Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш


Мавзу: Болаларда диққатнинг ривожланиши



Download 146,84 Kb.
bet17/24
Sana21.02.2022
Hajmi146,84 Kb.
#23996
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24
Bog'liq
Bola psix

10.Мавзу: Болаларда диққатнинг ривожланиши

Болаларда диққат жуда эрта ривожлана бошлайди. Бир-икки ҳафталик чақалоқларда диққатнинг ҳеч қандай аломати кўринмаса ҳам, орадан сал ўтмай, яъни боланинг бир ойлик давридан бошлаб, ихтиёрий диққат аломатлари яққол кўрина бошлайди. Демак, боланинг бир ойлик даврида унинг диққатини ҳар турли кучли қўзғатувчилар (қаттиқ товуш, ортиқча ёруғлик каби) ихтиёрсиз равишда ўзига жалб қила бошлайди. Икки-уч ойлик болалар эса, шақир-шуқурга қулоқ соладиган (шақилдоқларнинг товушига овунадиган) бўла бошлайдилар. Бу ёшдаги болаларнинг диққатларини ёрқин (ялтироқ) рангли нарсалар ҳам беихтиёр жалб қила бошлайди. Боланинг кўз ўнгидаги нарса қанчалик ранг-баранг болса, бола унга шунчалик кўп эстетик беради.


Боғчагача тарбия ёшидаги болаларнинг диққати ниҳоятда беқарор бўлиши билан характерланади. Масалан, болага янги ўйинчоқ берсангиз у ўйинчоқни жуда қизиқиб кўра бошлайди. Лекин айни шу пайтда яна бир бошқа ўйинчоқни кўрсатсангиз, биринчи ўйинчоқни ташлаб, иккинчисига талпинади. Ясли ёшидаги болалар диққатининг беқарорлиги физиология нуқтаи назаридан уларда ҳали тормозланиш процессларининг кучсизлиги билан боғлиқдир. Тормозланиш жараёни қўзғалиш жараёнининг кенг ёйилиб кетишини тўхтата олмайди. Ана шунинг учун кичик болаларнинг диққати бир нарсадан иккинчи нарсага чалғиб кетаверади.
Илк болалик давридаги болалар диққатининг ғоят беқарор бўлиши турмуш тажрибаларимнг жуда озлиги билан ҳам боғлиқдир. Болаларга ҳамма нарса янгилик бўлиб туюлаверганидан уларнинг диққатлари бир нарсадан иккинчи нарсага тез-тез чалғиб кетаверади. Бола кўз ўнгидаги нарсанинг ўзи болага жуда қизиқ туюлгани сабабли ҳам диққати чалғиб кетади. Масалан, Н.М.Менчинскаянинг ҳикоя қилишича, Саша (1 ёш 8 ойлик) эчки ва унинг болалари ҳақидаги эртакни зўр қизиқиш билан тинглайди. Бўри келиб эшикни тақиллатгани ҳикоя қилинганда, Саша бўрининг қандай тақиллатганини кўрмоқчи бўлиб, деворга тап-тап етиб уради, лекин баъзан тақиллатишга шу қадар маҳлиё бўлиб кетадики, эртакни тамомила унутиб қўяди.
Илк болалик давридаги болаларда диққатнинг бўлинувчанлиги жуда заиф, кўлами эса тор бўлади. Бу ёшдаги болалар диққатларини фақат кўзларига яққол кўриниб турган бир нарсагагина қарата оладилар. Илк болалик давридаги болалар диққатининг ривожланишида нутқнинг роли жуда каттадир. Боланинг тили чиқиб нутқни эгаллай бошлаши, катта кишилар билан мулоқотда бўлишдан ташқари, уларнинг кўрсатмаларини бажариш имкониятини ҳам беради. Юқорида айтиб ўтганимиздек, кичик ёшли болалар катталарга қарашишни, имкониятлари борича уларнинг меҳнатларига аралашишни жуда ёқтирадилар. Катталарнинг илтимос ва топшириқларини бажонидил адо этадилар, ўз-ўзига хизмат кўрсатишга оид оддий юмушларни қизиқиб бажарадилар, ота-оналарининг уй-хўжалик ишларида қарашишга ҳаракат қиладилар. Мана шуларнинг ҳаммаси, диққатни маълум даражада тўплаш ва муайян бир мақсадга қаратишни талаб этади. Бу эса болаларда ихтиёрий диққатнинг ривожланишига асос яратади.
Боғча ёшидан бошлаб болаларда ихтиёрий диққат ривожлана бошлайди. Бироқ, кичик ёшдаги боғча болаларида ихтиёрсиз диққат устунлик қилади. Кичик ёшдаги боғча болаларида кун сайин пайдо бўладиган янги-янги қизиқишлар, ўйин фаолиятларининг хилма-хил бўла бориши уларда ихтиёрсиз диққатни аста-секин такомиллаштириб боради Боғчада жамоа томонидан талаб этиладиган тартиблаига бўйсуниш, қоидали ўйин шартларини сўзсиз бажариш, катталарнинг топшириқларини чидам, қунт билан адо етиш каби ҳоллар боғча ёшидаги болаларда диққатнинг ихтиёрий турини ривожлантиради. Болаларда ихтиёрий диққатни ривожлантиришда ўйиннинг роли жуда каттадир. Чунки турли ўйинлар пайтида болалар диққатларини бир жойга тўплаб, ўз ташаббуслари билан маълум мақсадларни илгари сурадилар. Ўйинларнинг қандай қоидалар асосида йўналишини ўзлари мустақил равишда танлаб оладилар. Ўйин қоидасидан четга чиқиб кетмаслик учун ўз ҳаракатларини ўйин қоидаларига мослаштиришга ва ўйинда қатнашувчи ўртоқларининг ҳаракатларини ҳам кузатиб боришга интиладилар. Ана шундай ўйинларда ихтиёрсиз диққат билан бирга ихтиёрий диққат ҳам фаол иштирок этади, бинобарин, болаларнинг ўйми учун шароит яратиб беради. Шуни ҳам назарда тутиш керакки, ихтиёрий диққат ирода билан боғлиқ, шунинг учун ҳам кўпинча болалар диққатнинг бу турини ўзларича мустақил ташкил эта олмайдилар. Дастлабки пайтларда диққатнинг ихтиёрий турини ҳар хил саволлар ва топшириқлар бериш йўли билан ривожлантириб бориш керак. Боғча ёшидаги болаларда диққатнинг айрим хусусиятлари, яъни диққатнинг кучи ва барқарорлиги ҳам таркиб топиб юксала бошлайди. Буни биз болаларнинг (хусусан ўрта ва катта гуруҳ болаларининг) бир иш устида узоқ вақт давомида ўтира олишларидан, баъзи ўйинларни зерикмай соатлаб ўйнай олишларидан, таълимий машғулотларда чидам билан ўтира олишларидан билишимиз мумкин.



Download 146,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish