7.8-синф ўқув дастуридаги мавзулардан илғор педагогик технологиялар асосида дарс ишланмаларини яратиш ва тақдимоти
(2 соат амалий машғулот)
8 – синф
Мавзу: Ўтказгичларни кетма-кет улаш
Дарснинг мақсад: Ўқувчиларга содда електр занжирдан мураккаб електр занжирлари тузиш, мураккаб занжирларда исте`молчилар кетма-кет уланганда кучи, кучланиш ва умумий қаршиликни ҳисоблаш формулаларини келтириб чиқариш ҳақида билимлар бериш.
Вазифалари: Ўқувчиларга назарий билимларни амалиётда қўллай олиш кўникмасини ҳосил қилиш, мустақил физик асбоблар билан ишлашни ўргатиш ва физик қонунларни ўргатиш орқали фанга бўлган қизиқишларини ошириш.
Дарсда керакли жиҳозлар: 8-синф физика дарслиги, тарқатма саволлар, елекрт лампочкалар, ток манбайи, калит, ўтказгич симлар, амперметр, рағбат карточкалар, резистор, реостат, компютер техникаси, видеопройектор, екран
Асосий атамалар ва тушунчалар:
- электр токи
электр қаршилиги
кучланиш
кетма-кет улаш
- амперметр
Дарс тури: Аралаш
Дарсда қўлланиладиган метод: Фаол маъруза, гуруҳлар билан ишлаш
Дарснинг бориши
1. Дарснинг ташкил етилиши: (1 минут)
саломлашиш
давоматни аниқлаш
в) синф хонаси ва ўқувчиларнинг дарсга таёргарлигини текшириш.
2. Ўтилган мавзуни сўраш (3 минут)
Дарсни гуруҳлар ўртасида мусобақа усулида олиб бориш учун синф 2 гуруҳга бўлинади.
1- гуруҳ “ Амперметр”
2- гуруҳни “Волтметр”
Ўқувчилар ҳар бир берган тўғри жавоби учун рағбат карточкаларини оласиз.
Ўтилган мавзу бўйича қуйидаги топшириқлар берилади. Ўқувчиларга ватман қоғоз ва маркерлар берилади, улар схемаларни чизиб, тушунтириб берадилар.
гуруҳ учун топшириқ
1.Реостат ҳақида нима биласиз?
2.Реостат қатнашган електр занжир схемасини чизинг ва тушунтиринг..
2-гуруҳ учун топшириқ.
1.Резистор қандай тайёрланади?
2.Реостатдан потенсиометр сифатида фойдаланиш учун електр занжир схемасини чизинг ва тушунтиринг.
Гуруҳлар тақдимоти ( 10 минут)
Гуруҳлар жавобларига қараб, балл берилади.
ИИИ. Янги мавзу баёни ( 10 минут)
Електр занжирига турмушда ва техникада битта емас, балки бир нечта исте`молчилар уланади. Масалан: електр лампочка, радио, магнитафон, телевизор, музлаткич ва бошқалар.
Ўқитувчи томонидан слайд орқали электр занжир схемаси катта экранга чиқариб, ўқувчиларга ҳавола этилади ва схемада нималар мавжуд, бу асбоблар истемолчига қандай уланган. Бу ҳақида нима дейсиз?
Ўқувчлар ўтилаган мавзулар асосида жавоб берадилар. Бу занжирда амперметр истемолчига кетма-кет уланган, волтметр параллел уланган.
Бугунги янги мавзу: “Ўткагичиларни кетма-кет улаш “
Ўтказгичнинг охирини, иккинчи ўтказгичнинг бошига уланса, бундай улашни кетма-кет улаш дейилади. Мисол: Арчага осилган рангли лампочкалар маржонини олиш мумкин.
Қуйида електр занжирини ҳоҳлаган ўқувчилар ўқитувчи ёрдамида йиғадилар.
Амперметрнинг кўрсатишини ёзиб олинади: Ж=0,2А
2 -ҳолда амперметрни иккала лампочка ўртасига улаб. ампермет кўрсатиши ёзиб олинади:
Энди, амперметрни иккала лампочкадан кейин уланади ва ампермет кўрсатиши ёзиб олинади.
Олинган натижаларга қараб қандай хулосага келамиз? Ўқувчилар фикрлари эшитилади.
Кетме-кет улашда барча исте`молчиларда ток кучи бир хил бўлар экан:
Қуйида электр занжирини ўқувчилар ўқитувчи ёрдамида йиғадилар.
А
Х
Х
В
А
Х
Х
В
А
Х
Х
В
Ўқувчилардан чизмага қараб, натижалардан қандай хулоса чиқариш мумкинлиги сўралади.
Кетме-кет уланса:
Ом қонунига кўра бўлгани учун
: Агар занжирда бир хил қаршиликка ега бўлган Н та ўтказгич уланган бўлса,
Кетма кет улашда токнинг оқиш меҳанизмини тушуниш учун сувнинг қувурлардаги ҳаракатини ёки ариқда оқаётган сувнинг ҳаракатини кўз олдингизга келтиринг.
3. Мавзуни мустаҳкамлаш (5 минут).
Масала. Қаршиликлари 2Ω ва 3Ω бўлган ўтказгичлар кетма-кет уланса, умумий қаршилик қандай бўлади?
Масалалар ечимидан қандай ҳулосага келдингиз?
─Кетма-кет улашда умумий қаршилик ортади.
Дарс давомида олган билимларингизни “Кластер” усулида тармоқлаймиз.
4. Ўқувчиларни рағбатлантириш. (2 минут)
5. Уйга вазифа (1 минут) 20-§ ни ўқиб келиш ва 10- машқнинг 4,5-масалаларни йечиб келиш.
Мавзу: Трансформаторлар.
Дарснинг мақсади : Ўқувчиларга трансформаторнинг тузилиши ва ишлаш принсипи
ҳақида билимлар бериш ва уларни ўзгарувчан индуксион
токни ҳосил қилишда ўрни муҳимлигини тушунтириш.
Вазифалари: Ўқувчиларга трансформаторнинг тузилиши ва ишлаш принсипи ҳақида, ўзгарувчан токнинг кучланишини ўзгартириш мумкинлиги ва ундан саноатда, техникада фойдаланишни тушунтириш орқали фанга қизиқтириш.
Дарсда керакли жиҳозлар: 8-синф физика дарслиги, тарқатма саволлар, трансформатор, волтметр, уловчи симлар, компютер техникаси, диопроектор
Асосий атамалар ва тушунчалар:
-трансформатор
-ўзгарувчан токни трансформасиялаш
-юксалтирувчи трансформатор
-пасайтирувчи трансформатор
-трансформатсия коеффитсенти
Дарс тури: Янги билим бериш
Дарсда қўлланиладиган метод: Фаол маъруза, гуруҳлар билан ишлаш
Дарснинг бориши
1. Дарснинг ташкил етилиши: (2 минут)
а) синфга киришда ўқувчилар ўқитувчи тайёрлаган емблемаларини оладилар ва бориб ўтирадилар.
б) саломлашиш, давоматни аниқлаш;
c) ўқувчиларни дарсга ҳозирлигини кўриб чиқиш.
2. Ўтилган мавзу бўйича сўраш ( 5 минут)
Ўқувчилар гуруҳларга бўлиниб олинади.
1- гуруҳ Ампер гуруҳи
2-гуруҳ Волт гуруҳи
3- гуруҳ Ом гуруҳи
Ўқитувчи томонидан олдиндан тайёрлаб қўйилган савол ва топшириқларни гуруҳ сардорлари чиқиб танлаб оладилар.
1-гуруҳга “Иссиқлик эектростантсияларининг ишлаш принтсипини тушунтиринг”
2-гуруҳга “Гидроелектростантцияларининг ишлаш принтсипини тушунтиринг”
3-гуруҳга “Атом ва шамол электростантцияларининг ишлаш принсипини тушунтиринг”
Гуруҳлар тақдимоти ( 6 минут)
3. Янги мавзу баёни (17 минут):
Режа:
1.Трансформаторнинг тузилиши ва ишлаши.
2. Юксалтирувчи трансформатор
3. Пасайтирувчи трансформатор
4. Трансформаторда енергиянинг айланиши.
5. Трансформатсия коеффитсенти
Ўқитувчи томонидан компютер орқали диопроекторда ўқувчиларга трансформаторнинг тузилиши ва ишлашини екранда кўрсатилади ва трансформаторга таъриф берилади.
Ўзгарувчан токнинг частотасини ўзгартирмасдан кучланишни бир қийматдан иккинчи қийматга ўзгартириб берувчи асбоблар трансформаторлар дейилади.
Генераторларда ҳосил қилинган кучланиш уларнинг қувватига қараб турлича бўлади. Бундан ташқари узоқ масофаларга електр енергиясини узатишда симларнинг қизиши туфайли исрофлар бўлади. Бундай ҳолларда ўзгарувчан токнинг кучланишини бир қийматга иккинчи қийматга ўзгартиш зарурияти туғилади. Бу вазифани трансформатор деб аталувчи електр машинаси бажаради.
Трансформатор иккита чулғам ва ўзакдан иборат. Кучланишни кўпайтириб берувчи трансформаторни юксалтирувчи трансформатор, камайтириб берувчи пасайтирувчи трансформатор дейилади.
Юксалтирувчи трансформаторда бирламчи чулғам йўғон симдан кам ўрамли қилиб ясалади. Иккиламчи чулғам нисбатан ингичка симдан кўп ўрамли қилиб ясалади.
Юксалтирувчи трансформаторда N2>N1 ва U2>U1 бўлди. Пасайтирувчи трансформаторда N2Трансформаторда энергиянинг айланиши. Трансформатор бирламчи чулғамидаги маълум кучланишли электр энергияни иккиламчи чулғамдаги бошқа кучланишли электр энергияга айлантиради.
Трансформаторнинг иккиламчи чулғамида кучланиш неча марта орта ток кучи шунча мрат камаяди.
U - Бирламчи ўрамдаги кучланиш.
I - Бирламчи ўрамдаги ток кучи
U - Иккиламчи ўрамдаги кучланиш
I - Иккиламчи ўрамдаги ток кучи
Трансформация коэффицентини қуйидаги формула билан аниқланади.
K= ёки
бу ерда бирламчи ва иккиламчи галтакдаги ўрамлар сони Трансформаторнинг фойдали иш коэффиценти { ФИК}
Такомиллашган трансформаторларнинг ФИК жуда юқори бўлиб, 99% ташкил етади.
4. Мустаҳкамлаш: (10 минут)
Масалани ечиш.
Бирламчи чулғамда 300 та ўрам бор. Агар трансформаторнинг трансформатсия коеффитсенти 15га тенг бўлса, юксалтирувчи трансформаторнинг иккиламчи чулғамида нечта ўрам бўлади?
Берилган Формула Ечиш
300. 15қ4500
Ўқитувчи томонидан олдиндан тайёрлаб қўйилган ижодий тест саволлари кадоскоп орқали слайдда кўрсатилади. Ўқувчилар тестни ўқиб, дафтарларига жавобини белгилайдилар.
“Трансформатор- ...асбоб” . Гапни давом эттиринг.
А) ўзгармас токнинг кучланишини ўзгартирувчи
Б) ўзгарувчан токнинг кучланишини ўзгартирувчи
С) ўзгарувчан токни тўғриловчи
Д) ўзгарувчан ток частотасини ўзгартирувчи
2. Трансформаторнинг ўзаги нима сабабдан алоҳида листлардан йиғилади
А) мустаҳкамлигини ошириш учун
Б) магнит куч чизиқларни тўплаш учун
С) магнит майдонини кучайтириш учун
Д) исрофларни камайтириш учун
3. k<1 бўлганда ... трансформатор дейилади.
А) пасайтирувчи
Б) юксалтирувчи
С) чулғамли
Д) ток ҳосил қилувчи
Ўқувчилар тестнинг жавобини топиб бўлгандан сўнг, ўқитувчи томонидан тестнинг жавоби екранда кўрсатилади. Ўқувчилар бир-бирларининг тестини алмаштиради ва текширади. Ўқитувчи тест саволлари орқали ҳамма ўқувчиларга рейтинг балл қўядилар.
5. Ўқувчиларни рағбатлантириш ва баҳолаш (2 дақиқа)
Дарс якунида ўқувчилар тўплаган балларига қараб рағбатлантирилади.
6. Уйга топшириқ: ( 3 минут)
Мавзуни ўқиб келиш ва саволларига жавоб ёзиб келиш.
24- машқда берилган масалаларни йечиш.
Трансформатор (ишдан чиққан) олиб, унинг чулғамидаги симларни йечинг ва чулғамлардаги ўрамлар сонини сананг. Трансформаторнинг тузилишини кўздан кечириб, хулосаларингизни дафтарга ёзинг.
1>
Do'stlaringiz bilan baham: |