Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш


Бола диққатини барқарорлаштириш усул ва воситалари



Download 146,84 Kb.
bet18/24
Sana21.02.2022
Hajmi146,84 Kb.
#23996
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   24
Bog'liq
Bola psix

Бола диққатини барқарорлаштириш усул ва воситалари

Боғча ёшдаги болалар диққатининг ривожланиши фақат боғчадаги шароитгагина эмас, балки кўп жиҳатдан оиладаги шароитга ҳам боғлиқдир. Шунинг учун ҳам болаларнинг диққати бир текисда ва бир даражада ривожланмайди. Айрим болалар оилада тегишли назорат остида бўлмаслиги, ёки ҳаддан ташқари эрка қилиб, талтайтириб юборилганлиги сабабли ўзларининг хатти-ҳаракатлари, ҳулқ-атворларини тартибга сололмайдилар. Бундай болалар ҳамма нарсаларга рухсатсиз тегаверадиган, бир жойда тиниб-тинчиб ўтира олмайдиган, тартибга чақирилганда гапга қулоқ солмайдиган бўладилар. Бундай болаларда диққат жуда беқарор бўлгани учун улар ҳеч бир нарса устида қунт билан машғул бўла олмайдилар. Диққатни бошқара билмаслик, яъни маълум муддат давомида бир нарсага йўналтира олмаслик машғулотларда интизом бузиш ва бошқаларга халақит беришга олиб келади. Ана шунинг учун тарбиячилар бундай болаларга нисбатан индивидуал муносабатда бўлишлари (ҳар хил масъулятли топшириқлар бериш ва ҳоказо), уларда диққатнинг кучини ҳар онда барқарорлик хусусиятини тарбиялаб боришлари зарур. Боғча ёшида болаларда аввалги даврларга нисбатан диққатнинг кўлами (ҳажми) ҳам анча кенгаяди. Болалар диққатининг кўлами катта одамларникига нисбатан ҳали ҳам жуда тор бўлади. Масалан, катта одамлар диққатининг кўлами айни вақтда 5-6 нарсани (бир-бири билан боғланмаган ҳарфларни ёки рақамларни) сиғдира олса, боғча ёшидаги болалар диққатининг колами айни бир вақтда 1-2 нарсанигина (кичик гуруҳ болалари 1 та, ўрта ва катта гуруҳ болаиари 2 та) сиғдира олади. Кичик гуруҳ болалари диққатларини иккита нарсага бўлишга ҳаракат қилсалар ҳам, аммо бунинг уддасидан чиқа олниайдилар, Масалан, 3 ёшли болага бир пиёла сув олиб келиш буюрилса, у албатта сувни тўкиб сочиб олиб келади. Бу унинг уқувсизлиги, бўшанглигидан эмас, балки олз диққатини айни бир вақтда иккита нарсага бўла олмаслигидандир. Бола ўзининг диққатини юриб келиш билан пиёладаги сувни тўкмай, чайқалтирмай олиб келишга бўла олмайди. Шунинг учун бундай ҳолларда болаларни койиш ярамайди.


Диққат кўламининг кенглиги аниқ идрок қилиш билан боглиқ бўлган хусусиятдир. Бу хусусият айиииқса бола диққатиниг кўлами ўқиш фаолияти учун зарур. Шунинг учун боланинг боғча ёшидаги даврида барча имкониятлардан кенг фойдаланиб, диққатнинг бу хусусиятини ривожлантиришга жиддий аҳамият бериш лозим. Бунда асосан, экскурсиялар, инсценировкалар, ҳар соҳага доир расмлар билан ўтказиладиган суҳбатлар катта рол ўйнайди. Мактабдаги талим жараёни учун зарур бўлган ихтиёрий диққат боғчада дидактик машғулотлар, ҳикоялар ўқиб бериш давомида ривожлантирилади.
Боғча ёшидаги болаларнинг диққати кўпинча кўлами қизиқиши ҳамда ҳиссиётлари билан боглиқлиги сабабли концентрлашган, яъни бир нарсага қаратилган бўлади. Ана шунинг учун бу ёшдаги бола диққатининг бўлинувчанлик хусусияти деярли ривожланмаган бўлади. Боғча ёшидаги болалар диққати бўлинувчанлик хусусиятининг заифлиги ва кўламининг торлиги сабабли улар айрим нарсаларни қайта-қайта идрок қилиб, эсларида олиб қолишга интиладилар. Масалан, боғча ёшидаги болалар, одатда, бир ҳикояни қайта-қайта эшита берадилар. Бу ҳодисанинг сабаби шундаки, болалар диққатининг кўлами ҳикоянинг сюжетини ва персонажларини бирданига сиғдира олмайди. Шунинг учун улар ҳикоя ва эртакларни қайта-қайта айлантириб эшита берадилар.
Шундай қилиб, боланинг боғчагача ва боғча ёшидаги даврида диққат анча тез ривожланади. Бу даврда асосан диққатнинг ихтиёрсиз тури кўпроқ ривожланади. Лекин боланинг боғча ёшидаги фаолият ва хусусан дидактик ҳамда меҳнат машғулотларининг тизимли тарзда ортиб бориши, уларда ихтиёрий диққатнинг ривожланишига олиб келади. Маълумки, мактабдаги таълим жараёни ихтиёрий диққатсиз бир қадам ҳам силжий олмайди. Шунинг учун боғчада турли мажбурий машғулотлар орқали болаларда ихтиёрий диққат ва диққатнинг асосий хусусиятларини ривожлантиришга ҳаракат қилиш керак. Диққатнинг бундан кейинги тараққиёти мактабда таълим жараёнида амалга оширилади.



Download 146,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish