Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш


Ш.З. В.Н.Мясишчевнинг муносабатлар психологиясида бола психик



Download 146,84 Kb.
bet8/24
Sana21.02.2022
Hajmi146,84 Kb.
#23996
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24
Bog'liq
Bola psix

Ш.З. В.Н.Мясишчевнинг муносабатлар психологиясида бола психик
тараққиёти қонуниятларининг ёритилиши

В.Н.Мясишчев (1892-1973)-рус психологи, шахс муносабатлари кон­цепциясининр ижодкори. Мазкур концепцияга кўра, шахснинг асосини унинг атроф оламга ва ўз-ўзига бўлган муносабатлар тизими ташкил этади. Муносабатлар тизими инсон онгида атроф воқейликнинг акс этти­рилиши натижасида пайдо бўлади, унинг ўзи ҳам воқеликни акс этти­ришнинг шаклларидан биридир. В.Н.Мясишчев инсоннинг ривожлани­шида фаолиятнинг ролини камситмаган холда одамлар ўртасида


ҳамкорлик, ўзаро ёрдамни талаб қилувчи муносабатлар таркиб топмаган тақдирда фаолиятнинг ўзи асосий психик сифатларининг шаклланишида нейтрал жараён бўлиб қолиши мумкин, деган хулосага келади. Психо­логлар ўртасидаги бахс-мунозаралар натижасида шу нарса маълум бўлдики, муносабатни фаолият ёки ҳаракат сифатида талқин этиб бўлмайди, хатто, муносабат кўп жихатдан ҳаракатга тескаридир.
Биринчидан, муносабат мақсадга эга бўлмайди ва у ихтиёрий бўлиши мумкин эмас;
иккинчидан, муносабат жараён эмас, у фазо ва вақтга чегаралан­маган;
учинчидан, муносабат махсус ташки маданий воситалар билан амалга оширилмайди, у умумлашма шаклда узлаштирилиши мумкин эмас.
Муносабат ҳар доим индивидуалдир. Бироқ муносабат ҳаракат би­лан чамбарчас боғлиқдир. У ҳаракатни келтириб чиқаради, ўзи ҳам ҳаракат давомида шаклланиши ва ўзгариши мумкин. Муносабат ҳаракат манбаи ҳам, натижаси ҳам бўлиши мумкин, аммо бўлмаслиги ҳам мум­кин. Чунки муносабат ҳар доим ҳам ташқи фаолликда намоён бўлмайди. Қолаверса, инсон айни дамда ёки умуман мавжуд бўулмаган фақат унинг ўз онгида мавжуд нарсаларга ҳам қандайдир мйносабатда бўлиши мум­кин.
В.Н.Мясишчевнинг таъкидлашича, муносабат субъект ва объект мавжуд бўлган жойда вужудга келади. Одамнинг психологик муноса­батлари унинг объектив воқейлик билан бўлган онгли алоқаларини ифо­далйди. Б.Н.Мясишчев мазкур воқейликнинг 3 категориясини ажратиб кўрсатди;
1) табиат ҳодисалари ва нарса-буюмлар олами;
2) одамлар ва ижтимоий ҳодисалар;
3) субъектнинг ўзи. Табиатни идрок этиш кўп жихатдан ижтимоий тажриба таъсирига тобе бўлади, одамнинг ўзига бўлган муносабат унинг бошқаларга бўлгамн муносабати ва бошқаларнинг унга бўлган муносабати билан белгиланади. Шу сабабли психологик муносабатлар тизимида В.Н.Мясишчев одамнинг бошқа одамлар билан бўлган муносабатлари биринчи даражали аҳамиятга эга деб хисоблайди. В.Н.Мясишчевнинг таъкидлашича, одамнинг атроф воқейеликка бўлган муносабатининг турларига эхтиёжлар, эмоциялар, қизиқиш ва эътиқод киради.
В.Н.Мясишчев ўз илмий қарашларида муносабатнинг билиш жара­ёнлари билан бўлган алоқасини ёритиб беришга уринган. Идрок воқейликни ҳиссий акс эттириш шаклидир. Идрокнинг мустахкамлиги фаол ижобий муносабатни талаб қилади, объектга нисбатан бефарқ му­носабат хукмрон бўлган шароитда идрок жараёни ҳам беқарор бўлади. Идрокнинг танловчанлиги ҳам турли объектларга нисбатан инсон тур­лича муносабатда бўлиши билан боғлиқдир. Бирон маълумотни мустахкам эслаб қолиш ҳам унга бўлган қизикиш ва эмоционал муноса­батга боғлиқлиги кўплаб тажрибаларда ўз тасдиғини топган. Тафаккур воқейликии билвосита акс эттиради, аммо тафаккурнинг мантиқий шак­ли бўлган ҳукмларда ҳам шахсий муносабат ифодаланади. Шу туфайли айнан бир ҳодиса ҳақидаги ҳар хил инсонларнинг ҳукмлари бир ­биридан фарқланиши мумкин.
Инсоннинг ривожланиши масаласини ҳам В.Н.Мясишчев муноса­батларнинг шаклланиши билан чамбарчас боғлайди. Кузатишлар ва та­биий экспериментларнинг кўрсатишича, шарциз рефлектор реактивлик пайдо бўлади. Икки ёшдаёқ хали унчалик беқарор бўлмаса-да, болада унинг муайян нарса ва ҳодисаларга бўлган муносабатини ифодаловчи«хохлайман-хохламайман» , «керак-керак эмас» , "қизиқ-қизиқ эмас» ка­би сўзлар жўрлигида амалга ошириладиган реакцияларни кузатиш мум­кин. Энг мухими, бола реакциясининг мазмуни ишлатаётган сўзларининг мазмуни билан ҳамохангдир. Икки-уч ёшдан бошлаб бола­лар анча аниқ намоён бўлувчи танловчан муносабатларни намоён эта­дилар. Бу муносабатлар орасида ота-онасига, болаларга, тарбиячиларга, ўйинларга бўлган муносабат, айниқса, ёрқин намоён бўлади. Муноса­батларнинг айрим ҳусусиятлари бу ёшдаёқ ҳарактернинг сифатлари ­мустақиллик, ташаббускорлик, мулоқотчанлик ва бошқаларда намоён бўлади. Ушбу ёш даврида муносабатлар вазият билан боғлиқлиги ва тез ўзгарувчанлиги билан ажралиб туради. Муносабатларнинг ҳарактери ва ривожланиш даражаси мазкур ёш даврида биринчи навбатда катталар томонидан белгиланади. Мактаб ёши даврида боланинг воқейлик билан бўлган муносабатлари янада мураккаблашади ва турли - туман бўла бошлайди. Муносабатлар тизимида янгилик - оиладан ташқари мажбу­риятлар ва мажбурий ўқйв фаолиятининг пайдо бўлиши юз беради. Бу даврда муносабатлар тизими объектив зарурат талаблари билан белги­ланади. Шу тариқа назарий қарашларига кўра, В.Н.Мясишчев инсон­нинг психик ривожланиши унинг атроф воқейлик ва энг аввало бошқа одамлар билан бўлган муносабатлари тизимининг мураккаблашиб, кен­гайиб боришига боғлиқ, бўлади, деган ғояни илгари суради.
Шундай қилиб, рус психологлари - Л.С..Вигоцкий, А.Н.Леонтев, В.Н.Мясишчев илмий қарашларининг қисқача тахлили шуни кўрсатадики, ушбу олимларнинг изланишларида инсон психик тараққиёти масаласи марказий ўрин эгаллаган. Ҳар бир олим ўз илмий ёндашувига эга бўлган бўлса-да, уларнинг барчасини психик та­раққиётнинг манбалари ва қонуниятларилари билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш рус психологларининг ушбу муаммоларни ўрганиш сохасида қўлга киритган ютуқларини психология фанининг, шу жумладан, болалар психологиясининг тараққиёти учун хизмат қилди ва қилиб кел­моқда.

Download 146,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish