64
Бунинг учун мактабгача таълим муассасасида болаларни жисмоний
томондан тарбиялаш, уларни соғломлаштириш ишларини олиб боришда
―Оиладаги соғлом ҳаѐт тарзи – бола соғлиғининг гаровидир‖ шиори
асосида ―Соғлом оила‖ клубини ташкил этиш мумкин. ―Соғлом оила‖
клуби ота-оналарни таълим-тарбия жараѐнига жалб этиш, мактабгача
таълим муассасасида болалар ҳаѐтини ташкил этишга қизиқишларини
уйғотиш, уларни турли тадбирларда иштирокини таъминлаш,
билимларини
кенгайтириш, болаларни жисмоний томондан тарбиялаш
ва ривожлантиришда соғлом оиланинг роли муҳимлигини тарғиб
қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.
Ундан ташқари клуб ота-оналар билан оилада болаларни жисмоний
томондан тарбиялаш ва соғломлаштириш ишларни ташкил этишдаги
қуйидаги вазифаларга болаларни жисмоний ва психологик томондан
соғлиғини таъминлаш ва мустаҳкамлаш, жисмоний ривожланиши,
болаларни мустақил ҳаракат активлигини ўстириш
учун оилада шарт-
шароит яратиш, болаларда соғлом ҳаѐт тарзига хоҳишни тарбиялаш,
ота-оналарнинг ижодий фаоллигини ошириш, ота-оналарни, болаларни
жисмоний ва соғломлаштириш ишларига жалб қилиш, мактабгача таълим
муассасаларида
жисмоний
маданият
жамоат
иш
эканлигини
шакллантириш кабиларга алоҳида эътибор
берилиши лозимлигини
назарда тутади.
Юқоридаги вазифалардан келиб чиққан ҳолда мактабгача таълим
муассасасида ташкил этиладиган ―Соғлом оила‖ клубининг йил
давомида амалга оширган ишлари натижасини аниқлаш, олиб борилган
ишларнинг натижавийлигини билиш, яъни баҳолаш механизмини ишлаб
чиқиш лозим. Олиб борилган ишлар натижасида болаларни соғлом
бўлишлари учун улар ўз хоҳишлари билан жисмоний тарбия билан
шуғулланишларига, болалар соғлиғини муҳофаза қилиш,
уларда
учрайдиган касалликларни камайтиришга, болаларда тарбияланган
соғлом турмуш тарзини ҳаѐт давомида қўллашга ўргатишга, ота-
оналарнинг ижодий фаоллигини оширишга, тадбирларида иштирокини
таъминлашга,
келгусидаги
ишларни
режалаштириш
ва
олган
билимларини оилада қўллаш каби натижаларга эришилади.
Кутилаѐтган натижаларни баҳолашда
расмли тестлар, интервью,
баҳс мунозара, болалар ҳаракатини кузатиш, ижодкор ота-оналар
гуруҳини тузиш, ота-оналар билан анкета сўорвномасини ўтказиш каби
методлардан фойдаланиш мумкин.
Клуб ишини ташкил этишда тарбиячи, жисмоний тарбия
инструктори, педагог-психолог фаол иштирок этади. Мактабгача таълим
муассасасида бундай ишларни ташкил этишда ота-оналар билан янги
ўқув йилида ўтказилган анкета сўровномалари муҳим роль ўйнайди
(анкета сўровномасининг мавзуси ―Фарзандингиз соғлиғидан
шикоятингиз йўқми?‖, ―Оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш
шарт-шароитлари‖). Бу эса ота-оналарнинг оилада болаларни жисмоний
ривожлантиришга қизиқишларини янада оширади.
65
Ота-оналар билан оилада жисмоний маданиятни шакллантириш,
жисмоний
фаолиятни ошириш, болалар ўртасида соғломлаштириш
ишларини ташкил этиш ва касалланиш даражасини пасайтириш
жараѐнларида инновацион технологиялардан фойдаланиш самаралидир.
Ота-оналар билан ѐшликда ўйнаган ўйинларини эслаб, уларни болаларни
жисмоний томондан ривожлантиришдаги аҳамияти ҳақида суҳбатлар
ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, клубда ота-оналар билан
болалари учун
оиладаги режимни таъминлаш, соғломлаштириш, тўғри
овқатлантириш борасидаги ишларни олиб бориш.
Оилада тўғри ташкил этилган шарт-шароитлар болаларни жисмоний
ва психологик томондан тўғри ривожланишига замин бўлади, бунда оила ва
мактабгача таълим муассасасининг ҳамкорлиги самарали натижаларга
эришишга ѐрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: