Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш


Гўдак боланинг асаб тизими хусусиятлари



Download 146,84 Kb.
bet10/24
Sana21.02.2022
Hajmi146,84 Kb.
#23996
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24
Bog'liq
Bola psix

Гўдак боланинг асаб тизими хусусиятлари
Бола психик тараққиётининг анатомик ва физиологик асосини ташкил этувчи нерв системасининг ривожланиши боланинг бир ёшгача бўлган даврида жадал бўлади. Чақалоқнинг бир суткасини 75 % и уйқуда ўтади (кейинчалик бу нарса камайиб боради). Янги туғилган боланинг 15-20 кунга қадар эшитмаслиги мумкин, чунки унинг қулоғига суюқлик тўлиб қолган бўлади, бир неча кундан кейин бу суюқлик йўқолиб қулоқ очилади ва бола яхши эшитадиган бўлади, кўриш анализаторлари ҳам мураккаб йўл билан ривожланади. Янги туғилган болада кўриш анализатори мавжуд бўлиб, у ёруғликни, қоронғуликни сезади. Лекин унинг кўриш сезгиси мукаммал бўлмайди.
Чақалоқ болалар асаб тизимининг ҳамма қисмлари баравар ривожланмайди, уларда энг олдин асаб тизимининг қуйи қисмлари, яъни орқа мия, узунчоқ мия такомиллашади. Чунки асаб тизимининг бу қисмлари туғма йўл билан ўтадиган шартсиз рефлексларнинг маркази ҳисобланади. Кейинчалик асаб тизимининг юксак қисмлари яъни олий асаб фаолияти билан боғлиқ бўлган катта мия ярим шарлари ва пўстлоқ қисми такомиллашади. Чақалоқ болалар бош мия ярим шарлари пўстининг бурмалари саёз бўлади. Янги туғилган чақалоқ боланинг асаб мия катта ярим шарлари пўстидан асаб ҳужайралари 14-15 миллиард бўлади, бу нерв ҳужайраларини бирлаштирувчи асаб толаларининг усти миэлин деб ном олган махсус парда билан қопланиб боради. Чақалоқларни йўргаклаш олдидан бир оз ҳаракатга солиш, яъни қўл –оёқларини ҳаракатга келтириш лозим. Бу жараённинг тезлашуви бош мия пўстининг жадал ривожланишига ёрдам беради. Бола 1 ёшга тўлгунча жисмоний жиҳатдан тез ўсар экан унинг асаб тизими ҳам тез ривожланади. Чунончи янги туғилган бола миясининг умумий вазни 1 ёшга тўлгунча 600- гр га ортади. Бола тери яъни бадан анализаторлари орқали ҳароратни, бирор нарса текканини ва оғриқни сезади. Чақалоқ боланинг бадани ҳароратга жуда сезгир бўлади, шунинг учун тез совқотади. Агар боланинг юзи ёки лабига қўл теккизилса, у дархол ўз ҳаракатларини бошлайди. Бола туғилган кунидан бошлаб ҳид ва таъм билиш анализаторлари нормал ишлай бошлайди. Агар унинг оғзига тахир суюқлик теккизилса, у афтини буриштириб безовталаниб, чиқариб ташлайди. Бола қўланса ҳиддан ҳам безовталанади. Демак чақалоқларда анализаторлар нормал ҳолатда бўлади. Буларнинг ҳаммаси психик ривожланишнинг асаб –физиологик асоси бўлади. Бир ойлик болани қўлга олиш билан йиғиси тўхтаб тинчиб қолади. Бу боланинг қўлга ўрганиб қолганлигини кўрсатади. Нотўғри тарбияланган болада бу рефлекс ниҳоятда тез ўрнашиб қолиб натижада ўз ўрнига ётмайди, фақат қўлда ухлашни ҳоҳлайди. Бу эса болани нормал ўсишига зарар етказади.
Ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатадики, ҳатто 8 кунлик бола қўлга олиш билан ерга ётқизишни фарқига борар экан.



Download 146,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish