллаларда охирги вактда
жуда кўп тадбирлар уюштирилмоқда. Мана шу тадбирларда масалан ―Хотира
ва қадрлаш куни‖, махалла фаоллари кек-саларни зиѐрат қилиб совға саломлар
тарқатадилар.Шундай тадбирларда хам тайѐрлов гурух болаларини ўз ота-
оналари
билан
иштирокини
уюштириш
болаларда
инсонпарварлик,кишиларнинг мехнатини натижаси- қариганда роҳат қилиб
ўтирган кексаларга нисбатан эхтиром хиссини уйғотади. Бундан ташқари
махалла фаоллари томонидан ташкил этилган ―Мохир қўллар ―тўгарагининг
фаол ишчилари фаолиятини кузатишга болалар ўз ота- онаси ѐки тарбиячиси б
лан катнашиши ҳар бир нарсани авайлаб асрашга арзимаган ташландиқ
нарсалардан (мато) ва табиат махсулотларидан мўжизавий буюмлар
яратилганлигини тушуниб олишларига имкон беради. Шу тушунчалари
асосида ўзларининг расм, аппликация ва лой иши машғулотларини ўз
хаѐлларидаги буюмларни яратишлари учун замин бўладиган билим ва малака
кўникмалари юзага келади. Болаларнинг кундалик хаѐтларидаги мактаб
дарсларида қатнашишлари уларни билим ва тушунча кўникмаларини
шаклланишига ѐрдам берса, болаларнинг мактабда бошланғич синф
ўқувчилари иштирокида тадбирлар яъни ―Алифбе байрами‖, ―Арча байрами‖,
―Охирги қўнғироқ‖ каби тадбирларда қатнашишлари болалар активлигини
оширишда уларни мактабда ўқишга у ердаги тадбирларда қатнашиш
иштиѐқини оширади. Хуллас маҳалла мактаб- боғча ходимлари ва ота-
оналар иштирокида уюштирилган сифатли тадбир ва дарс жараѐнлари
тайѐрлов гурух болаларида олам- олам хаяжон, қизиқиш, қувонч тақлид
қилиш хисларини тарбиялайди. Бу хисларни тўғри шакллантириш эса
ўқитувчи, ота-она, маҳалла фаолларидан тинмай изланиш ва жонкуярликни
талаб қилади. Шундан призидентимиз айтганидек-― Биздан кўра ақли, доно
ва албатта бахтли болалар бўлиб етишишларига эришамиз. Бу болалар эса
эртамиз эгалари эканлигини, эртанги келажак шу болалар қўлида эканлигини
ҳеч қачон унутмаслигимиз ва шу мақсад йўлида барча- барчамиз тинмай
жонбозлик кўрсатиб мехнат қилишимиз, ўз хиссамизни қўшишимиз шарт‖.
Ўз касбий махоратларимизни ишга солган ҳолда турли интерфаол
усуллардан фойдаланиб келажак авлодни юксак маънавиятли теран
фикрли, ақлий салохияти буюк қилиб тарбиялашимиз лозим.
92
Do'stlaringiz bilan baham: |