Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш


Умумий психология ва болалар психологияси



Download 146,84 Kb.
bet3/24
Sana21.02.2022
Hajmi146,84 Kb.
#23996
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Bola psix

Умумий психология ва болалар психологияси.
Умумий психология - умумий психологик қонуниятларни, психоло­гиянинг назарий тамойилларини, асосий категорияларини, методларини ўрганувчи назарий ва экспериментал тадқиқотлардир. Масалан, умумий психология тафаккур фаолиятининг ҳусусиятлари, тафаккур турлари ва операциялари ҳақида умумий тасаввурни ҳосил қилади. Болалар психо­логияси эса турли ёш босқичларида тафаккурнинг қандай ҳусусиятлар касб этишини, тафаккурнинг қандай ривожланишини ўрганади. Бундан албатта, умумий психологиядаги тасаввурларга таянади, унинг метод­лари ва категорияларидан фойдаланади.
Ижтимоий психология ва болалар психологияси.
Ижтимоий психология - психология фанининг тармоғи бўлиб, ин­сонларнинг ижтимоий гуруҳларга мансублиги билан тақозоланган хулқ ­атвори ва фаолиятини, шунингдек, шу ижтимоий руруҳларнинг ўзини ўрганиш билан шуғулланади. Болалар психологияси бола психик тараққиётини ўрганар экан, албатта, болалар гуруҳи, бу гуруҳда болалар ўртасида амалга ошувчи муносабатларни эътибордан четда қолдирмайди. Болалар психологияси, айниқса, боланинг тенгдошлари ва катталар билан бўлган мулоқоти ва унинг бола ривожланишига таъси­рини ўрганишга алохида эътибор қаратади.
Болалар психологияси фанининг ёш психологияси таркибидаги ўрни.
Болалар психологияси - ёш психологияси фанининг бўлимларидан биридир. Ёш психологиясининг, шу жумладан, болалар психологияси­нинг психология фанидаги бошқа тармоқлардан фарқи шундаки, у пси­хик ҳодисаларнинг узини эмас, балки ривожланиши ва ёш билан боғлиқ равишда ўзгаришини тадқиқ этади.
Ёш психологиясининг бугунги кундари энг мухим муаммолари қуйидагилардан иборат:
а) турли психофизиологик функцияларнинг ёшга оид меъёрларини илмий жихатдан асослаб бериш;
б) индивид, шахснинг йетуклик мезонлари ва намуналарини аниқлаш;
в) хаётнинг турли босқичларида инсоннинг реал ва потенциал им­кониятлари қандай бўлишини аниқлаш;
г) инсон ҳаётининг дастлабки босқичлари унинг келгусидаги та­рққиётида қандай рол ўйнашини тушуниш ва илмий башорат қилиш.
Ушбу муаммоларни ҳал этиш учун инсон ҳаётининг ҳар бир босқичида - болаликда, ўспиринликда, йетуклик ва қариликда унинг психикасидаги ўзгаришларни чуқур ўрганиш талаб этилади.
Айрим упинларда болалар психологиясига синоним сифатида «гене­тик психология» тушунчаси ишлатилмоқда. Бу ҳолатни тугри деб баҳолаш мумкин эмас. Чунки генетик психология психик жараёнлар­нинг пайдо булиши ва ривожланишини ўрганади. Болалар психология­сининг предмети эса фаҚат психик жараёнлар тараққиёти билангина чекланиб қолмайди.



Download 146,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish