3.МАВЗУ: ЧАҚОЛОКЛИК ВА ГЎДАКЛИК ДАВРИДА ПСИХИК РИВОЖЛАНИШ
Боланинг илк ёш даврни 3 даврга ажратамиз.
Туғилгандан 1 ойликкача чақалоқлик даври.
Бир ойликдан 1 ёшгача гўдаклик даври.
Бир ёшдан 3 ёшгача илк ёш даври яъни боғчагача ёш давридир.
Боланинг чақалоқлик даври жисмоний жиҳатдан жуда тез ривожланиш давридир. Янги туғилган бола организмининг 75 % сувдан, 25 % қаттиқ моддалардан иборат бўлади унинг бўйи 48-52 см, вазни 2800-3500 гр бўлади. унинг суяклари тоғайсимон моддадан иборат бўлиб, у боланинг ўсиши билан ривожланади.Янги туғилган боланинг оғирлиги ярим йилгача 600-700 гр дан, иккинчи ярим йилда 400-500 гр дан қўшилади. Бўйига ҳар ойда 2-3 смдан қўшилади. Бир ёшли боланинг оғирлиги 10-10,5 кг га етади, бўйи эса 74-75, 5 см га етади. Янги туғилган бола ҳатто ўзидан бир ҳафта олдин туғилган боладан фарқ қилади, шунинг учун ҳам ҳар бир даврнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб улар билан муносабатда бўлиши керак.
Бу даврда бола деярли фақат она сути билан овқатланади, у хали гапира олмайди ва мустақил ҳаракат қила олмайди. Янги туғилган боланинг боши гавдасига нисбатан катта, бўйни деярли йўқ даражада қисқа, гавдаси узун оёқ – қўллари гавдасига нисбатан қисқа бўлади. Чақалоқ бола 1 минутда 50-60 марта нафас олади. Агар чақалоқ бола ўринга ўнғай холатда ётқизилмаса, сиқиб йўргакланса ва очиқ хавога олиб чиқилмаса, нафас олишида қийинчиликлар бўлади.
Чақалоқ боланинг юраги 1 минутда 120 марта уради. Бундан ташқари чақалоқ болалар юрагининг нисбатан тез уриши улар организмида моддалар алмашинуви интенсивлиги билан ҳам боғлиқдир. Бу ёшдаги болаларнинг ҳар одатлари ўзгарувчан бўлади. Булар боланинг ортиқча ҳаракати, овқат ейиши ҳам ҳар одатига таъсир қилади. Шунинг учун кун тартибининг аҳамияти каттадир. Чақалоқнинг овқат ҳазм қилиш аъзолари жуда кичкина, ошқозон ва ичак мускуллари ривожланмаган, жуда заиф бўлади. Шунинг учун болаларнинг энг яхши овқати она сутидир.
Янги туғилган боланинг суяклари деярли юмшоқ тоғайдан иборат бўлади. Кейинги тараққиёт даврида, яъни 1 ёшга тўлгунча скелети суякка айлана бошлайди. Унда боланинг териси ҳам юмшоқ бўлади. Агар қаттиқроқ жойга ётқизилса ёки таъсир ўтказилса мускул юмшоқлиги ва ўта нозиклиги учун терида из қолади. Шунинг учун янги туғилган гўдак эҳтиёткорлик билан ювинтирилади ва эҳтиёткорлик билан ушланади. Чақалоқнинг 20 кун ўтгач териси таранглаша бошлайди. Гўдакнинг яшаш шароитига қараб суяк ва мускуллари ўсиб боради. Агар гўдак кўп ётса, бош суяги ҳамшунга мос равишда ривожлана бошлайди. Шунинг учун гўдак ухлаганда бир маромда ухлаши керак. Агар гўдак овқатланиш жараёнида нотўғри ушланса ёки ётса суяк системаси нотўғри ривожланиб қолиши мумкин. Чунки гўдак суягида минерал моддалар унчалик кўп бўлмайди.
Боланинг суяк ва мускуллари билан унинг суяк системаси унинг ухлаш жараёнига боғлиқ. Бола юришни ўрганаётганда ҳам гоҳ ўнг, гоҳ чап қўлидан ушлаб унга ёрдам бериш керак. Шундагина суяк системасини нуқсонлардан сақлаш мумкин. Боланинг суяк ва мускуллари унинг барча органлари, шу жумладан боланинг оғирлиги 2800 гр дан 3500 гр гача, унинг бўйи 48 см дан 52 см гача бўлади, бу хусусиятлар фақат яхши туғилган болаларга хосдир. Янги туғилган боланинг суягини оҳак ва бошқа тузлар кам бўлиб, у асосан тоғай тўқималаридан иборат бўлади, бош суяклар 2-3 ойлик бўлгандагина туташади. Янги туғилган болани калла суяги ҳам яхши қотмаган бўлиб, у асосан тоғайдан иборат бўлади, унинг олдинги қисмида пешона лиқилдоғи ва орқа қисмида энса лиқилдоғи бўлади. Лиқилдоқларнинг бири 2-3 ой мобайнида, 2 –си 12-14 ойлик бўлганда туташиб битиб кетади.
Гўдак ҳар ойда 2-3 см дан ўсиб боради. У 8 ойлик бўлганда бўйи 2 бараварга, 9 ойлик бўлганда 14 мартага ошади. Бола ёшига тўлиб юриб кетса, у жисмоний жиҳатдан соғлом бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |